Nurafshon shahri hokimligi
3.17K subscribers
44K photos
4.07K videos
61 files
12.5K links
Download Telegram
#Фикр

Кейинги пайтда Ўзбекистонга келиб-кетувчилар кўпайди. Улар томондан турли ният ва мақсадлар, тарафингизни айтинг, ким томондасиз, деган қатъий талаблар янграяпти. Гоҳи юмшоқ, гоҳи таҳдидли оҳанг касб этаётган бу саволлар халқимизнинг барча фикрловчи қатламини ўйга солаяпти. Биз урушга тайёргарлик кўрмаяпмиз, аммо, керак бўлса, ҳар қандай куч билан охиригача урушишга ҳам тайёрмиз. Ўзбекистон – буюк давлат. Ва бу давлат ишончли қўлларда.

Шавкат Мирзиёев жанубга – ҳар доим энг катта хавотир ва хатарлар манбаи сифатида кўрилган ҳудудга борди, армия ўқув-машғулотини кузатди, жанговар тайёргарлик кўздан кечирилди. Бу нимани англатади? Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ватан манфаати учун битта мушт бўла оламиз. Ўзбекистон халқи ҳар қандай эҳтимолликка маънан ва бошқа жиҳатдан тайёр. Биз қўрқмаймиз. Биз Ватан манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Президент сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

➡️Kanalga ulanish: https://t.me/Nurafshonpressa

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Website
#Фикр

Учинчи дебат: партиялараро баҳслар ва уларнинг ечимлари минбари

📁Жорий йил 11 октябрь куни партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича навбатдаги учинчи дебатлар бўлиб ўтди. Унда “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” масаласи муҳокама қилинди.

🔰Партияларнинг ўзаро савол-жавобларидаги баҳс ва мунозаралар ҳақида сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова қуйидаги фикр ва мулоҳазаларни билдирди.

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari