Nurafshon shahri hokimligi
3.3K subscribers
42.8K photos
3.85K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#рамазонҳайитимуборак

⚡️Бугун халқимиз қутлуғ айём — муборак Рамазон ҳайитини кенг нишонламоқда

🔹
Айём муносабати билан муқаддас диний таомилимизга кўра, эрта тонгдан вилоятимиздаги 211 та масжидда мусулмонларимиз ҳайит намозларини эмин-эркин адо этдилар.

🔹Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган штабдан олинган тезкор маълумотга кўра, вилоят бўйича 351 минг 700 нафардан зиёд ҳамюртларимиз мазкур маросимларда иштирок этдилар.

🔹Муқаддас ибодатларни адо этган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, элимизга тараққиёт ва равнақ, хонадонларимизга тинчлик ва осойишталик сўраб, дуога қўл очдилар. Бир- бирларини Рамазон ҳайити билан қутлаб, юртимиздаги саодатли ҳаёт ва фаровон турмушга шукрона айтдилар.

🌙Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🎥(Видео: Зангиота зиёратгоҳи)

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa