Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
Бошланғич синф ўқитувчилари номидан АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНИГА НОРОЗИЛИК ХАТИ Ҳурматли масъул ташкилот раҳбарлари! Биз, бошланғич синф ўқитувчилари, сўнгги ўтказилган аттестация жараёнлари юзасидан ўз қатъий норозилигимизни билдирамиз. Аввало, аттестация саволлари…
Яна ўқитувчилар, яна сертификат можароси

Жисмоний тарбия бўйича Миллий сертификатлар жавобларини ҳисоблашда низом талаблари бузилганини даъво қилиб жисмоний тарбия ўқитувчилари мирожаат қилмоқда.

Айтишларича қарордаги тартибга кўра, назарий қисмини Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, амалий имтиҳонларни эса Спорт вазирлиги, мусиқа фанидан эса Маданият вазирлиги ўтказиши белгиланган.

Ҳозирда барчага сертификарлар базага юклаш ишлари кетаётганини ва бу баҳолаш RASH модели асосида баҳоланганини ва у қандай баҳоланганини, ҳисоблангани ҳақида тегишли тушунтириш ва муносабат билдирилиши кутилмоқда экан.

Мутасаддилар ораларингда ушбу баҳолар қаердан олиб қўйилганини расман тушунтирадиган кимдир борми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍131😁9😢5🤝4
Аттестация саволлари ChatGPTда тузилганми?

Яна мурожаат;

"Аттестация масаласида яна бир нарса маълум бўлди. Асосан ижтимоий фанлар, кейин бошланғич фан йўналишидаги саволлларни таҳлил қилиб шундай хулоса қилиш мумкинки, тест таркибидаги мураккаб даражадаги саволлар ChatGPT ёрдамида тайёрланган, сунъий тарзда сўз ўйинларидан саволда нима сўралганини тушуниб бўлмас даражага келганини кўриш мумкин. Узоқ вақт, асаб, ва умуман дарс жараёнида бефойда бўлган вазиятлар таҳлили тузишдан мақсад 70% устама бермаслик бўлиб қолмоқдами.

Масалан савол:

Қуйидагилардан ўз олдига қўйган барча вазифаларни уддалай олган қаҳрамонни топинг.

А) Мадина режалаштирмаган бўлса ҳам уй ишларини кечгача тугатишга ҳаракат қилди.
Б) Сардор барча ишларини эртага қолдириб фақат бир вазифага бор эътиборини қаратди.
С) Диёрбек барча ишларини кетма-кет тартибли бажаришни режалаштиради, лекин баъзида дўстлари билан кўп вақт ўтказади.
Д) Малик баъзида ўйлаб қўйганларига улгурмайди, оиласига кўпроқ вақт ажратишига тўғри келади.

(Жавоб вариантдаги исмлар алмашгандир лекин ҳолат худди шунақа "тополмай ўл" қабилида тузилган)

Бирор вариантда тугал гап мазмуни учрамайди. Саволда вазифага эришган шахс сўралган.
Масалан мен эртага самолёт олмоқчиман, ҳали олдимми-йўқми масалада бу. С ва Д жавоблари хато, А ёки Б бўлиши мумкин деган филологлар ҳам бу масалага аниқ жавоб беришолмади.

Буни ичкаридан сўзма-сўз ёзиб чиққан бир устоз ўртага ташлади.

Буни ўқитувчи дарс жараёнига қандай алоқаси борлиги кейинги масала...

Потенциал 70-80 балл билими билан олади. Лекин устама учун 70% лик даража 86 балл қайд этишни имконсизга айлантиришган. Спорт вазирлиги изоҳ берди жисмоний тарбия бўйича. Эркак-аёл бир нималар деди хуллас ўзиям тушунмаган. Тиллабоев инстада эълон қилди. Биз ижтимоий фанлар бўйича pedagog.edu.uz сайтида аппеляция бергандик.
"Барчаси расмий манбалар асосида тузилган, ўринсиз шикоятингиз рад этилди" деган одатий шаблон жавоб олдик.
Ваҳоланки қайси манба, қайси саҳифага асосан тест шакллантирилгани ҳақда бир оғиз асосли изоҳ йўқ."

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁66💯36👍20😡94🔥3
Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ...

Лолазорни пайҳон қилган яна 2 нафар фуқарога нисбатан 54 млн сўм жарима қўлланилибди.
Аввалроқ ҳам 3 таси 62 млн сўм жаримага тортилган эди.

Энди бу фантастик бешлик ҳар гал лола гулини кўрганида токсикоз бўлгандек кўнгли айниб, гулзордан узоқроқ юришади.

-Атиргулни тикани қўлни қонатади, лолани "тикани" эса чўнтакни...
Японистон шоири Ля Лю Ля.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁26915😢3🔥2👍1😍1😭1
SAMARQAND 24 | Tezkor Xabarlari
#ДИҚҚАТ
‼️Мактаб таъмири учун ўқувчилардан пул йиғиш тақиқланган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов умумтаълим мактабларидаги синфхоналар ҳар йили таъмирланиши шарт деган талаб йўқлигини айтмоқда.

У шу сабаб мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларга мактаб таъмири учун ўқувчилардан пул йиғиш тақиқлангани ҳақида уқтириб келинишини билдирди.
Ҳа мактабларда пул йиғиш тақиқланган -шунчаки ота оналар ихтиёрий мажбурий ремонтга пул йиғади😂

Қора бозорда валюта сотиш тақиқланган- бозор тўла валютчик.

Пора олиш тақиқланган-ҳар куни кимдир пора билан қўлга тушади.

Туғруқхоналарда суюнчи пули сўраш тақиқланган - лекин бир аёл туғса қирқта одам туғруқхона эшиги олдида суюнчи кутади.

Шаҳарсозлик меъзонини бузиш тақиқланган - лекин ҳар бир қарич бўш ерга дом қуриб ташлаяпмиз.

Дарахтларни кесиш тақиқланган - сомсахонага ўтин кераклиги учун тунда билинтирмай кесяпмиз.

Метан заправкаларда нақд тўлов қабул қилиш мумкин эмас - лекин 5-10 минг қўшимча тўласа бемалол бўляпти.

Яна ким давом эттиради?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁104💯48😡8👍7😢5⚡2🔥1😍1
Алиментдан қочиб юрган отадан никоҳ тўйи кунида алимент ундирилди.

Кўкдала тумани ҳокимлиги туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда туман МИБ ҳамкорлигида собиқ турмушидаги фарзандларига алимент тўламай юрган ота никоҳ тўйи кунида топилиб, ўша жойни ўзида алимент ундирилган.
АЖОЙИБ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁150👍31🔥212
Алимент тўласам буни собиқ хотиним мазза қилиб сарфлайди деб боласини ризқини қиядиган одамларни тушунмайман.

Ўша аёл фарзандини кўчада оч қолдириб, алиментни бир ўзи емаса керак?

Умуман олганда масалан хайрия қилаётган одам у пулни қаерга сарфланишини суриштириб, қизиқиши одобдан эмас.

Ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажараётган ота ҳам у пулни қандай сарфланишини ҳисоблаши, пул бермаслиги одобдан эмас.

Эркак киши ҳар бир ҳаракати учун жавобгар, туғдириб қўйган боласини таъминоти учун ҳам, албатта у ростдан ҳам эркак бўлса...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍144💯39🔥8😁8
Думбасевар жамият

Думба ёғига бўлган ошни севамиз, думба ёғли сомса, шашлик, қозон кабоб жону дилимиз.
Думбасиз яшолмаймиз.

Думбани еб қоринни тўқладик кейин, думбаси катта санъаткорларни клипини кўриб кўзни тўйдирамиз.

Баъзи баъзида метрода, автобусда бегона аёлларни думбасига қўлимиз югуриб кетиб қолади, қўл ўлгур ҳам очда, шу ушласа егандек бўлса керакда ушлайман деяверади иплос.

Тошкент метросида ҳам мана шу думбасеварлар тез тез кўзга ташланиб туради.
5-10 сутка қамалишини билса ҳам қўли билан бир ушлаб кайф қилай деб ҳарна ушлаб кўради.
Кейин 15 сутка қамоқда ўша ушлаган қўлини ювмай, ҳалиги думбани таассуроти билан ширин хаёллар оғушида ухлайди.

Мени эса савол қийнайди нега жамиятда бу қадар думбасевар думбадзелар кўпайиб кетди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁235🔥16😭11😡5👍4💯32
МЕДИА ҲАФТАЛИКнинг Қашқадарёдаги сафари якунига етди

5 кунлик қизғин медиа марафон Қашқадарёда 900 га яқин иштирокчиларни — журналистлар, блогерлар, СММ мутахассислар ва мобилографлардан иборат бутун бошли "АРМИЯ"ни бир жойга жамлади.

Ушбу 5 кунлик медиа ҳафталик давомида сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш, фейк хабарларни аниқлаш ва янги медиа трендлар бўйича муҳим тажрибалар синовдан ўтказилди.
Тадбирга мослашиш осон, якунига кўникиш қийин бўлди.

Бу ҳақиқий эсда қоларли ажойиб ҳафта бўлди.
Барча ташлилотчиларга раҳмат🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥34👍31😍6👏3
Отабек Артиков
МЕДИА ҲАФТАЛИКнинг Қашқадарёдаги сафари якунига етди 5 кунлик қизғин медиа марафон Қашқадарёда 900 га яқин иштирокчиларни — журналистлар, блогерлар, СММ мутахассислар ва мобилографлардан иборат бутун бошли "АРМИЯ"ни бир жойга жамлади. Ушбу 5 кунлик медиа…
Ҳамза Жумаев ўта юқори даражадаги юмор устасида.
Бугун тадбирдан сўнг хайрлашаётгандик пойтахтдан келган меҳмонлардан бири "Отабек тармоқлардаги суратига қараганда бўйи анча баланд экан а" деди, шунда Ҳамза ака "Буни бўйи ҳам духи ҳам жуда баланд!" деб кулди мени ичимдаги иплос одамча эса "Оббо меней-оббо меней" деб турди😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁162👍25🔥9😡5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳаё қилиқлар қилаётган санъаткорларни ҳаракати ЭРКИНЛИК дейилар экан.
Маданият вазири айтибди.

ЭРКИНЛИК, ДЕМОКРАТИЯ деган важ билан ғарб пропагандасини йиллар давомида сингдириб келишгани етади.

Агар бу каби ЭРКИНЛИК деб аталадиган ахлоқсизлик миллий қадриятларни оёқости қиладиган бўлса майли чекланглар бу каби эркинликни, додлаганни оғзига ўзим 46-размерли сассиқ калишим билан ураман...

Масалан сийиш ҳам биологик табиий жараён, ҳеч ким одамларни сийиш ҳуқуқини, ЭРКИНЛИГИНИ чеклай олмайди, аммо у сийғоқ ҳаммани олдига чиқиб олиб пожарныйни шлангасини чиқариб сув сепгандек омма олдида шланггини ушлаб сийиши бу маданиятсизлик дейилади ЭРКИНЛИК эмас ОЗОД ака...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2😁200👍105💯62🔥9😭6🤝42
Уят бўлмас иштон киймай юрса ҳам😂

Тасаввур қилинг бизда ҳам шунақа бўлса ва беҳаёликни эркинлик деб атаган вазир шортикча силанси шиппакда сиёсий тадбирда юрса😁

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁188🔥11😭6😡4
Трампни отмоқчи бўлган брат сал қолса бутун дунёни хурсанд қиларди😂

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁256💯46👍13🔥5
Яна бир яхши кадр ишдан олинганмуш...🤦‍♂

Одатда кадрлар масаласида аралашишни ёмон кўраман. Ҳатто ўз туғишган укамни ҳам ишга олишларини сўраб илтимос ёки буйруқ қилмайдиган даражадаги принципли одамман.

Мен ҳатто ўзим учун ҳам бирор бир киши олдига иш сўраб бормаганман ва ишда қолишни сўраб илтимос ҳам қилмаганман. Мени яқиндан танийдиганлар буни жуда яхши билади.
Шу сабаб ҳозир ёзадиган гапларимни ҳам кадрлар сиёсатига аралашув деб қабул қилмасликларингни сўраган бўлар эдим.

Қашқадарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлинмаси раҳбари Алиханова Малика опа ишдан олинганини эшитиб рости ҳайрон қолдим (аслида шу кунгача бу опадан олдин шаҳар бўлим бошлиғи бўлган бирортаси бирор ишни эплай олмаган) опани шахсий ҳаёти, шахсий қарашларига қизиқмаганман, (менга абсолют бирор бир тирик жонни шахсияти қизиқ эмас) мен у опани ёшлар сиёсатидаги жонкуяр шахс сифатида таниганман.
Блогерлик фаолиятимни бошлаганимдан бери у опа билан кўп тадбирларда юзма-юз келганмиз ва ҳар доим унча-бунча эркак қилолмайдиган шижоатни кўрсатиб, чин юракдан ишлаганини гувоҳи бўлганман.

Бу опани ишдан кетиши кимнинг симпатияси эканини билмайман, аммо бу жуда жиддий хато бўлгани аниқ.

Қолаверса давлатимиз раҳбари раҳбар кадрлар орасида ҳам гендер тенглигини таъминлаш борасида ҳаракат қилиб, тенгликни таъминлайман деб турган вақтида қайсидир бир амалдор аёл кадр ва асосийси шунчаки аёл эмас балки керакли кадрни ишдан олиши бу билмадим нима дейилади?...

Вилоят шаҳар туман ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг бирортаси бу опачалик жон куйдириб ишлаганини мен билмайман 90 фоизини даже ким эканини билмайман (қойиллатиб ишлаганида танирдимда)

Хуллас бу ишни тепасида ким турган бўлса ҳам бу хато. Бу хато жабрини эса тез орада кўрасизлар мен буни аниқ биламан...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103🔥16😁9😢3🤝1