Nurafshon shahri hokimligi
2.24K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#янги_боғча

Болажонлар шинам хонадонда тарбияланишади


Янгиобод маҳалласида 30 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Имтиёзли кредит асосида 33 млн сўм пул маблағига болалар учун керакли жиҳозлар харид қилган мудира Қаюмова Махлиё ёзги сузиш ҳавзаси, ўйинчоқлар ва бошқа шарт-шароитларга алоҳида эътибрр қаратди. Унинг фикрича ёш авлод ҳар онда тарбияланади, шаклланади. Тарбия йўлида уларнинг ҳамма эҳтиёжлари қондирилиши керак деб ҳисоблайди М.Қаюмова.

Очилиш маросимида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказ раҳбари М.Замонов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғи ўринбосари Ж.Юнусовлар иштирок этишди.

@Nurafshonpressa