Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#қарор
#Ангрен_шаҳри

Ангренни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

✍🏼 Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:


🏠Республика Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, вилояти ҳокимлиги ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан биргаликда 2020-2022 йилларда Ангрен шаҳрида 25 та арзон 5-7 қаватли кўп квартирали уйларни қуриш чораларини кўради;

🌆Вилоят ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларни жалб этган ҳолда “Кимёгар” маҳалласида қурилиши тугалланмаган техник жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги 3 та кўп қаватли ётоқхона биносини белгиланган тартибда бузиб, бўшаган ҳудудда 2020 йилда замонавий турар жой комплексларини қурилади;

🎡Вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи (36 га) негизида замонавий истироҳат боғи ҳамда “Охунбобоев” номли истироҳат боғи (48 га) негизида замонавий экопарк барпо этилади;

🏊‍♀️“Олмалиқ КМК” АЖнинг Ангрен шаҳри, Тараққиёт маҳалласида жойлашган “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси реконструкция қилиниб, 2020 йил биринчи ярим йиллигида фойдаланишга топширилади

⚽️Шаҳардаги “Кимёгар” шаҳар марказий стадиони 2020 йилда ишга туширилади;

📌Шунингдек, шаҳардаги бўш турган собиқ руҳий асаб касалликлари шифохонаси биноси хорижий инвестор (“Hitit Social Tesisler Soglik Insaat Tigaret”) ўз маблағлари ҳисобига “Неврология ва кўп тармоқли клиника” тиббий марказини икки ой муддатда ташкил қилиши учун “ноль” харид қийматида берилади.

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa