Nurafshon shahar hokimligi
2.12K subscribers
36.2K photos
3.34K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

2022-2023 ўқув йилининг биринчи қўнғироғи Нурафшон шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида ҳам чалинди.

Таълим соҳасидаги эришилган ютуқларнинг тақдирланиши, саҳнавий чиқишлар илк таълим кунидаёқ ўқувчиларда кўтаринки кайфият бағишлади.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков 57-сонли мактаб ўқувчиларини илк қўнғироқ билан табриклади. Шу билан бирга мактаб фонди учун китоб совға қилинди.

Тадбир давомида 1 синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ҳамда О.Ғанибеков томонидан 11 синф ўқувчиларига мустақиллик дарси ўтилди.

@Nurafshonpressa
#таҳлил

Қўмита раиси бошчилигида йиғилиш ўтказил
ди

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова бошчилигида видеоселектор кўринишида йиғилиш ўтказилди.

Унда "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган  хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар таҳлили ва бошқа муҳим масалалар  шаҳар-туманлар кесимида муҳокама қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола  Эргашалиевна  бошчилигида бўлим мутахассислари ва  маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам йиғилишда иштирок этишиб, еелгусида олиб борилиши кутилаётган ишларни белгилаб олишди.

@Nurafshonpressa
#эзгулик

Яна саҳоват қадамлари босилди


Эзгу ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак тамойилига асосланган Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, полковник О.Ғанибеков ҳамда ҳоким ёрдамчиси О. Атауллаев ҳамкорликда сектор ҳудудидаги Бирлик МФЙ да истиқомат қилувчи икки нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравасини топширишди.

Халқ дуосига қўл очган ҳомийлар келгусида бу каби эзгу ишларни янада кўпроқ йўлга қўйишларига ишонч билдиришди.

@Nurafshonpressa
#таклифларга_овозлар

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали берилган таклифлар етарлича овоз тўпламоқда


Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев белгиланган жойларни бирма бир кўздан кечирди. Шаҳар ҳокими ўрганиш ишлари давомида ўқувчи-ёшлардан аҳвол сўрашга вақт ажратганини алоҳида таъкидлаш лозим.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

@Nurafshonpressa