Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#Тадбир
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича умумтаълим мактабларида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Нурафшон шахар ХТБ тасарруфидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида, ўқувчилар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Мен муаллифман"мавзусида тадбир ўтказилди.
Нурафшон шаҳар Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида шаҳар Маданият бўлимининг хисобот концерт тадбири бўлиб ўтди. Тадбирида шаҳар хокимининг ўринбосари Насиров Сирожиддин Зиёвиддинович сўзга чиқиб, 2019 йил давомида фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчи ёшларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Нурафшон шаҳар хокимлиги Ахборот хизмати.

@Nurafshonnew
#тадбир

Нурафшон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 10- декабр - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун" муносабати билан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида маънавий - маърифий тадбир ўтказилди.

@Nurafshonpressa
#Тадбир

⚡️Бугун Нурафшон шаҳри Обод турмуш маҳалласида Нурафшон ёшлари бирлашайлик шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

💫Ёшларни ёд ғоялардан ҳимоя қилиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини ошириш мақсадида уюштирилган ушбу тадбирда турли хил спорт мусобақалари, кўргазмали намойишлар, бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

🎁Мусобақаларда иштирок этган ғолиб ва совриндор ёшлар шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тадбир
#онлайн

⚡️Айни дамда, Нурафшон шаҳар 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида шаҳардаги умумтаълим мактабларининг мусиқа-маданият фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган "Устозлардан салом" байрам дастури бўлиб ўтмоқда.
💫Ушбу байрам дастурида Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев сўзга чиқиб, маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришда давлат сиёсати даражасида муҳтарам юртбошимиз томонидан муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилиб борилаётганлигини такидлаб ўтди.

🎙Шунингдек, Байрам дастурида ўқитувчилар томонидан тайёрлаган саҳна чиқишлари ва куй қўшиқлар барча иштирокчиларга улашилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

9-Май Хотира ва қадирлаш байрами муносабати билан "Генерал ва ўқувчилар учрашуви" бошланиш арафасида.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир
9-Май Хотира ва қадирлаш байрами учун ташкил қилинган "Генерал ва ўқувчилар учрашуви"дан лавха.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тадбир

Кўп миллатли маҳаллада дўстлик куни нишонланди


Ойбек МФЙда маҳалла раиси М. Хайдаров ҳамда хотин-қизлар фаоли Р. Таджиқуловалар ташаббуси билан миллатлараро тотувлик кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дўстлик куни байрамида Нурафшон шаҳар депутати С. Сулейманова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирнинг кульминацияси "Шаббона" циган фольклор ансаблининг чиқишлари билан қизғин тус олди.

Корейс маркази раҳбари Зоя Самсоновна ҳамда Украин миллатига мансуб фуқаро Журавель Зоя иштирокчиларни табриклаб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Ойбек МФЙ томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

@Nurafshonpressa
#тадбир

Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошида Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди


Бўлиб ўтган йиғилишда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаш депутатлари ДЖ.Ахмедкулов, С.Сулейманова ва А.Мавляновлар иштирок этиб, жамоатчилик кенгаш аъзоларига нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича назорат ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

@Nurafshonpressa
#янги_қонун
#тадбир

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди


08.08.2022 йил қабул қилинган мазкур қонун чуқур муҳокамаларга таянган ҳолда маҳаллий ва хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбар ҳамда масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадқимот орқали тушунчалар берилди.

Жараёнда иштирокчилар Қонунга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

@Nurafshonpressa
#тренинг
#тадбир

“Бахтли ҳаёт” номли психологик тренинг йиғилган аёлларга яхши ҳаёт кечиришда қўшимча мотивация бўлди

... ўзбек халқи ҳамон психолог қабулига боришни нотўғри талқин этиши, яъни бу каби мурожаатлар руҳий касалланганлик маъносида тушунилиши туфайли тортиниш ҳолатлари кўплиги ачинарли

Батафсил:https://clck.ru/udeLh

@Nurafshonpressa