Nurafshon shahar hokimligi
2.01K subscribers
35.8K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Соғлом_турмуш_тарафдоримиз

Тошкен вилояти прокуратураси ходимлари иштирокида Нурафшон шаҳар 2-сектор худудидаги стадионда спорт турининг футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

@nurafshanziyo
#соғлом_турмуш📌


🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 2022 йил 25 май куни Нурафшон шаҳар мактабгача таълим муассасаларида спортни янада ривожлантириш учун Спорт мактаби ҳамкорлигида Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари орасида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#соғлом_турмуш

Соғлом ва аҳил оила қуриш механизмларини шакллантиришга қаратилган учрашув ташкиллаштирилди

———


Эрта никоҳ ва унинг оқибатлари бугунги кунда ўта долзарб муаммо ҳисобланиб, UNICEF экспертларининг фикрича бир қатор мамлакатларда 18 ёшдан кичик қизларнинг эрта турмуш қуришига миллий этник урф-одатлар, камбағаллик ва эрта ҳомиладорлик мажбур қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, эрта никоҳ қурган оилаларнинг аксарияти ҳаётининг иккинчи ёки учинчи йилларидаёқ ажралиб кетади. Бундай ҳолатлар ёш оилаларда кўпинча тиббий, психологик, ижтимоий муаммолар пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Нурафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, психологлар, шунингдек маҳаллалардаги фаол, оқила аёллар итирокидаги семинар мана шу мавзуга бағишланди.

Учрашувда ёш қизларнинг эрта ёшда оналик натижасидаги салбий ҳолатлар борасида маълумотга тўла эга эмасликлари, эрта ҳомиладорлик нафақат ёш аёлнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, балки аёлнинг таълим олишида, жамиятдаги ўз ўрнини топишида тўсиқ бўлиши мумкинлиги борасидаги тавсиялар берилди.

Тадбирда бу борадаги камчиликларни олдини олишда маҳалла, таълим ва оила ҳамкорлигини янада кучайтириш, тарғибот тадбирларининг таъсирчан усулларидан кенг фойдаланиш лозимлигига қаратилган бир қатор таклифлар билдирилди.

@Nurafshonpressa
#соғлом_турмуш

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳамда бирлашма ходимлари пиёда юриш саломатликка кафолат мазмунидаги пиёда юриш тадбирини уюштиришди.

Қон босимини меъёрлаштиришда, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда қўл келадиган мазкур тадбир мунтазам олиб борилишига, айниқса шифохона беморлари тарафдор бўлишди.

@Nurafshonpressa