Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.38K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира _жасорат_ матонат
Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси
Видеоролик шу ҳақида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира _ жасорат_ матонат
9 май – Хотира ва қадрлаш куни”
Инсон хотира билан тирик. Қадр билан улуғ. Барча жойларда бўлганидек Нурафшон шаҳрида ҳам 9 май Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан шаҳар ҳокими Қ. Хакимов бошчилигидаги масъул вакиллар шу шаҳарда истиқомат қилаётган икки нафар уруш қатнашчисининг ҳолидан хабар олишди. Тадбирларда фахрийларимизга Президентимизнинг йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг уларга Давлатимиз раҳбарининг Ғалабанинг 75 йиллиги эсдалик юбилей медали топширилди. Албатта Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабада айни ўзбек ўғлонларининг ўрни беқиёс. Тадбирда уруш қатнашчиларига Россия Федерацияси томонидан таъсис этилган медаллар ҳам тантанали тарзда топширилди. Видеоролик шу ҳақида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Nurafshonpressa
#Хотира _ жасорат_ матонат
9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Мажбурий ижро бюроси ходимлари Нурафшон шаҳридаги фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
https://t.me/Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

🎥Нурафшон шаҳрида Хотира мажмуасидаги маросимдан лавҳа.

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
#Хотира_абадий_қадр_муқаддас
#табрик

🎗 Нурафшон шаҳар ҳокими Салиев Музаффар Халдарбаевичнинг 9-май - "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларига байрам табриги!

➡️ТАБРИК

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

⚡️9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати Нурафшон шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва вилоят ҳокимлиги, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳудуддаги ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотларидан иборат гуруҳлар Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз шукронасига самимий ҳурмат бажо келтиришди.
Тадбир давомида шаҳар аҳолиси, кексалар ва ёшлар ҳам бугунги шарафли байрамда фаол қатнашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#хотира

🎇 9-май Хотира ва қадирлаш куни "Инсон азиз -хотира муқаддас"

💥 Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарият ва ходимлари томонидан, ушбу кунларда уруш қатнашчилари ва божхона фаҳрийларидан хабар олинди.

💥 Уруш қатнашчиси Юнус ота ходимларга Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ва бугунги тинчлик замирида яшаганимиздан қадрига етишини айтиб дуолар қилди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий
Нурафшон шаҳрида 15 нафар фронт ортида меҳнат қилган фуқаролар холидан ҳабар олинди

Нурафшон шаҳар хокими М.Салиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова, Ҳалқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлари, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи билан биргаликда 9 май"Хотира ва қадрлаш куни", Улуғ Ватан урушида қозанилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан фронт ортида хизмат қилган 15 нафар фуқаролар холидан ҳабар олиниб байрам билан табриклашиб, совға ва озиқ овқат маҳсулотлари берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#хотира_муқаддас

ИНСОН ҚАДРИ – УЛУҒ, ХОТИРА – МУҚАДДАС

🔹9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Юксалиш ва Тараққиёт МФЙлари марказида тадбир ташкил этилди.

🔹Тадбир Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков бошчилигида нуроний отахонлар, онахонлар, Афғон уруши қатнашчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан сўнг Афғон уруши қатнашчиларига ун ва озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa