Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.1K photos
3.18K videos
44 files
9.92K links
Download Telegram
#Нурафшон
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашув

Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар" марказида “Ҳоким ва ёшларучрашуви бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда шаҳар ҳокими М.Салиев юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

📌 Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.

🔰Учрашувда тадбиркорлик масаласи, реабилитация ва моддий ёрдам, кўз операцияси учун ёрдам, олий таълимга конртрак тўловида мурожаатлар қилишди. Тадбиркорлик масаласида кўп мурожаатлар бўлганлиги боис, йигит-қизларга тадбиркорликка кўмаклашиш ва уларни ўқитиб имтиёзли кредитлар ажратиб бериш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш орқали бандлигини таъминлашга кўмак берилиши бўйича муттасади ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Учрашувдаги барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa