Nurafshon shahar hokimligi
2.11K subscribers
36.2K photos
3.34K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#эълон
#гендер_тенглик

Ҳурматли, Нурафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган идора ва ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар!

⚡️“Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг шаҳар босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабули бошланди.

📌 Ҳужжатлар шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимида шу йилнинг 15-сентябр кунига қадар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирокчилар қуйидаги номинациялар орқали баҳоланади:

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий давлат органи” номинацияси;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман хокимлиги” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол худудий хокимлик” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” номинацияси;

- “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” номинацияси.

Мурожаат учун тел: 90-372-44-00

@Nurafshonpressa
#йўл_қоидаси
#умр_фойдаси

Бугунги профилактика кунини Нурафшон шаҳар ЙПХ  ходимлари мақсадли ўтказдилар

Жорий йилнинг 8 сентябр кунида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўлларда қоидага амал қилиб юриш муҳим аҳамият касб этиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

Тадбирга Нурафшон шаҳар Имом ноиби Абдурашидов Мухаммадали домла иштирок этиб, йўллардаги ноҳуш ҳолатлар, автоҳалокатларга кўп ҳолларда инсоннинг ўзи сабабчи бўлишини, автоуловларни секин бошқармаслик ёмон оқибатларга олиб келишини баён қилди.

Шунингдек, шаҳар ИИБ ЖХХ ЙХХБ бошлиғи майор Иномжон Умаров томонидан қоидаларга амал қилиш, эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик муҳимлиги айтилди.

Қонунбузарлик ҳолатларида ҳамма қонун олдида тенглиги таъкидланди.

@Nurafshonpressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

https://t.me/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. У бунга Россия ОАВларидаги ШҲТ Хитой ва Россиянинг НАТОга жавоби эканлиги ҳақидаги материалларга изоҳ бера туриб тўхталиб ўтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/09/08/sco/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
🔥🔥🔥Biz mustaqil “SocialPoll” tashkiloti bo‘lib, tadqiqot ishlari bilan shug‘ullanamiz, O‘zbekiston Respublikasi hududlarida aholi turmush darajasini oshirish bo‘yicha muammolar bo‘yicha tadqiqotlar olib boramiz.
Sizni rasmiy veb-saytimizda so'rovnomada qatnashishga taklif qilamiz.🔥🔥🔥
—————————————————————-
Toshkent shahri
Toshkent viloyati
Andijon viloyati
Buxoro viloyati
Fargʻona viloyati
Jizzax viloyati
Xorazm viloyati
Namangan viloyati
Navoiy viloyati
Qashqadaryo viloyati
Qoraqalpogʻiston Respublikasi
Samarqand viloyati
Sirdaryo viloyati
Surxondaryo viloyati
#тиббий_кўмак

Эгнидаги оппоқ кийими бажараётган аммалларига йўғрилган тиббиёт ходимлари кузнинг ёз жазирамалари билан талашаётган иссиқ кунларда хонадонларда бўлиб, эзгу ишнинг бошида туришибди.

Нурафшон шаҳар Обод, Навруз ва Баҳор МФЙ да истиқомат қилаётган ётиб колган беморлар, 19 та ногиронлиги бор фуқароларга тиббий муолажалар кўрсатилиб, дори-дармонлар билан таъминланди.

Тиббий кўмак олганлар ҳамшираларга миннатдорликларини билдиришди.

👉@Nurafshonpressa
#қонун

Билмасангиз зарар эмас, билиб қўйган эса яхши

👉 "Реклама тўғрисида"ги Қонун 9-сентябрдан кучга киради


🔰 2022-йил 7-июнда қабул қилинган Қонуннинг 6-моддаси “Рекламанинг тили” ҳақидадир.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни билиш аҳамиятлидир.

Яъни бунда белгиланган нормалар асосида иш олиб бориш керак бўлади. Қонун талабларини бузганлик учун эса жавобгарлик мавжуд. Унга кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солиш белгилаб қўйилган.

@Nurafshonpressa
#давлат_тили

Нурафшон шаҳридаги корхона ва ташкилотларда иш юритиш ҳужжатларининг ҳолати қандай?

⚡️ Шаҳар ишчи гуруҳи томонидан “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда маънавий-маърифий соҳада олиб бораётган ишлари ўрганилди.

🗓 Жорий йилнинг 8-сентябр куни Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим муассасаси, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси, Спортни ривожлантириш бўлими, Спорт мактаби, шаҳар ДСЕН марказлари ўрганилди.
Ўрганиш натижаларида меъёрий ҳужжатлар, иш ҳужжатларининг давлат тилида юритилиши, муҳрлар, тарғибот воситалари, ёрлиқлар, пешлавҳалар ўрганилди.
📝Аниқланган имловий хатоликлар ва бошқа иш юритиш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa