Nurafshon shahar hokimligi
2.05K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Биласизми

❗️ Алимент тўловчининг бошқа қарздорликлари бўлганда ундан ундирилган маблағлар биринчи навбатда алимент тўловлари учун берилади, сўнг навбатдаги қарздорликлар учун тақсимланади.

🔘 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#бола_ҳуқуқи

Билмасангиз зарар эмас, билиб қўйган эса яхши


📌 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилангандек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Ота ва она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Фарзанд тўла муомалага лаёқатли бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича она-оналар жавобгар бўлмайдилар (Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси).

✍️Шахс қуйидаги ҳолларда тўла муомалага лаёқатли деб топилади:

✔️вояга етганда (18 ёшга тўлганда);
✔️вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш (эмансипация);
✔️вояга етмаган шахс қонуний никоҳ муносабатларига киришганда.
✔️Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
✔️Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.
✔️Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
✔️Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик жаримага сабаб бўлади.
✔️Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади.
✔️Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
✔️Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ота-она ва болалар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланганда, ота-она ўз болаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли эмас.
✔️Ота-она ва болалар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлаши шарт.
✔️Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли. Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси шаҳардаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилади!

@Nurafshonpressa
#соғлом_турмуш

Соғлом ва аҳил оила қуриш механизмларини шакллантиришга қаратилган учрашув ташкиллаштирилди

———


Эрта никоҳ ва унинг оқибатлари бугунги кунда ўта долзарб муаммо ҳисобланиб, UNICEF экспертларининг фикрича бир қатор мамлакатларда 18 ёшдан кичик қизларнинг эрта турмуш қуришига миллий этник урф-одатлар, камбағаллик ва эрта ҳомиладорлик мажбур қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, эрта никоҳ қурган оилаларнинг аксарияти ҳаётининг иккинчи ёки учинчи йилларидаёқ ажралиб кетади. Бундай ҳолатлар ёш оилаларда кўпинча тиббий, психологик, ижтимоий муаммолар пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Нурафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, психологлар, шунингдек маҳаллалардаги фаол, оқила аёллар итирокидаги семинар мана шу мавзуга бағишланди.

Учрашувда ёш қизларнинг эрта ёшда оналик натижасидаги салбий ҳолатлар борасида маълумотга тўла эга эмасликлари, эрта ҳомиладорлик нафақат ёш аёлнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, балки аёлнинг таълим олишида, жамиятдаги ўз ўрнини топишида тўсиқ бўлиши мумкинлиги борасидаги тавсиялар берилди.

Тадбирда бу борадаги камчиликларни олдини олишда маҳалла, таълим ва оила ҳамкорлигини янада кучайтириш, тарғибот тадбирларининг таъсирчан усулларидан кенг фойдаланиш лозимлигига қаратилган бир қатор таклифлар билдирилди.

@Nurafshonpressa
#эътибор
#эътироф

Маънавият йўлидаги эзгу амаллар

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева тадбир иштирокчиларини кун тартиби билан таништирди.

Учрашувда вилоятдаги махаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар тарғиботига қаратилган тадбирларда фаол иштирок этган "Маърифат тарғиботчилари" аъзоларини тақдирланди. Хусусан, Нурафшон шаҳар Халқ депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, тарих фанлари номзоди, доцент Саодат Сулейманованинг меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда 20 нафар "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолигига қабул қилинган фидойиларга аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари тақдим қилинди.

@Nurafshonpressa
#диққат_эълон

Хурматли ҳамшаҳарлар!


Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 9 сентябр куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида поликлиникада потранаж, тиббиёт бригадасида доя лавозимларида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

@Nurafshonpressa
#маънавий_ҳордиқ

3-секторга қарашли маҳалла фуқаролари маънавий ҳордиқ чиқаришди


Ташаббускор ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков ҳамда Чиғириқ МФЙ ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаевлар томонидан Чиғириқ, Бирлик, Ҳуррият, Юксалиш, Тараққиёт, Оппоқ МФЙ да яшовчи 100 нафарга яқин кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган аҳоли Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Махмуд Номозов концерт дастурига олиб борилди.

Мамнун кайфият билан дам олиб қайтган саёҳатчилар ҳомийларга илиқ тилаклар изҳор этишди.

@Nurafshonpressa
#танлов
#йил_аёли

❗️Ҳурматли хотин-қизлар, барчангизни “Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичида иштирок этишга таклиф этамиз.

📌 Танловда қуйидаги 11 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

🔹“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”
🔹“Йилнинг энг фаол олима аёли”
🔹“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”
🔹“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”
🔹“Ўз касбнинг устаси бўлган йил аёли”
🔹“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”
🔹“Йилнинг энг яхши уй бекаси”
🔹“Йилнинг энг жонкуяр устози”
🔹“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчи”
🔹“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”
🔹“Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёли”

👉 Танловнинг шаҳар босқичига ҳужжатлар 2022-йил 20 сентябр соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

☎️Мурожаат учун телефон:
97.700-76-78,90.372-44-00

@Nurafshonpressa
#эълон
#гендер_тенглик

Ҳурматли, Нурафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган идора ва ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар!

⚡️“Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг шаҳар босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабули бошланди.

📌 Ҳужжатлар шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимида шу йилнинг 15-сентябр кунига қадар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирокчилар қуйидаги номинациялар орқали баҳоланади:

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий давлат органи” номинацияси;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман хокимлиги” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий хокимлик” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” номинацияси.

Мурожаат учун тел: 90-372-44-00

@Nurafshonpressa