Бошқа бир қитъада жойлашган мустақил бир давлат, ўз ер остидаги ўзига тегишли бойлиги бўлган газни ўзи истаган давлатга сотиш учун нега бошқа бир қитъадаги давлат розилигини олиши керак қани буерда адолат?
Украина НАТОга аъзо бўлиш учун нега Россиядан розилик олиши керак, бу уни суверенитети, бу унинг ҳуқуқи дейдиган ғарбшуносларга микрофонимни тутаман; Микрофоним оғзингизда қани гапирингларчи, Туркманистон суверенитети қани энди?
Ҳақиқат шуки ҳамма кичик давлатлар қудратли давлатлар кайфияти билан ҳисоблашади, ҳисоблашишга мажбур.
Ғарб билан ҳисоблашса демократия, Россия билан ҳисоблашса зулм бўлиб қолмайди.
Ҳақиқат ва демократия деган чўпчакни қулоғи эшитмайдиган энангга айт ишонади. Сиёсатда ҳақиқат деган сарқит тушунчага жой йўқ!
🇺🇿 @Otabek

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94💯15😁10😡5🔥1🕊1
Отабек Артиков
Бошқа бир қитъада жойлашган мустақил бир давлат, ўз ер остидаги ўзига тегишли бойлиги бўлган газни ўзи истаган давлатга сотиш учун нега бошқа бир қитъадаги давлат розилигини олиши керак қани буерда адолат? Украина НАТОга аъзо бўлиш учун нега Россиядан розилик…
Юқоридаги ҳолатни сиёсатшунослар “реалполитик” деб атайди.
Яъни, дунёда ҳеч нарса “адолат” ёки “эркинлик” учун эмас, шунчаки манфаат учун қилинади.
НАТО, АҚШ, Россия, Хитой ва бошқа қудратли давлатлар— барчаси ўз манфаатини “демократия”, “тинчлик”, “хавфсизлик” деган чиройли сўзлар орқали тақдим этади.
Масалан Украина НАТО масаласида ғарб “бу суверен давлат, Украина ўзи хоҳлаган ташкилотга киради” дейди.
Аммо Россия “бу мен учун хавфсизлик таҳдиди” дейди.
Суверенитет ҳақида қоғозларда гаплар бор, лекин қарор барибир кучли томонлар келишуви билан ҳал бўлади.
Туркманистон газ масаласи расмий жиҳатдан бу ҳам суверенитет.
Лекин амалда, АҚШ санкциялари туфайли Туркманистон Эрон орқали газ сотолмайди, чунки банклар, суғурта, транспорт, ҳаммаси глобал тизимга уланган — бу тизим эса АҚШ назоратида.
Демак, сиёсий мустақиллик бор, лекин иқтисодий мустақиллик йўқ.
Бу замонавий мустамлака шакли — “иқтисодий йўлак ва молиявий тизим орқали назорат.”
Бу — ахлоқий иккиюзламачиликнинг энг очиқ ифодаси, сиёсатда “ҳақиқат” йўқ, фақат куч бор.
Ҳақиқат — куч кимнинг қўлида бўлса, ўшанинг оғзидан чиқадиган “версия” холос...
Давоми бор...

👍91🫡5😡5
Отабек Артиков
Юқоридаги ҳолатни сиёсатшунослар “реалполитик” деб атайди. Яъни, дунёда ҳеч нарса “адолат” ёки “эркинлик” учун эмас, шунчаки манфаат учун қилинади. НАТО, АҚШ, Россия, Хитой ва бошқа қудратли давлатлар— барчаси ўз манфаатини “демократия”, “тинчлик”, “хавфсизлик”…
Давоми...
Бугунги дунёда “мустақил давлат”, “суверенитет”, “халқ иродаси” деган сўзлар кўп ишлатилади. Аммо уларнинг орқасида ҳақиқатан ҳам мустақиллик борми?
Аслида бу сўзлар глобал ўйинчилар томонидан ишлаб чиқилган сиёсий сафсата холос.
Суверенитет қоғозда бор, амалда йўқ.
Халқаро ҳуқуқ бўйича ҳар бир давлат ўз ҳудуди, ресурси ва сиёсати устидан тўлиқ ҳокимликка эга бўлиши керак. Аммо реал ҳаётда бу фақат қоғозда холос.
Масалан Туркманистон табиий газнинг катта захираларига эга мамлакат. У ўз газини Эрон орқали Ироққа етказмоқчи бўлди. Бу унинг табиий ҳуқуқи. Лекин АҚШ бунга қарши чиқди. Нима учун? Чунки транзит Эрон орқали ўтади, Эрон эса АҚШ санкциялари остида. Натижада, Туркманистон “мустақил” бўла туриб, амалда ўз қарорини ўзгартиришга мажбур. Бу суверенитетнинг чизмадаги бор, аммо ҳаётда йўқ шакли.
Дунё сиёсатида кучлиларнинг ҳуқуқи ҳақиқатни белгилайди ғарб Украина масаласида “бу суверен давлат, истаса НАТОга киради” дейди. Аммо Россия “бу мен учун хавфсизлик чизиғи” дея қарши чиқади. Натижада, суверенитет эмас, кучларнинг мувозанати ишлайди.
Демак, кимда куч бўлса — ўша “ҳақиқат”ни белгилайди.
Демократия ва иккиюзламачилик ғарб ўзига қулай бўлган ҳукуматлар билан ҳисоблашишни “демократия”, унга қарши чиққанларни “авторитаризм” деб атайди.
Масалан, агар бир давлат Ғарб босимини қабул қилса — “ислоҳотчилар”, “демократлар” дея аталади.
Аммо Ғарб манфаатига зид йўлни танласа — дарҳол “режим”, “инсон ҳуқуқларини бузувчи” дея эълон қилинади, иккюзламачилик хуллас.
Кичик давлатларнинг мажбурий реализми шундаки бугун кичик давлатлар олдида танлов йўқ: Ғарб билан ҳисоблашмасанг санкциялар. Шарқ билан ҳисоблашмасанг хавфсизлик босими; Иккаласига ҳам ёқмоқчи бўлсанг ичкаридан “рангли инқилоб” ёки иқтисодий изоляция.
Натижада, “мустақиллик” фақат байрам нутқларида сақланиб қолади.
Хулоса ва ҳақиқат шуки, сиёсатда “ҳақиқат” деган тушунча йўқ, фақат кучли томоннинг манфаатли версияси мавжуд.
Суверенитет бугун фақат ички сиёсат даражасида сақланиб қолган.
Халқаро саҳнада эса ҳар бир давлат бу “йирик ўйинчилар столига тортилган кичик карта” холос.
Мен сиёсий ўйинлар ва ОАВ хуружларига учмайман мен ҳақиқатни безакларсиз эшитишни ва етказишни истайман.
Шу учун мен ғарбнинг, шарқнинг ёки бошқа бир сиёсий тарафларнинг эмас, балки фактларнинг ёнида тураман.
Кўпчилик тизимлар “ҳақиқат”ни ўз манфаатига мослаб бўяб беради. Ғарб ҳам, Россия ҳам, Хитой ҳам Туркия ва исталган бошқа қудратли давлат ҳам буни қилади. Фарқи фақат қадоқда: кимдир “демократия” деб атайди, кимдир “миллий хавфсизлик” дейди. Аммо ҳаракатнинг илдизи шунчаки манфаат.
Афсуски мана шундай фикрлар билан ўйлайдиганлар жамиятдаги энг хавфли, яъни энг уйғоқ онглар ҳисобланади. Чунки улар ОАВ орқали “берилган ҳақиқат”ни эмас, асл сабабни кўра олади.
Ҳақиқатни кўрадиганлар эса иккиюзламачилар учун катта хавф.
(Яна давоми бор)

👍44🔥6💯4😁3👏1
Отабек Артиков
Давоми... Бугунги дунёда “мустақил давлат”, “суверенитет”, “халқ иродаси” деган сўзлар кўп ишлатилади. Аммо уларнинг орқасида ҳақиқатан ҳам мустақиллик борми? Аслида бу сўзлар глобал ўйинчилар томонидан ишлаб чиқилган сиёсий сафсата холос. Суверенитет қоғозда…
Ҳақиқат кимга керак, сиёсий афсоналар қандай яратилади?
Ҳақиқат бу қурол эмас, бу тўсиқ шу сабаб сиёсатда ҳақиқат ҳеч кимга фойда келтирмайди. У фойда келтирмаган жойда эса ҳақиқат табиий равишда яширилади ёки ўзгартириб кўрсатилади.
Кучли давлатлар учун ҳақиқат бу қурол эмас, назоратни йўқотиш хавфи холос.
Шунинг учун улар уни тўлиқ йўқотмайди, фақат қисман беради, ўзига мослаб керакли томони билан.
ОАВ оддий қилиб айтганда замонавий сеҳргар.
Бугунги дунёда танклардан кўра кучлироқ қурол бор, бу ахборот.
Телеканаллар, агентликлар, ижтимоий тармоқлар орқали “ҳақиқат”нинг манфаатли шакли яратилади.
Масалан ғарб ОАВлари ўз манфаатига мос давлатни “демократия посбони” деб атайди.
Қарши бўлганини эса “авторитар режим”, “инсон ҳуқуқларини бузувчи” дейди. Худди шу усул билан инсон онгида ким ёмон, ким яхши деган автоматик рефлекс шаклланади.
Бир факт танланади ва у эмоция билан қадоқланади.
Одамлар ўша эмоцияни қабул қилади, фактни эмас.
Кейин ўша эмоция асосида “сиёсий қарор”га келинади.
Масалан агар бирор ОАВ сизга бир давлат “болаларни ўлдиряпти” деса, сиз дарҳол ғазабланасиз аммо ҳеч ким ўша “болалар қаерда, неча нафар, қачон?” деган фактни текширмайди.
Чунки эмоциялар фактга бўлган эҳтиёжни ёпиб кетади.
Ана ундан кейин ҳақиқат эмас, чўпчаклар ғолиб бўлади. Одамлар фактни эмас, ҳикояни эслайди.
Шунинг учун сиёсат ҳақиқатни изламайди уни ўз манфаатига мос ҳикоя шаклида ясайди.
“Эркинлик учун кураш”, “халқ иродаси”, “тинчлик миссияси” — бу сўзлар ҳақиқатни чиройли қилиб ўраб берадиган пардалардир.
Хулоса қилиб айтганда ҳақиқат кимга керак, ҳақиқат ҳеч кимга керак эмас.
У фақат виждонли инсонларга керак.
Қудратли давлатларга эса керак эмас уларга назорат, манфаат ва барқарорлик керак.
Демак, ҳақиқатни ҳимоя қилувчи одам сиёсий ўйинчи эмас, балки кузатувчи, “ташқаридан туриб ҳақиқатни айтувчи”дир.
Бундай инсонлар кам бўлади лекин тарихни ўшалар ёзади.
Фарқи ёлғончи ғолиб давлатлар ёзган ҳикоя ва асл тарихни фарқлай оладиган тоза онглар жуда озчилик бўлади...
Тугади.

🔥59👍36👏8💯4😁3
Автомашиналар орасида "Sonet" деган модель Ўзбекистонда каттакон ва сердаромад кишилар томонидан ўйнаши ва иккинчи хотинларига энг кўп сотиб олиб берадиган модель эмиш...
🇺🇿 @Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁235🔥16👍12🫡3👏1😡1
Инсоният ер юзига жуда чиройли тартиб асосида пайдо бўлган.
Инсоният динозаврлар даврида пайдо бўлганида унинг тирик қолиш эҳтимоли 1 фоиз ҳам эмасди.
Шу сабаб комета баҳонасида ер юзи динозаврлардан тозаланиб, инсон қулай яшашига мосланди.
Қаранг қандай аниқ режа ва тартиб билан яратилди ҳаммаси.
Ҳар бир иш, аниқ тартиб билан қилиниши табиатан исботланган экан хули бир иккитанг тартиб қоидани ва қонунни тан олмайсанми?
Тартибга амал қилинглар йўқса динозаврлардек қирилиб кетасизлар...
🇺🇿 @Otabek
Инсоният динозаврлар даврида пайдо бўлганида унинг тирик қолиш эҳтимоли 1 фоиз ҳам эмасди.
Шу сабаб комета баҳонасида ер юзи динозаврлардан тозаланиб, инсон қулай яшашига мосланди.
Қаранг қандай аниқ режа ва тартиб билан яратилди ҳаммаси.
Ҳар бир иш, аниқ тартиб билан қилиниши табиатан исботланган экан хули бир иккитанг тартиб қоидани ва қонунни тан олмайсанми?
Тартибга амал қилинглар йўқса динозаврлардек қирилиб кетасизлар...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁96💯37👍14👏7🫡1
Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юристи 1500 доллар олган вақтида ушланибди.
У аввал ҳам бир неча марта судланган экан, Оҳангарон ҳокими уни ишга олаётганда нимасига қараб ишга қабул қилгани ўта қизиқ...
P.S: Бу братни чачи бекарга тўкилмаган экан а😄
🇺🇿 @Otabek
У аввал ҳам бир неча марта судланган экан, Оҳангарон ҳокими уни ишга олаётганда нимасига қараб ишга қабул қилгани ўта қизиқ...
P.S: Бу братни чачи бекарга тўкилмаган экан а😄
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁90😡9🏆5😭4👍1🤝1🫡1
Отабек Артиков
Ростдан менда илоҳий нимадир бор, нима куласан ростдан гапиряпман😄. Метрони гапирувдим ҳал бўлди, интеллектуал мулкни гапирувдим ҳал бўлди. Мана бугун баъзи масхарабоз спортчиларни гапирган эдим энди уларни ҳам масаласи ҳал бўладиганга ўхшайди. Энди октагонга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узрбек
Бу энди 70-75 деб бақирмайдиган бўлибди, болани ақлини ким киритган бўлса ҳам ақлни бехато ва бенуқсон киритибди қойил, энди қолган ҳайпчилар ҳам юзидаги ҳамда орқасидаги оғизчасини қисиб юради...
🇺🇿 @Otabek
Бу энди 70-75 деб бақирмайдиган бўлибди, болани ақлини ким киритган бўлса ҳам ақлни бехато ва бенуқсон киритибди қойил, энди қолган ҳайпчилар ҳам юзидаги ҳамда орқасидаги оғизчасини қисиб юради...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁147🤝19👍16🔥12😢1
Андижонда кетидан памперс, оғзидан сутни ҳиди кетмаган, нонни "нанна" калишни "ванна" қўшни қизларни "амма" деб юрган бир гуруҳ 2007 йилда туғилган гўдаклар инстаграмда шаҳидлик ҳақида суҳбат қилгани учун қамалиб кетибди.
Эй бла ҳали туалетни тешигини мўлжаллаб тўғри сийишни билмайдиган бу баччаларга бундай таълимларни ким берган?
Нега жамиятда диний радикализм бу қадар авж олиб кетяпти, бу кўтанаклар ўқиб карьера қилиш ўрнига "Бен лоден - Бен лоден" ўйнамоқчи. Таълим берган устозингни оғзига оёғим...
🇺🇿 @Otabek
Эй бла ҳали туалетни тешигини мўлжаллаб тўғри сийишни билмайдиган бу баччаларга бундай таълимларни ким берган?
Нега жамиятда диний радикализм бу қадар авж олиб кетяпти, бу кўтанаклар ўқиб карьера қилиш ўрнига "Бен лоден - Бен лоден" ўйнамоқчи. Таълим берган устозингни оғзига оёғим...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁96👍32😭17🕊1
Аввал Тошкент вилоятида боғча болалар овқатдан заҳарланганди, энди Жиззах вилоятида бўлибди.
Айтаманку Мактаб ва мактабгача тизимини жуда қаттиқ назорат қилиш керак.
Аутсорсинг тизими ғирт таниш-билишчилик, откат бизнеси бўлиб кетган.
4-5 та ифлосни бизнесини деб бутун жамиятнинг давлатга унинг тизимига бўлган ишончи ўлади.
Бу фирибгарлар узоғи бир йилга бормай ёки оддий жарима билан қутилади аммо халқнинг давлатга бўлган ишончини қайта тиклаш учун узоқ йиллар керак бўлади.
Болалар заҳарланадиган ҳолатлар учун жазо чораларини жуда қаттиқ кучайтириш керак...
🇺🇿 @Otabek
Айтаманку Мактаб ва мактабгача тизимини жуда қаттиқ назорат қилиш керак.
Аутсорсинг тизими ғирт таниш-билишчилик, откат бизнеси бўлиб кетган.
4-5 та ифлосни бизнесини деб бутун жамиятнинг давлатга унинг тизимига бўлган ишончи ўлади.
Бу фирибгарлар узоғи бир йилга бормай ёки оддий жарима билан қутилади аммо халқнинг давлатга бўлган ишончини қайта тиклаш учун узоқ йиллар керак бўлади.
Болалар заҳарланадиган ҳолатлар учун жазо чораларини жуда қаттиқ кучайтириш керак...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Rasul Kusherbayev
❗️Жиззах вилояти Фориш туманида 37 нафар болалар боғчадаги овқатдан заҳарланди
9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат боғчаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат…

💯77👍28😢8😡2
Трамп шунча урушни НОБЕЛЬ мукофоти учун тугатаётганди бечора, нобельни бошқа биров илиб кетди.
Энди урушлар кейинги Нобель тақдирлашигача давом этмаса бўлди...😄
🇺🇿 @Otabek
Энди урушлар кейинги Нобель тақдирлашигача давом этмаса бўлди...😄
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁130🔥5😡5💯4👍2
Audio
Хоразм вилояти Боғот туманидаги 1-сонли мактабда 1-синф ўқувчиларига ўқитувчининг муомаласи деб ташлаб беришди.
Ўқитувчи ўқувчиларни урган-урмаганидан бехабарман, шунчаки баъзи ота-оналар фарзандларига мактабда зулм қилинмаслигини сўраб мурожаат қилган.
Синфхоналарда кузатув камералари ҳам йўқ экан, йўқса аниқроқ бўларди.
Вазирлик назоратга олади ва асл ҳолат бўйича жамоатчиликка ахборот беради деб умид қиламиз.
Аудио биздан, хулоса сиздан.
🇺🇿 @Otabek
Ўқитувчи ўқувчиларни урган-урмаганидан бехабарман, шунчаки баъзи ота-оналар фарзандларига мактабда зулм қилинмаслигини сўраб мурожаат қилган.
Синфхоналарда кузатув камералари ҳам йўқ экан, йўқса аниқроқ бўларди.
Вазирлик назоратга олади ва асл ҳолат бўйича жамоатчиликка ахборот беради деб умид қиламиз.
Аудио биздан, хулоса сиздан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁24😡8❤🔥2👍2🔥2
Агар дунё аҳолисини барча давлатларга тенг тақсимласак ва барча давлатларда туғилиш сонини шунга қараб ҳисобласак, Ўзбекистон 74-ўринда экан.
Свет ўчмай қўйгани таъсир қилдими? Биз жуда орқада қолиб кетдик, Нигерия эса туғилиш бўйича дунёда 1-ўринда экан.
Бу яхши эмас, орқада қолиб кетяпмиз.
Светни ўчиринглар — миллат кўпайсин! 😄
🇺🇿 @Otabek
Свет ўчмай қўйгани таъсир қилдими? Биз жуда орқада қолиб кетдик, Нигерия эса туғилиш бўйича дунёда 1-ўринда экан.
Бу яхши эмас, орқада қолиб кетяпмиз.
Светни ўчиринглар — миллат кўпайсин! 😄
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁178👍16😢13😡6🤝5🕊2😍2⚡1
Отабек Артиков
Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юристи 1500 доллар олган вақтида ушланибди. У аввал ҳам бир неча марта судланган экан, Оҳангарон ҳокими уни ишга олаётганда нимасига қараб ишга қабул қилгани ўта қизиқ... P.S: Бу братни чачи бекарга тўкилмаган экан а😄 🇺🇿 @Otabek
Анжанда ҳоким ўринбосари 15 минг дўллир билан қўлга тушибди.
Сездингларми пора билан тушаётганларни аксарияти тепакаллар.
Чачи бекарга тўкилмаган буларни.
Дўллирдаги кал бува ҳам тепакал.
Булар Тепакаллар жамиятига хизмат қилиб ҳамма жойни дўллирга сотмоқчими дейманда...
"Тепакал корпарейшн" LTD
🇺🇿 @Otabek
Сездингларми пора билан тушаётганларни аксарияти тепакаллар.
Чачи бекарга тўкилмаган буларни.
Дўллирдаги кал бува ҳам тепакал.
Булар Тепакаллар жамиятига хизмат қилиб ҳамма жойни дўллирга сотмоқчими дейманда...
"Тепакал корпарейшн" LTD
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁117😭11👍3
Отабек Артиков
Анжанда ҳоким ўринбосари 15 минг дўллир билан қўлга тушибди. Сездингларми пора билан тушаётганларни аксарияти тепакаллар. Чачи бекарга тўкилмаган буларни. Дўллирдаги кал бува ҳам тепакал. Булар Тепакаллар жамиятига хизмат қилиб ҳамма жойни дўллирга сотмоқчими…
Кални кал дема у ҳам худони бандаси.
Доллар ҳақида кўп ўйлаб, ялтиллаб қолган калласи...
©Шоир Оташ Шармандий
🇺🇿 @Otabek
Доллар ҳақида кўп ўйлаб, ялтиллаб қолган калласи...
©Шоир Оташ Шармандий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁177👍14🫡5
Қизиқ факт;
СССР парчаланган илк йилларда Украина иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистондан 5 баравар кучлироқ эди.
Аммо 2022-йилга келиб фарқ фақат 2,5 баравар бўлиб қолди демак, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши изчилроқ, Украинаники эса беқарорроқ бўлган.
Масалан: 1991-йилда Украина ЯИМ 81 млрд $, Ўзбекистон 13 млрд $.
2021-йилда Украина ЯИМ 200 млрд $, Ўзбекистон 80 млрд $.
Ўзбекистон 15 баравар ўсган, Украина эса атиги 2,5 баравар.
1991–2022-йиллар оралиғида Украина тез ўсиш, сиёсий инқироз ва беқарорлик оралиғида яшаган.
Ўзбекистон эса секин, аммо изчил ривожланган. Айниқса 2016-йилдан бошлаб бу жараён тезлашган.
Украинани айнан урушгача бўлган иқтисодий ўсиш даврини солиштирдим.
Шундан тушуниш ҳам мумкинки ғарб кўмагисиз ҳам ўсиш мумкин.
Ўзбекистон ривожланиш моделидан чиқадиган сабоқ шуки: Асосий нарса иқтисодий мустақиллик ва миллий манфаатга таянган стратегия.
Ғарбнинг молиявий ёрдами тезкор ўсиш бериши мумкин, лекин у билан қарз ва сиёсий таъсир бирга киради.
Ўзбекистон эса “ўз оёғи билан ўсаётган” давлатлар сирасига киради бу узоқроқ йўл, лекин мустаҳкамроқ пойдевор.

🔥118😁57👏33👍10😡10🤝6😭5😍2😢1