Nurafshon shahri hokimligi
2.23K subscribers
36.9K photos
3.4K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#бу_кун #ер_куни

🌎 22 АПРЕЛЬ - ОНА ЕР КУНИ

Ҳар йили 22 апрелда нафақат улкан, балки чинакам халқаро байрам - Халқаро
Ер куни нишонланади.

🔰Ушбу байрамга 2009 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида асос солинган ва 2010 йилдан буён нишонлаб келинади. Бош Ассамблея БМТга аъзо барча давлатларни, халқаро ва нодавлат ташкилотларни «Халқаро Ер куни» ни нишонлашга чорлаб келади.

🔸Ер куни”ни нишонлаш анъанаси 1970 йилда АҚШда пайдо бўлган ва 1990 йилда халқаро тадбирга айланди. Бундан ташқари, ҳар йили ушбу кун маълум бир мавзуга бағишланади.

🔸Ўзбекистонда ҳам Халқаро Ер кунида табиат билан боғлиқ тадбир ва акцияларни ўтказиш анъанага айланган.

Айни дамда сизда, Она ерни асраш учун ҳеч бўлмаганда ўз ҳовлингиз ва уйингиз атрофини ободонлаштириш учун яхши имконият мавжуд.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa