Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#UydaQoling #карантин

❗️Турли вирусларга қарши курашда вакцина энг самарали восита ҳисобланади.

Вакцина ўзи нима ва у инсон организмига кирганидан кейин қандай ишлайди 👆

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

🚧Тошкент вилояти карантин постларида текширув вақтида пойтахтга мақсадсиз келаётган ҳайдовчи ва йўловчилар аниқланиб ортга қайтарилмоқда.

❗️Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан карантин қоидаларига риоя қилишларини, мақсадсиз кўчага чиқмасликларини сўраб қоламиз.

🎥Батафсил Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

Тошкент вилояти маркази Нурафшонда карантин тартиблари кучайтирилди. Тошкент денгизида чўмилишга ҳозирча рухсат йўқ. Орган ходимлари тиббий ниқобсиз юрганларга чора кўраяпти.
#Карантин
🦠 Нурафшон шаҳри ҳудудидаги Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.
@Nurafshonpressa
#Карантин
#тарғибот
🦠Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда Нурафшон шаҳари 4 та сектордаги барча маҳаллаларда ишчи гурухлари аҳолига карантин талабларини тушунтириш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот олиб бормоқдалар.
⚡️ Хусусан, шаҳар ҳудудидаги “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам пандемиянинг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
@Nurafshonpressa
#Карантин
#тарғибот
⚡️Барча жойда бўлгани каби, шаҳримизнинг турли ҳудудларида карантин даврида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
🦠Хусусан, шаҳар ҳудудидаги “Дегантепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам пандемиянинг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
@Nurafshonpressa
#Карантин
#тарғибот
⚡️Ўзбекистон Ресбупликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Нурафшон шаҳар бўлими ва Тошкент вилояти Дори-дармон АЖ вакиллари билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри ҳудудида жойлашган дорихоналарда рейдлар ўтказилди. Коронавирус пандемияси даврида аҳоли учун зарур бўладиган ҳамда даволашда фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар нархларининг асоссиз равишда оширилишига йўл қўймаслик, дорихоналардаги мавжуд дори-дармон воситалари захирасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Карантин
#расмий
🦠 Нурафшон шаҳридаги эпидемиологик вазият ҳақида сўнгги маълумотлар (2020 йил 20 июль ҳолатига).
⚡️ Шаҳар ҳудудида каронавирус (COVID-19) инфекцияси билан оғриган беморлар сони - 35 нафар;
✔️ Шундан тўлиқ соғайганлар 16 нафарни ташкил этади. 11 нафар фуқаролар уй шароитида тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда;
🏥 Коронавирус инфекцияси симптомлари аниқланган ва стационар тарзда даволанаётган фуқаролар сони - 8 нафар;
✔️ 20 июль куни бирорта фуқарода инфекция аниқланмаган.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#эслатма
#карантин
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг, уйда қолинг!@nurafshonpressa
#карантин
#саховат
Нурафшон шаҳар худудида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлида бир қанча эътиборга молик ишлар олиб борилмокда.
🥔🥦🥬🥕 Хусусан, Нурафшон шаҳрининг 3-сектор раҳбари Н.З.Аманбаев томонидан "Саховат ва кўмак" умумхалқ хайрия акциаси доирасида сектор худудидаги хомийларни жалб этган холда бир қанча савобли ишлар амалга оширилди. Жумладан, сектор худудида жойлашган Хуррият, Бирлик, Чиғириқ, Тараққиёт, Юксалиш, Оппоқ каби маҳаллалардаги эхтиёжманд оилаларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. "Саховат ва кўмак" умумхалқ хайрия акциаси давом этмоқда.
@nurafshonpressa
#карантин
⚡️ Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу каби тадбирлар Нурафшон шаҳри ҳудудида ҳам амалга оширилиб келмоқда.
🦠 Ҳусусан, коронавирус касаллиги аломатлари сезилган ҳамда уйда даволанаётган ҳамшаҳарларимизга яқиндан кўмак бериб келаётган "Call-center" ва махсус мобил гуруҳлар ташкил этилигидан ҳабарингиз бор, албатта. Узлуксиз – кунига 24 соат мобайнида ишлайдиган мазкур хизмат COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй шароитида карантинга олинган юртдошларимизни алоҳида тиббий ахборот билан таъминлаш, уларнинг соғлиқларини доимий тарзда назорат қилиб бориш мақсадида ташкил этилган.
⚡️Ҳамшаҳарларимиз қуйидаги телефон рақамлари орқали касаллик бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.
☎️ 70-76-44-451, 70-76-44-452, 70-76-44-453, 70-76-44-456
@Nurafshonpressa
#карантин
Нурафшон шаҳридаги “TEXTILE MILL TOSHKENT” қўшма корхонаси карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Корхона ҳақидаги барча маълумотлар “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ислоҳотлар амалда” кўрсатувининг навбатдаги сонида эфирга узатилади.
Каналга уланиш
https://t.me/Nurafshonpressa
#карантин
CORONAVIRUS
Уй шароитида ковид-19 ни қандай даволаш керак.
Асосий қоидалар:
@Nurafshonpressa
#карантин_юмшамоқда
🕌 Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 4 сентябрьдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни амалга оширишга рухсат берилган эди. Қарорга мувофиқ бугундан юртимиздаги жоме масжидларида жума намозларини жамоа бўлиб ўқилишига рухсат этилди.
😷Бугун Нурафшон шаҳридаги мавжуд 3 та масжидларда мўмин-мусулмонлар жума намозини жамоавий бўлиб адо этишди.
- Жума намозлари вақтида қатъий карантин талаблари ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилди. Намоз ўқишга келганлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометр, антисептик воситалар ва дезинфекцион “йўлак”лар билан жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди - дейди Нурафшон шаҳар Бош имом-хатиби Абдурашид Рустамов.
#ниқоб_тақинг!
#ўзингизни_асранг!
@Nurafshonpressa.
#Карантин_қоидалари

😷Тошкент вилоятида карантин чоралари кучайтирилганлиги муносабат билан Нурафшон шахар 22-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида эрталабки қабул жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Шунингдек, гуруҳ хоналарига жадвал асосида кварц қўйиш, тарбияланувчиларни очиқ ҳавода тана ҳароратини улчаб қабул қилиш чоралари кучайтирилди.

Нурафшон шахар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Карантин_қоидалари

😷Нурафшон шаҳар 22-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида эрталабки қабул жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Карантин_қоидалари

😷Нурафшон шаҳар 12-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида эрталабки қабул жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa