Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.8K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#тренинг
#тадбир

“Бахтли ҳаёт” номли психологик тренинг йиғилган аёлларга яхши ҳаёт кечиришда қўшимча мотивация бўлди

... ўзбек халқи ҳамон психолог қабулига боришни нотўғри талқин этиши, яъни бу каби мурожаатлар руҳий касалланганлик маъносида тушунилиши туфайли тортиниш ҳолатлари кўплиги ачинарли

Батафсил:https://clck.ru/udeLh

@Nurafshonpressa
#эътибор

600 га яқин оила фарзандлари мактаб формалари билан таъминланди

"Тонг" маданият марказида бўлиб ўтган бу тадбир нечоғли болажонлар кайфиятини чоғ этганини тасаввур этиб кўринг.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиевнинг ҳам ушбу қувончга шерик бўлгани фотолавҳаларда акс этган.

600 га яқин "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган оилаларнинг фарзандларига мактаб кийим бошлари тарқатилиши, болажонларда ўқишга бўлган завқни янада оширишга хизмат қилишини маълум қилди ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова ОАВ вакилларига.

Ёшларга мактаб формаларининг ўлчамларини мослаб тарқатишда фаол бўлган масъуллар болажонларнинг ташаккурини мамнуният билан қабул қилишди.

@Nurafshonpressa
#шараф
#эътироф

“Устозлар миллий форуми” Нурафшон шаҳридаги 57-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди

🔖 Тадбирда нурафшонлик педагоглар шўъбаларга бўлинган ҳолда қатнашдилар.

Форумда Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Насиба Кулбекова, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Қаршибоевлар иштирок этиб, ўқитувчиларни янги ўқув йилида таълим сифатига алоҳида аҳамият қаратишлари, мақсад ҳамда вазифаларни аниқ белгилаб олишлари борасида тўхталиб ўтди.

✍️ Машақққат касб эгаси - устозларнинг меҳнатлари улуғланиб, ташаккурнома ва совғалар топширилди.

@Nurafshaonpressa
#пресс_тур
#матбуот_анжумани

Давлат хизматлари агентлигида персс-тур ташкил этилди

Бугун Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳамда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида билан Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида медиа-тур бўлиб ўтди.

Унда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Абдумуталлиб Дадажонов иштирок этди.

Тадбирда фаол бўлган журналист ва блогерлар Адлия, ФҲДЁ бўлими ҳамда Давлат хизматлари марказининг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, унда масъуллар ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлди. Ҳуқуқий масалалар юзасида берилган саволларга батафсил жавоб берилди. Истиқболда ҳамкорликда иш олиб борилиши борасида таклиф берилди.

@Nurafshonpressa
#ЭЪЛОН

Жорий - 2022 йилнинг 25 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрамини муносиб равишда ўтказиш учун Нурафшон шаҳар ҳокимлигида махсус навбатчилик қисми ташкил этилди.

❗️Шаҳар фуқаролари юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича барча саволларига туну кун иш фаолиятида бўган мазкур телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ишонч телефони: (70) 762 58 24, (70) 762 58 35

Шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати диспечери
Тел: 101, (70) 202 20 21

Шаҳар электр тармоғи диспечери
Тел: (95) 195 14 67, (95) 195 14 60

Ички ишлар қисқа рақами 102

Тез ёрдам қисқа рақами 103

Газ қисқа рақами 104

@Nurafshonpressa
#билдириш

⚡️⚡️⚡️Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан 53-километригача бўлган қисми ёпилади

🔹
Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

🔹Шу муносабат билан 2022 йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан (Ғазалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53-километрига (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон
#марафон
#спорт


Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон (4Р-2) йўлининг 1-2 км оралиғида автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Нурафшон шаҳрида Мустақиллик байрами шарафига Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда 5 км масофага югуриш бўйича “Марафон” мусобақасини ўтказиш белгиланган.

Мазкур марафонни юқори савияда ўтказилиши муносабати билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022-йил 27-август куни соат 06:00 дан 10:00гача Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон (4Р-2) йўлининг 1-2 км оралиғида автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

@Nurafshonpressa
#муносабат

“Тайёр туринг! Ўрта чирчиқда исталган дақиқада йирик авария юз бериши кутилмоқда” сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолага расмий муносабат

... ушбу йўлда доимий навбатчилик қисми ташкил этилган бўлиб, йўл патрул хизмати, фавқулодда вазиятлар бўлимининг назорати билан оғир вазнга эга бўлган юк автомошиналарни қатновини тўхтатиш бўйича таъқиқ ўрнатилган.

Батафсил: https://clck.ru/v3MxR

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter