𝐓𝐀𝐋𝐀𝐁𝐀𝐋𝐀𝐑 𝐕𝐀 𝐓𝐀'𝐋𝐈𝐌 || Rasmiy
118 subscribers
1.34K photos
282 videos
101 files
895 links
🥇 N1 -kanal O'zbekiston 🇺🇿talabalari 🎓uchun uzbek tilida!

📍 Rasmiy ! Ishonchli! Foydali!

🗯 Bepul maslahat: ✏️ @Talabalar_va_talim_bot


📢 Taklif qilish uchun havola👇

@Talabalar_Va_Talim ☑️
Download Telegram
#Адлия_хабари

❗️Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди

🔰 Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🔸Қонунда Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли давлат органларининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

🔸Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда, яъни давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

🔸Қонунда халққа хизмат қилиш давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларидан бири этиб белгиланмоқда.

Қонун нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.
❗️Расман: 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

https://t.me/SamDTU_talabalar