Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#мурожаат ва ечим
⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ўтказган сайёр қабулларда аҳоли томонидан билдирилаётган муаммо ва масалалар аксарият ҳолларда қисқа муддатда ўз ечимини топиб келмоқда. Жумладан, “Наврўз” МФЙда яшовчи фуқаро Д. Обидова уйининг олд қисмида тупроқларни олиб ташлашда амалий ёрдам сўраган эди. Махсус техникалар ёрдамида бу масала тўлиқ бартараф этилди.
@Nurafshonpressa
#Мурожаат ва ечим
Жорий йилнинг 23 октябрь куни шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан “Тонг” маданият саройида ўтказилган сайёр қабулда, Оппоқ МФЙ да яшовчи фуқаролар К.Иномжонова, А.Йўлдошева ва Н.Алихановлар бандликни таъминлаш юзасидан мурожаат қилишган. Ушбу мурожаат ижроси Нурафшон шаҳар аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарига юклатилган эди.
Бугун Нурафшон шаҳар аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази инспекторлари К.Каюмов ва ёрдамчи инспектори Х.Олимжоновлар иштирокида мурожаат қилишган оилалар ўрганилди, улар билан суҳбатлар ўтказилиб, мурожаатчиларни ишга жойлаштириш масаласи ижобий ечим топди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат ва ечим
Жорий йилнинг 23 октябрь куни шаҳар ҳокими томонидан “Тонг” маданият марказида ўтказилган сайёр қабулда, Чиғириқ МФЙ, Тошкент йўли кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро 1-гурух ногирони Якубов Хайдарбек фуқаролик паспортини олиш, фарзандини даволаш учун ёрдам, шунингдек ўзини ўзи банд қилиш мақсадида сарторошхона очишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Куни кеча мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан фуқаро Якубов Хайдарбекга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ID картаси топширилди.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг 29 октябрь куни бўлиб ўтган Қирқ учинчи сессиясида, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 2020 йилда туғилган Азизбеков Азизбек Хайдарбековичга жарроҳлик амалиёти учун 11 млн. сўм пул маблағи ажратиш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилиб ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, сарторошхона қуриш бўйича қилган мурожаати юзасидан Нурафшон шаҳридан рўйҳатдан ўтган “Сада Қайроғоч” МЧЖ ҳодимлари хомийлигида сарторошхона қуриш бўйича фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топмоқда.
@Nurafshonpres
#Мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 29 январ куни бўлиб ўтган фуқаролар қабулида Чиғирик МФЙ, Ёшлик кўчасидаги фуқаролар томонидан қилинган мурожати ижобий ҳал қилиниб ариқ ва зовурлар тозаланиб ободонлаштирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

Куни кеча 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков, Оппоқ МФЙда Ёшлар билан учрашганда, Бирлик МФЙ дан ташриф буюрган Рухшона Жонқобилова қандолотчилик билан шуғулланиши учун қандолот маҳсулотларини пишириш ускунасини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бугун 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков Рухшона Жонқобиловани мурожаати юзасидан унга қандолот маҳсулотларини пишириш ускунасини олишда амалий ёрдам кўрсатди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 5 февраль куни шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўтказилган “Фуқаролар қабули” да Ойбек МФЙ, М.Улуғбек кўчаси 48-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Шакирова Муслима Холдаровна, фарзанди 2021 йилда туғилган Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига шу вақтга қадар турли ҳил сабабларга кўра туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатма берилган эди.
Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Кулбекова, мурожаат юзасидан вояга етмаганнинг қонуний манфааатларини ҳимоя қилиб, М.Шакированинг мурожаатини ижобий ҳал этиб фарзанди Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳномани топширди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#мурожаат_ва_ечим
"БАРАКА МАНГУ БИЗНEС" МЧЖ корхона раҳбари томонидан Муқимий маҳалласи, Тошкент йўли кўчаси 96-уй олдида кўп миқдорда сув тўпланиб асосий йўлнинг бир қисми сув билан ёпилиб қолганлиги ҳамда овқатланиш жойига кириб чиқишда одамларга ноқулайликлар келтирилаётганлиги учун ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб Муқимий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Н.Яркуловга мурожаат қилган эди.
Куни кеча Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан мурожаат юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб ушбу кўча йўлларини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

Куни кеча 3 сектор штаби биносида ўтказилган сайёр қабулда Юксалиш маҳалласи 8 уй, 33 хонадонда яшовчи фуқаро Н.Гайназарова соғлиги юзасидан мурожаат қилган эди.
Сектор раҳбарининг тегишли кўрсатмасига асосан фуқаро Н.Гайназарова шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб шаҳар шифоҳонасига даволаниш учун ётқизилди. Шунингдек, Тараққиёт маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва сектор раҳбари ташаббуси билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога аввалига керакли жиҳозлар билан таъминланди ва иш фаолиятини бошлаши учун ун ва шакар маҳсулотлари олиб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

Аввал ҳабар берганимиздек, мурожаатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида ишчи гурух аъзолари билан, бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш учун маҳаллалар кесмида сайёр қабул ўтказишмоқда.
Куни кеча Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқара Ш.Маткаримовани мурожаатлари бўйича ўрганишлар олиб борилган эди, бугун ушбу мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб келин ва қайниота ва қайнионалар ўратасидаги узоқ вақтлар давомидаги келишмовчиликка барҳам берилди ва ўзаро келишувга эришилди.

“6 йил бўлди невараларимни кўрмаганимга”-дейди, кўзида хурсандчилик ёшлари билан Лобар она. Шундай улуғ аём жума куни невараларини кўришга сабабчи бўлган, шаҳар ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдиришиб хайирли ишларни амалга оширганлиги учун Аллоҳдан сўраб, дуога қўл очди.
#мурожаат_ва_ечим
#Аҳоли_бандлиги_йўлида

Жорий йил 26 май куни Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сайёр қабулга мурожаат билан келган 6 нафар ишсиз хотин-қизлар 1 кун муддатда сектор ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари кўмагида ишли бўлишди.

Бунда 1 нафар фуқаро шаҳримиздаги 57-умумтаълим мактабига ва 5 нафари “PRESTA GOFRA” МЧЖга олиб борилиб ишга жойлаштирилди.

Давлатимиз томонидан бу каби берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан хотин-қизларимиз мамнун бўлишди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш
ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok