Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолияти

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида имтиёзли кредитлар олиб берилиши бир йўналиш бўлса, аммо мана шу олинган имтиёзлардан нечоғлик самарали фойдаланилаётганлик масаласини ҳам ўрганиб бориш ва бир йўла хонадон эгаларига услубий ва амалий ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг пировард мақсадидир.

Нурафшон шаҳар “Муқимий” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Н.Яркулов тавсияси билан имтиёзли кредит асосида 14,5 млн. сўмга иссиқхона қурилиши учун кредит маблағлари ажратилган эди. Н.Ярқулов мана шундай имтиёзли кредит олган хонадонларда босқичма-босқич олиб борилаётган ишлар жараёнида ҳам кўмак бериб келмоқда. Шунингдек, ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилиши юзасидан маниторинг ишларини олиб бормоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
facebook / instagram