Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#жараён

ЎЗБЕК ТИЛИ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ ПОЙДЕВОРИ

✏️Нурафшон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси М.Шоисманова, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши ҳолати ва соҳада амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини ўрганиш ишчи гуруҳи билан биргаликда “Обод” ва “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий ишлар ва иш юритишда “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши, ташқи тарғибот воситаларнинг сифати ва мазмуни ҳолатлари ўрганилди.

Учрашувда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5040-сонли қарорлари бўйича йиғилганларга тушунчалар берилди.

@Nurafshonpressa
#спорт
#баскетбол

Нурафшон олға

Баскетбол спорт туридан 21-30 ёшлилар ўртасидаги вилоят “Ҳоким кубоги” ўйинлари давомида Нурафшон шаҳар жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

32:12 ҳисобида ғолиб келган нурафшонликлар финал босқичга йўл олишди.

Қизғин ўйинларда 2-ўрин Ўрта Чирчиқ тумани, 3-ўрин эса Олмалиқ шаҳар жамоаларига насиб этди.

Муваффақият учун Нурафшонга омад

@Nurafshonpressa
#Янги_тонг

Тонгнинг гўзаллиги, куннинг файзига касби-корингизни барокати қоришсин.

Азизлар бугунги кун эртангиз учун мазмунли, шодлик билан эслагувчи тарихингизга айлансин!

@Nurafshonpressa
#зиё_йўлида

Ижтимоий-диний вазиятни соғломлаштириш, аҳолида мафкуравий имунитетни кучайтириш ҳамда ноқонуний таълим бериш, яширин ҳужра ва хорижга диний таълим олиш учун чиқиб еетишнинг олдини олиш мақсадида Нурафшон шаҳар Учқун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Тўй-тепа” жомеъ масжиди қошида ўқув марказ очиш учун 4 та хоналар ажратилди.

Шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўқув маркази фаолиятини бошлаш учун тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
#тадорик

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга кўра “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Шу муносабат билан Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-сонли мактаб жамоси иштирокида ушбу масалада давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари, Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси С.Сулейманова, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги вакили М. Шоисмановалар бугунги кун шукуроналиги, инсон қадри учун яратилаётган имкониятлар ҳақида суҳбат ўтказилди.

Шу билан бирга, мустақиллик шодиёнасини юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан режалар тузилди.

@Nurafshonpressa
#қабул

Нурафшон шаҳар ҳокимлигига ўз мурожаатини билдириш истагида бўлган фуқаролар ҳоким қабули учун йиғилишди.

Барча муаммо ва камчиликларни қабул қилган шаҳар ҳокими М.Салиев масъулларга тегишлилиги юзасидан вазифаларни белгилаб берди.

Халқ манфаати йўлида барча куч сафарбар қилиниши керак деган фикрда ҳоким ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратди.

@Nurafshonpressa
#эзгулик

Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг бурчи деб билган ҳоким ёрдамчиси

Нурафшон шаҳрининг жонкуяр фидоийлари яна ҳайрга қўл уришди. 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков ҳамда Чиғириқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев кўплаб эзгу ишларга бош бўлган инсонлардан. Бугун ҳам яна бир савоб ишни устида учратганимиз ушбу ҳамкор ҳомийлар Нурафшон шаҳар “Тарақиёт” МФЙ “Тарақиёт” кўчаси 2/26 уйда яшовчи, 15-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлиб вояга етган Потапов Никита ҳамда унинг турмуш ўртоғи Машрапова Наврўзанинг фарзанди яхши парваришланиши ва бекаму кўст ўсиши учун зарурий бўлган жиҳозлар, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

“... Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг бурчи деб ҳисоблаган О. Атауллаев бу каби ҳайр ишларни давом эттириш орқали шаҳримизда ночор аҳволда яшаётган одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш, камбағалликни қисқартиш фаровон муҳитни кучайтиришга эришиш асл мақсад”и эканлигиғи таъкидлади.

@Nurafshonpressa