Forwarded from НУРАФШОН ЗИЁСИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РЕСПЕКТ!
МЕҲНАТ ҚАДР ТОПГАН КУН...
Бугун Тошкент вилоятида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон боғи" да байрам тадбири жуда кўтаринки ва унутилмас руҳда нишонланди.
Байрамда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан турли касб эгалари — ўз меҳнати билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонлар таклиф этилди.
Табиийки, байрамга мезбонлик қилган Нурафшон шаҳридан ҳам турли соҳа вакиллари иштирок этди. Аммо бугун мен учун энг қувонарлиси — одатда кўзга ташланмайдиган, аммо ҳар куни ўзининг ҳалол меҳнати билан таълим муассасаларимиз тозалиги, тартиби ва хавфсизлигини таъминлаб келаётган фаррош ва қоровулларнинг ҳам байрам меҳмони сифатида эъзозлангани бўлди.
Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов ташаббуси билан таълим муассасаларида фаолият юритаётган фаррош ва қоровуллар ҳам байрам иштирокчилари рўйхатига киритилди. Яъни, байрамни ташкил этишда меҳнат қилган ходимлар байрамнинг ўзида ҳам меҳмон сифатида қатнашиши керак, деган эътибор ва инсоний ёндашув намоён бўлди.
Тадбирда бир фаррош аёл билан суҳбатлашиб қолдим. Унинг кўзларидаги қувонч, ҳаяжон ва миннатдорликни сўз билан ифодалаш қийин эди. У оддий, самимий сўзлар билан ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунда яна бир ҳақиқатни ҳис қилдим:
Инсонни қадрлаш учун катта нарса шарт эмас. Баъзан унинг меҳнатини кўриш, исмини тилга олиш, байрамга таклиф қилишнинг ўзи ҳам қалбига катта қувонч берар экан.
Бу миннатдорчиликни етказиб қўйишни лозим топдим.
Ҳар бир инсоннинг меҳнати қадрли. Айниқса, кундалик оғир меҳнати билан бошқаларга қулайлик яратиб келаётган инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги керак.
Меҳнатни қадрлаган, инсонни улуғлаган бундай эътибор учун ташаккур.
Мустақиллик байрами барчамизга ана шундай қувонч, эътибор ва қадр ҳиссини улашсин! 🇺🇿
Телеграм | Instagram | Youtube | Tik tok | Facebook

👍1