Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#мурувват_акцияси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига бағишлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг таклифига биноан вилоят ҳудудида ҳайрли ишга қўл уриладиган бўлди.

Эзгулик йўлидаги навбатдаги қадам жорий йилнинг 25 августидан 1 сентябрига қадар "Меҳр-саховат ва хайрия беш кунлиги" деб эълон қилинган акциядир.

Ушбу акция давомида вилоятдаги нуронийлар, меҳнат фахрийлари, шунингдек, алоҳида меҳр ва эътиборга мухтож тоифадаги кишилар ҳолидан хабар олиш, меҳр улашиш каби савобли ишлар йўлга қўйилади.

Меҳр ва мурувватга интиқлар атрофимизда кўп. Уларни бир зумга йўқлашни унутмайлик.

@Nurafshonpressa