Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.4K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#эътибор
#муолажа

Беморларнинг юзидаги табассум югуриги шифокорларни ҳам мамнун этди

Соғлом тананинг руҳияти тетик бўлади. Бироқ унинг акси бўлсачи? Айрим касалликлар туфайли бетоб бўлиб ётганлар учун кўрсатилган тиббий кўмак туфайли ётоқдаги беморларимизнинг руҳияти кўтарилди, десак хато бўлмайди.

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокор ва потранаж ҳамширалари томонидан шаҳардаги биринчи гуруҳ ногиронлари ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шифокорлар тавсияси асосида даволанишга кўрсатмаси бўлган беморлар керакли дори-дармонлар билан таъминланиб, улар учун уй шифохонаси ташкил этилди.

Тиббий муолажалардан бироз бўлсада ўзида енгиллик ҳис этган беморларнинг юзидаги табассум югуриги шифокорларни ҳам мамнун этди.

@Nurafshonpressa