Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.7K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилмоғи лозим.

Соғлом авлод учун хайрия фонди Тошкент вилояти филиали ижтимоий патронаж бригадаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари ташаббуси билан Нурафшон шаҳар худудларида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож 13 нафар оилаларнинг холидан манзилли хабар олиниб, короновирусни олдини олиш мақсадида уларни тиббий кўрикдан ўтказилди ва 14 турдаги (216 598 млн ) сўмлик дори дармандардан бепул тарқатилди.

Савоб иш акцияси бошланди.
Сиз ҳам ўз хиссангизни қўшинг.
#савоб_ишни_ҳар_ким_ҳар_куни_қилмоғи_лозим

Коронавирус пандемияси тиббий анжомлар, хусусан, тиббий ниқобларга бўлган эҳтиёжни кескин оширди. Ижтимоий тармоқларда гоҳ Фарғонада, гоҳ Навоийда тиббий ниқоблар, исириқ ва турли дори воситалари бепул тарқатилаётгани ҳақида хабарларга кўзимиз тушмоқда.
Бу каби хайрли амалларга ўзимизнинг Ўрта Чирчиғимизда, Нурафшон шаҳрида ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекциясининг ташаббуси билан «Қорасув» ҳудудидаги йирик савдо мажмуаларида, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ДСИ идоралари ҳамда Нурафшон шаҳар деҳқон бозори ва «Нурафшон» савдо марказида тиббий ниқобларни бепул тарқатдилар.

2 мингдан зиёд тиббий ниқобларни аҳолига улашишда ташаббус кўрсатган Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Дилшод Облақулов ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ДСИ бошлиғи Жамшид Усмоновга миннатдорчилик билдирилди.

👉 «Машъал» газетаси
Forwarded from Nurafshon shahar Mahalla axborot xizmati
#Савоб ишлар йўлида

🕌Бугун Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙда " Қурбон хайити" байрами муносабити билан қийналган камтаъминланга оилаларга гўшт махсулоти тарқатилиб ахволидан хабар олишди.

✍️ Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати

Каналга уланиш учун:
@Nurafshon_mahalla_va_oila
#Савоб ишлар йўлида

Нурафшон шаҳар 4 сектор рахбари С.Нархаджаев томонидан Бобур, Эвалак, Обод, Ойбек, Учкун МФЙ маҳаллаларида истиқомат қиладиган 35 нафар кекса, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий химояга муҳтож оиларар ҳолидан ҳабар олиниб уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

@Nurafshonpressa
#Савоб ишлар йўлида
⚡️Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари полковник О.Ғанибековга, сектор ҳудудидаги Оппоқ МФЙ да истиқомат қиладиган эхтиёжманд оила Нишонова Шаҳноза комуннал тўловларидан қарздорлиги ва тўловларни тўлаш учун имконияти йўқлиги сабабли мурожаат қилган.
📌Ушбу мурожаат бўйича комуннал соҳасидаги қарздорликни бартараф қилиш мақсадида шахсан сектор раҳбари ўзига ажратилган мукофот пулини фуқарога топширди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa