Давлатлар ўртасида дўстлик деган тушунча йўқ. Мен шунақа ўйлайман. Қайсидир масалада иттифоқ, ҳамкорлик деган тушунчалар, манфаат бўлиши мумкин. Буларам қайсидир жойда қачондир тўхтайди, ўзгаради, вақт ўтса. Давлатнинг давлатга дўст бўлиши ўта романтик ҳолат. Дунё тарихи, сиёсатни билганлар мени тушунади.
"Ҳей, катта давлатлар бизни ғажиб ташлайди" ёки "чўлдамиз ҳаммамиз, сув ресурсимизам, бойлигимизам кам, денгиздан узоқдамиз" деган чақириқлар билан иттифоқ тузиш, ҳамкорлик қилиш бу реал ҳолат. Қийинчилик ва хавф керакли иттифоққа чорлайди. Ракурсниям шунга буравериш керак, тарғибот қилишда. Бирлашсак ўсамиз, бирлашмасак ҳаммамиз энамизни кўрамиз дегандек.
Давлатлар ўртасидаги дўстлик иллюзияси натижа бермайди. Фалончи давлат дўстимиз, бир хилмиз деса шунга кулиб қўяман доим. Эрон дўстимиз, биродаримиз деган типа сиёсатшуносларимизам кеча шуни тушунган бўлса керак. Уларниям тушунаман, ўзларининг утопик ғояси дунё тарихида биргина шу давлатда маълум вақт иш берган холос. Уям зулм остида. Бошқа намунасиям йўқда бечораларни)))
👉 @Zafarbek_Solijonov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигимда, бир шифохонада сариқ касалнинг оғир тури билан касалланган беморни кўргандим. Бир жойда 2-3 ойлаб ётарди, кечалари оғриқдан шунақанги бақирардики, ўша қаватда ухлаб бўлмасди. Бу касаллик билан касалланганлар жуда катта ва оғир машаққатда яшайди. Уларниям айтадигани бўлади, айниқса тузалиб кетишса.
ССВ матбуоти котиби Фурқат ака ва унинг жамоасидан яна янги лойиҳа. Уларга микрофон тутқазилган. Матбуоти эса анча фаоллашган. Бу сафарам беморларга умид берадиган, соғломларга шукрни ҳис қилдирадиган ажойиб лойиҳа. Кўринг, эшитинг ва хулоса қилинг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас –
IFCB Шариат Кенгаши
Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф равишда ҳамда икки компания ички ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда тасарруф этиш ҳолатлари аниқланди.

IMAN invest раҳбари нотўғри йўлдан кетганга ўхшаяпти. Муаммо айтилган жойда муаммо ҳал қилиниши, ҳал қилинди деб муносабат бериши керак. Бош прокуратурадан муносабат кутамиз. Домланинг шахси хавфсизлиги масаласиниям кўриш зарур. Imanʼга пул тикканлар эса вақтида ҳаракатингизни бошланг. Афсусланмайсиз шунда😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
4
Президент Шавкат Мирзиёев илк бор пахта сиёсати, қулликка, СССР тузумига қарши яратилган филм – "Отамдан қолган далалар" ҳақида сўзлади. Энди у ТВга ҳам қайтадими?
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мос келса-келмаса ҳар бир постига ўзининг расмини қўядиган биттаси бор эди. Кинематография агентлигини вазирликка айлантирмоқчиди. Бюджети алоҳида эди, янада катталаштириш учун. Турган жойида югурди.
Агентлик тугатилиб, Маданият вазирлигида департамент шаклида ташкил этиларкан. Буни эшитган мен:
👉 @Zafarbek_Solijonov
Агентлик тугатилиб, Маданият вазирлигида департамент шаклида ташкил этиларкан. Буни эшитган мен:
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кардио қил, қоринни йўқот. ПАгаям чиройли одамларни йиғишяпти. Шунга "учиришди" сени у ердан)))
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
IMAN invest раҳбари нотўғри йўлдан кетганга ўхшаяпти. Муаммо айтилган жойда муаммо ҳал қилиниши, ҳал қилинди деб муносабат бериши керак. Бош прокуратурадан муносабат кутамиз. Домланинг шахси хавфсизлиги масаласиниям кўриш зарур. Imanʼга пул тикканлар эса вақтида…
Iman invest бошлиғи факти йўқ видеомуносабат берганди. Шошди шекилли, олиб ташлашди. Энди бунақа муносабат берибди. Ислом молияси бўлса, фаолиятини тўхтатсаям ҳеч ким зарар кўрмасмиди китоби бўйича?😁
Мулло Эшшак яқинлашган лойиҳа ўляпти😂
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳмуд Усмон фиқҳшунос олим. Ислом юристи, содда қилиб айтсам. Аксар юристлар эса бир қадам олдинда юради. Ҳамкасбимиздан эски видео. Нутқ. Шох ва мот😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво нега қишда оғирлашади? Бунинг сабаби фақат тутунми?
Совуқ тушиши билан Тошкент ҳавосининг ифлосланиши нега кучаяди? География фанлари доктори, профессор Бахтиёр Холматжоновнинг тушунтиришича, бунда атмосферадаги ҳаво оқимлари ва шамол тезлиги муҳим ўрин тутади. Шамол кучсиз бўлганда ифлослантирувчи моддалар шаҳардан тарқалиб кетолмайди ва ҳавода тўплана бошлайди.
Қишда ҳарорат инверсияси ҳам кузатилади. Бу жараёнда ер юзасига яқин совуқ ҳавонинг устида илиқроқ ҳаво қатлами жойлашади. Бу эса ҳавонинг юқорига кўтарилиб, аралашишини чеклайди. Натижада ифлос заррачалар одамлар нафас оладиган қатламда узоқроқ сақланиши мумкин.
Фикримча, ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетганда, фақат бугунги кўрсаткичларни эмас, уларнинг нима сабабдан ўзгаришини ҳам тушунишга ҳаракат қилишимиз керак. Шамолсиз кунларда ифлосланиш кучайса, қийин масала. Шунинг учун чиқиндиларни камайтириш, ҳаво сифатини мунтазам кузатиш ва метеорологик омилларни ҳисобга олиш ишлари бирга олиб борилиши керак.

Бизнес-омбудсман Абдуманноп аканинг гапларини менам тасдиқлайман. Яна бир нозик жойи бор – масалан сиз шлакоблок ишлаб чиқарасиз, ҳамма қонуний талабларни бажаргансиз, солиқ тўлайсиз, ҳисоблагич ўрнатгансиз, касса аппарат бор, қариндошингизнинг ери бўлсаям ижара шартномасигача қилгансиз, аммо шуларнинг бирортасини қилмаган "тадбиркор"ам бор.
У керакли жойларга "соққасини отиб қўяди"да, ҳам маҳсулотининг таннархи паст, арзон сотиб, кўпроқ даромад қилишда давом этади. Қизиғи, текширувчи келганда айтасиз, уларниям текширинг деб. Яна сизга келаверади ҳар сафар, шу текширувчиларам. Қачон қонун ҳаммага тенг ишлайди? Ишламаса ҳеч кимга ишламасин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
У керакли жойларга "соққасини отиб қўяди"да, ҳам маҳсулотининг таннархи паст, арзон сотиб, кўпроқ даромад қилишда давом этади. Қизиғи, текширувчи келганда айтасиз, уларниям текширинг деб. Яна сизга келаверади ҳар сафар, шу текширувчиларам. Қачон қонун ҳаммага тенг ишлайди? Ишламаса ҳеч кимга ишламасин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида бир оғиз таклиф ёки ширин сўз бу каби фидойиларимизга катта куч бўлади. Қилган ижоди, меҳнатидан хурсанд бўлади. Ўзбеккино раҳбарияти яхши иш қилмабсизлар...
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
1
Бугун Марказий Осиё ва Озарбайжон учун энг муҳим вазифалардан бири — рақобат эмас, умумий манфаатларни илгари сурадиган авлодни шакллантириш. Чунки эртанги иқтисодиёт, рақамли тараққиёт ва хавфсизлик масалалари бугунги ёш етакчиларнинг қарор қабул қилиш маданиятига боғлиқ.
«Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ёш сиёсатчилар, депутатлар ҳамда жамоат фаоллари иштирок этди.
Мулоқот давомида Танзила Нарбаева делегациялар вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва парламент ислоҳотлари, Сенатнинг ваколатлари, қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўрни ҳамда Ёшлар парламентларининг ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишдаги ўрни ҳақида нутқ сўзлади.
Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу йўналишларда ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ёш етакчилар ўртасидаги мунтазам мулоқот, парламентлараро алоқалар ва қўшма ташаббуслар келажакда Марказий Осиё ва Озарбайжонни янада яқинлаштирадиган энг ишончли сармояга айлантиради.