Nurafshon shahar hokimligi
2.12K subscribers
36.2K photos
3.35K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Билдириш

“Тошкент сув таъминоти ” МЧЖ Нурафшон шаҳар  бўлими Наврўз МФЙ Тошкент йўли Агробанк олди ва Наврўз кўчаси 4 ва 27 уйлар олдида ичимлик сув қувурларида носозлик мавжудлиги сабабли 2022 йил 6 сентябр куни Ойбек    МФЙ, Наврўз МФЙ ва Тўйтепа МФЙ ҳдудларининг  ичимлик сув таъминотида  соат 09:00 дан 17:00 гача узилиш бўлади. 

Аҳолидан ичимлик сувидан захираланиши сўралади. Сув таъминотининг махсус автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилишини маълум қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

2022-2023 ўқув йилининг биринчи қўнғироғи Нурафшон шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида ҳам чалинди.

Таълим соҳасидаги эришилган ютуқларнинг тақдирланиши, саҳнавий чиқишлар илк таълим кунидаёқ ўқувчиларда кўтаринки кайфият бағишлади.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков 57-сонли мактаб ўқувчиларини илк қўнғироқ билан табриклади. Шу билан бирга мактаб фонди учун китоб совға қилинди.

Тадбир давомида 1 синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ҳамда О.Ғанибеков томонидан 11 синф ўқувчиларига мустақиллик дарси ўтилди.

@Nurafshonpressa
#таҳлил

Қўмита раиси бошчилигида йиғилиш ўтказил
ди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова бошчилигида видеоселектор кўринишида йиғилиш ўтказилди.

Унда "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган  хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар таҳлили ва бошқа муҳим масалалар  шаҳар-туманлар кесимида муҳокама қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола  Эргашалиевна  бошчилигида бўлим мутахассислари ва  маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам йиғилишда иштирок этишиб, еелгусида олиб борилиши кутилаётган ишларни белгилаб олишди.

@Nurafshonpressa
#эзгулик

Яна саҳоват қадамлари босилди


Эзгу ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак тамойилига асосланган Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, полковник О.Ғанибеков ҳамда ҳоким ёрдамчиси О. Атауллаев ҳамкорликда сектор ҳудудидаги Бирлик МФЙ да истиқомат қилувчи икки нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравасини топширишди.

Халқ дуосига қўл очган ҳомийлар келгусида бу каби эзгу ишларни янада кўпроқ йўлга қўйишларига ишонч билдиришди.

@Nurafshonpressa