#Сайёр_учрашув
#3_сектор
Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори Э.Сарсенбаев 3-сектор ҳудудидаги Бирлик МФЙ биносида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказиб, Бирлик маҳалласи ёшлари билан учрашди.
Учрашувда, масъул раҳбарлар иштирок этишди. Ҳудуд ёшларидан 12 нафари қатнашди. Э.Сарсенбаев томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашилди.
Мурожаатларда кўтарилган, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, тиббий ёрдам учун ордер бериш сингари масалаларни ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгиланди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa