Nurafshon shahar hokimligi
2.06K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#давлат_тили

Нурафшон шаҳридаги корхона ва ташкилотларда иш юритиш ҳужжатларининг ҳолати қандай?

⚡️ Шаҳар ишчи гуруҳи томонидан “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда маънавий-маърифий соҳада олиб бораётган ишлари ўрганилди.

🗓 Жорий йилнинг 8-сентябр куни Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим муассасаси, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси, Спортни ривожлантириш бўлими, Спорт мактаби, шаҳар ДСЕН марказлари ўрганилди.
Ўрганиш натижаларида меъёрий ҳужжатлар, иш ҳужжатларининг давлат тилида юритилиши, муҳрлар, тарғибот воситалари, ёрлиқлар, пешлавҳалар ўрганилди.
📝Аниқланган имловий хатоликлар ва бошқа иш юритиш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa