Rasmiy xabarlar I Официальные новости
86.8K subscribers
38.2K photos
9.58K videos
108 files
36.4K links
Расмий манбалар хабарларига таянамиз.

Веб-сайт: rasmiy24.uz

Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
4–5 ноябрда айрим ҳудудларда сел ва сув тошқини кузатилади

Ўзгидромет кутилган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Хавф қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Навоий вилояти – Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ ҳудудлари;
Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, Хонобод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган. Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши ҳам мумкин.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада тўй вақтида йўл ҳаракатига хавф туғдирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

ЙҲХХ хабарига кўра, ҳайдовчилар тўй маросимида бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавфли тарзда автомобиль бошқарган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍3🤝1
Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Сенат Кенгашининг 3 ноябрдаги қарори билан Фаррух Сойибжонович Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Шу билан бирга, Алишер Атаханович Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бухорода қиймати 7 миллиард доллардан зиёд объектларнинг фаолияти ва қурилишини бошлаб берди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги объектларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди.

Умумий қиймати 7,8 миллиард долларлик 145 та лойиҳадан 654 миллион долларлик 55 таси ишга туширилди, 7,1 миллиард долларлик 90 тасининг қурилиши бошланди. Лойиҳалар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инфратузилма соҳаларини қамраб олади.

Улар ҳисобига 14 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш, йилига 22 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 510 миллион долларлик экспорт имкониятини шакллантириш кутилмоқда.

Бухоро туризм марказида «Боқий Бухоро» маданий-этнографик парки, кўргазмалар зали ва меҳмонхоналар барпо этилади. Шаҳарда «Indigo», «Holiday Inn» ва «Hilton» брендлари остида меҳмонхоналар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, 633 миллион долларлик иккита сув таъминоти лойиҳаси орқали 2 миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилаш, 781 минг кишини илк бор ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Каналга қўшилиш
👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍52👏32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хазон тутуни астма ва бошқа нафас йўллари касалликларини кучайтириши мумкин

Хазон ёқилганда ҳавога PM2,5 ва PM10 майда заррачалари, углерод оксиди ва бошқа зарарли бирикмалар ажралиб чиқади. Мутахассислар бу тутун, айниқса, болалар, кексалар ва нафас йўллари касалликлари борлар учун хавфли эканидан огоҳлантирди.

Тутун кўз ачишиши, йўтал, нафас қисиши ва аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Майда заррачалар ўпкага чуқур кириб, юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Хазон ёқиш тупроқдаги фойдали микроорганизмларни ҳам нобуд қилиб, унинг табиий унумдорлигига зарар етказади. Шу боис тўкилган баргларни ёқиш ўрнига компост тайёрлаш ёки майдалаб, табиий ўғит сифатида ишлатиш тавсия этилмоқда.

Хазон, шох-шабба ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш ҳолатлари ҳақида 1157 қисқа рақами ёки @ecogovuz_bot орқали хабар бериш сўралган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Фарзанди бор ота-оналар учун қўшимча таътил: кимлар фойдаланиши мумкин?

4 ноябрдан мактабларда кузги таътил бошланади. Қонунчиликда айрим ота-оналар учун фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиш имконини берувчи қўшимча таътиллар назарда тутилган.

Меҳнат кодексининг 401 ва 402-моддаларига кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанди ёхуд 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бири бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Бу ота-она ўрнини босувчи шахсларга ҳам тааллуқли.

Уларга ҳар йили камида 4 календарь кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Шунингдек, хоҳишига кўра, 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш мумкин.

Ушбу таътилларни йиллик меҳнат таътилига қўшиб ёки иш берувчи билан келишиб, алоҳида – тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб олиш мумкин.

Таътиллардан тегишли иш йилида фойдаланиш керак: улар кейинги иш йилига кўчирилмайди. Ҳақ тўланадиган қўшимча таътилни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
🤝1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг асари Гарвард кутубхонасига тақдим этилди

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга сафари доирасида Гарвард университети кутубхонасига давлат раҳбарининг инглиз тилида чоп этилган «Янги Ўзбекистоннинг “яшил” тараққиёт йўли» китоби топширилди.

Шунингдек, «Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби», «Мустақиллик зафарномаси» ҳамда «Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри» китоб-альбомлари ҳам тақдим этилди.

Делегация таркибида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Барқарор ривожланиш маркази, Тошкент шаҳар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Халқаро Business Diplomat миссияси вакиллари бўлган.

Гарварднинг ноёб китоблар ва қўлёзмаларга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси вакили Кристина Жейкобсон ушбу нашрлар халқаро илмий муҳитда Ўзбекистон ҳақидаги билимларни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍7😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент электр таъминоти учун муҳим бўлган «Ҳалқа» подстанциясини электр тармоғига улаш ишлари якуний босқичга етди

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида қурилаётган 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанциясига яқин кунларда кучланиш бериш режалаштирилмоқда. L-502 электр узатиш тармоғини подстанцияга улаш бўйича якуний қурилиш-монтаж ишлари тунги вақтда ҳам олиб борилмоқда.

Йирик энергетика объектининг ишга туширилиши Тошкент шаҳри ва вилоятида электр таъминоти барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Хусусан, истеъмолчиларни электр билан таъминлаш сифатини яхшилаш, янги ишлаб чиқариш қувватларига электр етказиб бериш ва «Келес» подстанциясига тушадиган юкламани камайтириш кўзда тутилган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8👏2
📅 4 ноябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари

1 АҚШ доллари – 11 911.71 сўм (−29.94)
1 евро – 13 319.67 сўм (−63.34)
1 фунт стерлинг – 15 974.79 сўм (−42.55)
1 Россия рубли – 146.49 сўм (−1.16)
1 юань – 1 785.22 сўм (−10.95)
1 Қозоғистон тенгеси – 26.30 сўм (−0.06)
———————

Банкларда валюталар курслари 👉 реал вақт режимида

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ–1185-сон қонун билан Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғояларини ифодаловчи, қирғинга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчиришга даъват этувчи, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Жавобгарлик экстремистик ва террорчилик ташкилотлари атрибутлари ёки рамзларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлашга ҳам тааллуқли.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун ашёлар мусодара қилиниб:
– фуқароларга БҲМнинг 50–100 баравари;
– мансабдор шахсларга БҲМнинг 100–150 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилади.

Қонун ҳужжатларидаги «диний экстремизм» атамаси «экстремизм» билан алмаштирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ огоҳлантиради: ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Хусусан:
– қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
– газ плитасида хонани иситманг;
– печ ва мўриларни мутахассисларга ўз вақтида текширтириб, тозалатинг;
– мўри ва шамоллатиш йўлларини беркитманг;
– иситиш мосламаларини, айниқса, тунда назоратсиз қолдирманг;
– ускуналар яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
– газ жиҳозларини ўрнатиш ва ишлатишда белгиланган талаблар ҳамда ишлаб чиқарувчи йўриқномасига амал қилинг.

Хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ва электр жиҳозларини ёқиб-ўчирманг, очиқ оловдан фойдаланманг. Эшик-деразаларни очиб, ташқарига чиқинг ва хавфсиз жойдан 104 – газ авария хизматига қўнғироқ қилинг.

Каналга қўшилиш
👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
😢1
Самарқандда хавфсизлик масалалари бўйича илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти ўтказилади

5–6 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган учрашувда дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ҳамда 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқотда рақамли трансформация шароитида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинади. Хусусан, илғор технологиялар ва сунъий интеллектнинг замонавий таҳдидларга таъсири ҳамда бу борадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Б. Қурбонов раислигида ўтказилади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорларнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашади.

Ушбу форматни йўлга қўйиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурилган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакатимизда 251 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йил 3 ноябрдаги кўрсаткичдан 27,7 миллион кВт·соатга кўп.

Манбалар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми:
– иссиқлик электр станциялари – 212,9 миллион кВт·соат (+10,6%);
– гидроэлектр станциялари – 17,1 миллион кВт·соат (+42,5%);
– қуёш электр станциялари – 16,5 миллион кВт·соат (+98,8%);
– шамол электр станциялари – 1,4 миллион кВт·соат (−81,6%);
– блок станциялар – 2,9 миллион кВт·соат (+3,6%);
– кичик қувватли қуёш панеллари – 0,3 миллион кВт·соат (+200%).

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқарувининг 4 ноябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сентябрда йиллик инфляция 6,4 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этган. Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, юқори ички талаб ҳамда жаҳон бозорларида озиқ-овқат ва энергия нархларининг ўзгарувчанлиги инфляцион хатарларни сақлаб қолмоқда. Январь–сентябрь ойларида иқтисодий ўсиш 8,3 фоизга етган.

Прогнозга кўра, инфляция 2026 йил якунида 7 фоиз атрофида, 2027 йил охирида эса 5 фоизлик мақсадли даражада бўлиши кутилмоқда.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 16 декабрга белгиланган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
НБУ мижозига айланинг – MacBook ютиб олинг!

Ўзбекистон Миллий банки юридик шахслар ва ЯТТлар учун акция эълон қилади.

Иштирок этиш учун:
🔹 НБУда ҳисобварақ очинг;
🔹 «Стандарт»дан ташқари исталган тарифга уланинг;
🔹 Visa Business UZS корпоратив картасини олинг;
🔹 Картани камида 100 000 сўмга тўлдиринг;
🔹 Камида 1 та муваффақиятли транзакцияни амалга оширинг.

Барча шартларни бажарганлар орасида 3 та MacBook ўйналади!

Батафсил маълумот…

💼 НБУ Business – бизнес оламидаги ишончли ҳамкорингиз.

Реклама | Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
2027 йилдан ортиқча тўланган ҚҚСни импортдаги ҚҚС ҳисобига ўтказиш мумкин бўлади

Янги низомга кўра, тадбиркорнинг солиқ органларида ҚҚС бўйича ортиқча тўлови бўлса, ушбу маблағни товарларни импорт қилишда тўланадиган ҚҚСни қоплашга йўналтириш мумкин бўлади.

Бунинг учун солиқ тўловчи божхона юк декларациясида ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш истагини билдиради.

Шундан сўнг:
– Божхона қўмитаси ортиқча тўлов мавжудлигини тасдиқлаш учун Солиқ қўмитасига сўров юборади;
– Солиқ қўмитаси ҳисобга олиниши мумкин бўлган суммани маълум қилади ва далолатнома автоматик шакллантирилади;
– маблағ солиқ тўловчининг божхона органларидаги шахсий ҳисобварағида акс эттирилиб, декларация расмийлаштирилади.

Идоралар ўртасидаги ушбу жараёнлар автоматик амалга оширилади.

Тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.


Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Veolia Тошкентда иссиқ сув ранги ўзгаришига изоҳ берди

Иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида магистрал тармоқларда сув айланиши созланмоқда. Босим ўзгариши ва оқимнинг йўлга қўйилиши натижасида қувурларда ёз давомида тўпланган чўкиндилар ювилиб чиқмоқда.

Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent маълум қилди.

Шу сабабли айрим хонадонларда, хусусан, Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув, Феруза ва Яланғоч мавзеларида иссиқ сув вақтинча лойқаланиши ёки ёқимсиз ҳид пайдо бўлиши мумкин.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистоннинг 38 та олийгоҳи QS Осиё рейтингига кирди

«QS World University Rankings: Asia – 2027» рейтинги эълон қилинди. Ундан жой олган Ўзбекистон олий таълим ташкилотларининг 19 таси Осиёдаги энг яхши 1000 таликка, 6 таси 500 таликка, 2 таси эса 200 таликка кирган.

Мамлакатимиз олийгоҳлари орасида энг юқори ўринларни қуйидагилар эгаллади:

– «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети – 113-ўрин;
– Ўзбекистон Миллий университети – 196-ўрин;
– Самарқанд давлат университети – 215-ўрин;
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 255-ўрин;
– Тошкент давлат техника университети – 281-ўрин;
– Наманган давлат техника университети – 469-ўрин.

Марказий Осиё университетлари орасида эса «ТИҚХММИ» 4-ўринни, Ўзбекистон Миллий университети 9-ўринни эгаллаб, минтақадаги энг яхши ўнталикка кирган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк