Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#мурувват

Саҳоватпеша нурафшонликлар


Мактаб бошланишига тайёргарлик палласида ҳомийлар ҳам саҳоват учун бел боғлашди.

11 та кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб учун тўлиқ кийим-кечак ҳомийлар томонидан топширилди

Нурафшон шаҳар 3-сектор ҳудудидаги болалар ота-оналарининг мамнунияти билан қабул қилинган мактаб кийимлари уларнинг қувончини кучайтирди.

@Nurafshonpressa
#тадбир

Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошида Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди


Бўлиб ўтган йиғилишда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаш депутатлари ДЖ.Ахмедкулов, С.Сулейманова ва А.Мавляновлар иштирок этиб, жамоатчилик кенгаш аъзоларига нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича назорат ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ёрдамчиси

Нурафшон шаҳар "Чиғириқ" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Одил Атауллаев "Ўзбекистон 24" телеканли ижодкорларини ўз фаолияти билан яқиндан таништирди.

Батафсил ушбу лавҳада кўринг 👆👆👆

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Мустақиллик, Аллоҳнинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир.

Қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асраладиган бебаҳо неъматдир”.


Сабирова Ирода Юлчибаевна, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бош хисобчиси

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарбия
#ўгит

Нурафшон шаҳрида ўтказилган “Бувижонлар ўгити” тадбири тафсилотлари билан “Нурафшон ТВ” да танишинг

@Nurafshonpressa
Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов Қашқадарёга прокурор этиб тайинланди

Тошкент вилоятида 2018 йил октябр ойидан прокурор лавозимида ишлаб келган Салом Самадов Қашқадарё вилояти прокурори сифатида иш бошлади.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


🔹Бугунги кунимиз, тинчлигимиз, мусаффо осмонимиз, байрамларга тўла шодиёна кунларимиз ҳуррият нишонасидир. Мустақиллик шонли келажакнинг остонасида эканлигимиздан дарак беради.

Рузматов Шерзод Шавкатович ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари

@Nurafshonpressa
#огоҳлик

Бугун “Жаҳолатга қарши маърифат”, мавзусидаги тадбир Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Дин ишлар бўйича шаҳар бош мутахассиси Қодиржон Расулов, Бош имом хатиб ноиби Мухаммадали домла Абдурашидов, шунингдек Деҳқонобод МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, ҳотин қизлар фаоли, профилактика инспектори ва МФЙ аҳолиси иштирокида ўтказилди.

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини, айниқса ёшларни ватанга баркамол ва соғлом қилиб тарбиялаш, турли радикал ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ва ёт ғоялардан йироқда бўлиш, атрофда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга доимо теран нигоҳ билан қараш, умуман олганда огоҳ бўлиш тўғрисида йиғилганлар мулоҳазалар олиб борилди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

@Nurafshonpressa
#акция


Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида ижтимоий акция тадбири ўтказилди.


Тадбирда мутахассислар томонидан никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунтиришлар берилди.

— Айтиш жоизки, 2022 йилнинг 6 ойи давомида Тошкент вилояти бўйича 86 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. Бу рақам ушбу ҳудудда мазкур ҳужжат тарғиботи жуда муҳимлигидан далолатдир, - дейди Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зулфия Османова.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 6 ойи давомида республика бўйича жами 2560 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган.

@Nurafshonpressa
#тиббий_тарбия

Болаларни соғлом овқатлантириш тарбияси йўлидаги ташаббус


Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан микронутриентлар тарқатилди.

Батафсил: https://clck.ru/scEQb

@Nurafshonpressa