Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#Ассалом_мактаб

Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йилига тайёр

Жорий ўқув йили учун мактабларда олиб борилаётган ишлар самарасини кўриб кўзинг қувнайди киши. Болажонлар учун ҳозирланган ўқув хоналарини кўриб биз катталарда ҳам такрор мактаб даврига қайтиш, яна таълим олиш ҳисси жўш уради.

Бугун Нурафшон шаҳрининг барча умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йили учун астойдил тайёргарлик кўрмоқда, десак хато бшлмайди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари йўлида қайтадан таъмирдан чиққан хоналар, мактаб жиҳозлари, янги дарсликлар, ахборот марказлари, барча зарурий техник жиҳозлар ҳатто ошхона ҳам ёшлар учун ҳозирланган.

Айниқса, Президент совғаси (биринчи синфга чиқадиганлар учун Президент томонидан топшириладига ўқув қуроллари) илк бор таълим масканига қадам босмоқчи бўлиб турган мурғак қалбларни қувонтирмай қолмайди.

Саноқли кунларда мактаб мавсумини бирга қаршилаймиз, нурафшонликлар.

@Nurafshonpressa