Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.7K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#тадбир

Кўп миллатли маҳаллада дўстлик куни нишонланди


Ойбек МФЙда маҳалла раиси М. Хайдаров ҳамда хотин-қизлар фаоли Р. Таджиқуловалар ташаббуси билан миллатлараро тотувлик кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дўстлик куни байрамида Нурафшон шаҳар депутати С. Сулейманова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирнинг кульминацияси "Шаббона" циган фольклор ансаблининг чиқишлари билан қизғин тус олди.

Корейс маркази раҳбари Зоя Самсоновна ҳамда Украин миллатига мансуб фуқаро Журавель Зоя иштирокчиларни табриклаб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Ойбек МФЙ томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

@Nurafshonpressa
#Олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Мустақиллик неъмати ҳақида фикрларни ўзида мужассам этадиган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” рукни ҳурриятимиз тантаналари онларигача давом этади.

📍Ушбу рукн орқали сиз ҳам Мустақиллик ҳақидаги фикрингизни бўлишишингиз мумкин.

Илк қадамни босган нурафшонлик Солижонова Мубина Жамшид қизи бу ҳақда нима дейди.

⚡️2019 йил Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказилган “Балла шабати” Халқаро рақс танловида яккахон рақс бўйича Гран при танлови ҳамда кўплаб ютуқлар эгаси

@Nurafshonpressa
#ўрганиш

180 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошламоқчи

Нурафшон шаҳар "Тўйтепа" МФЙ да бунёд этилаётган 180 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиши ишлари якунига етди.

Яқин кунларда ўз фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирилаётган ушбу масканнинг бугунги ҳолатидан бохабар бўлиш истагида шаҳар ҳокими М.Салиев қурилиш ишлари жараёнини кўздан кечирди.

📌 Олиб борилаётган ишларнинг сифати, шу билан бирга белгиланган муддатда бино фаолиятини йўлга қўйиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Атауллаев Одилжон Касимович, Нурафшон шаҳар “Чиғириқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

@Nurafshonpressa