Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#Мехрли_қўллар
Мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласи мунтазам равишда давлатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу қаторда Кексаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар бўлинмаси раиси А.Тулеганов ва Тошкент вилояти Маҳалла хайрия жамоат фонди бош мутахассиси О.Умаровлар билан биргаликда Нурафшон шаҳар Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини Дехқонобод кўчаси 2 - уйда яшовчи 2-жаҳон уруши қатнашчиси Илёсов Рахим ота хонадонига ташриф буюришиб холидан хабар олишди. Илёсов Рахим отага озиқ-овқат махсулотлари берилди. Ушбу ташрифдан мамнун бўлган Рахим ота ўз миннатдорчилигини билдириб дуога қўл очдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa