This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўз назоратига олиши шарт. Воқеа Андижонда бўлган кўринади. Таҳминимча, машинанинг орқасига мажбурлаб тиқилган инсон қонунбузарлар ҳақида телефонига расмга олиб хабар бераётган бўлган. Ҳаммаси демократияни истайди, ҳаммаси қонун бошқарадиган давлатни хоҳлайди. Бироқ аксари унинг шартларига келганда ўйланади.
Бу ишингиз жуда, жуда ёмон. Биринчи саволим - сиз кимсизки қонунни бузмаган одамни "самосуд" қиласиз? Унинг иши эркакликмасу, лекин шунчангиз уни ўраб, уриб, хўрлашингиз мардликми? Газсиз, светсиз ўтиринглар, коррупцияга қарши шу жасорат билан курашманглар - аммо одамлар ўлимига сабаб бўлишдан сақлаб қолувчи ҳаракатларни қилаётганларнинг бу ишига бефарқ бўлманг, кучингиз шундайларга етадику ахир! Эй Аллоҳ бизни қонунсизлик ва аҳмоқликдан ўзинг асра - қолганига ечим топса бўлади.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov

Ҳолатни янги йилдан аввалги дейишмоқда. ИИБ муносабатига кўра, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11:00ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир неча фуқаролар Н.Қ.ни бошқа мақсадда суратга оляпти деб ўйлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ички ишлар органлари таянч пункти профилактика катта инспектори А.Юлдашев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижаси юзасидан қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, фуқаролар А.Д, М.Р, А.А, Ж.З, ва Қ.Д.лар жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилишганлиги учун уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўришлик учун Жалақудуқ туман маъмурий судига юборилди.
2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Лекин ҳолат умуман бошқа нарсани кўрсатмоқда. Бола яхшигина калтак еган кўринади, ҳолат назоратга олинган вақтида у қўрқитилган бўлиши ҳам мумкин. Бу иш шундайлигича қолиб кетмаслиги керак. Эртага ушбу модданинг ҳам ишламай қолиши ва ҳуқуқбузарлик ҳақида инсонлар хабар беришга қўрқиб қолишига олиб келиши мумкин.
P.S. Давлат фуқаролар онггидаги бунақа "кўчинский, казёллик", деган гапларни йўқотилишига хизмат қилувчи режаларини бошлаши зарур.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
P.S. Давлат фуқаролар онггидаги бунақа "кўчинский, казёллик", деган гапларни йўқотилишига хизмат қилувчи режаларини бошлаши зарур.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️ Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган экан. Қуйидаги ҳолларда судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмоқда:
🔹ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даъволари юзасидан;
🔹жисмоний ва юридик шахслар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органлари, шу жумладан давлат иштирокидаги ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ғайриқонуний қарорлари, шунингдек маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
🔹вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакиллари – болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судга бериладиган аризалари (шикоятлари) юзасидан.
❗️Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида давлат божи ундириш объекти сифатида кўрсатилган “давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан)” жумласи “корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризалардан” жумласига ўзгартирилмоқда.

Zafarbek Solijonov
Ҳолатни янги йилдан аввалги дейишмоқда. ИИБ муносабатига кўра, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11:00ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга…
Мана бу ҳолатга YURISTKADR канали админи, ҳуқуқшунос Саидали акамиз ўз муносабатини берибди.
"Ҳолат, майда безорилик деб таснифланибди.
Хўш, майда безорилик нима ва бунинг учун қандай жавобгарлик кўзда тутилган?
▪️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан:
➖майда безорилик – жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликдир.
❗️Бу қонунбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш деб номланган маъмурий жазолар берилиши кўзда тутилган.
Хуллас, калом анави тасвирдаги кўринишидан калтакланган, омма олдида сазойи қилиниб, машинани багажига тиқилган йигитнинг ҳолати ҳамда бу тасвирни бутун интернет оламига тарқатилганлиги оддийгина қилиб, майда безорилик деб баҳоланибди.
Ҳамда маъмурий суд томонидан бир гуруҳ ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқирдорининг 3 баробари 669.000 сўм миқдорида жарима қўлланилибди. ❗️Яъни эътибор беринг, 183-моддадаги жазоларнинг энг енгили ва жариманинг энг кам миқдори белгиланган.
Мен сизга айтсам, бу жазо ўша қонунбузарларга ҳуддики янги йил учун ҳақиқий маънода совға бўлибди, “кўнгил ёздиси учун билетга тўланган тўлов” бўлибди.
Бу қонунбузарлик бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилмоқда, тўғрими?
▪️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 32-моддасига асосан ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири шекилли.
Бу вазиятда оғирлаштирувчи ҳолатлар бўла туриб, қонунбузарларга 183-моддадаги энг енгил жазони қўллаш мантиқсиз ва адолатсиз бўлган деган фикрдаман.
Қолаверса, жабрланувчининг яхшигина калтаклангани яққол сезилиб турибди, бу ерда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасида кўрсатилган енгил тан жароҳати етказиш ҳуқуқбузарлиги ҳам борлиги кўриниб турибди.
Хуллас, бизда судлар масаласида ҳали анча ишлар борлиги шу масаладан ҳам яққол сезилиб турибди."

Сайловлар натижасига кўра, якунда бошқарув ва бошқа масалаларда "ҳаммасига эга чиқадиган" партиялар вужудга келмас экан, бу давлатда демократия "руҳсат берилгани" даражасида давом этаверади.
Деҳқончасига тушунтирсам: давлатни бошқара оладиган партиялар ва ҳалол сайловлар бўлмас экан юраверамиз итнинг кейинги оёғи бўлиб)
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Деҳқончасига тушунтирсам: давлатни бошқара оладиган партиялар ва ҳалол сайловлар бўлмас экан юраверамиз итнинг кейинги оёғи бўлиб)
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Бошқачамизда: қутбнинг бир бурчагида "душманларимиз" коинотга ракета орқали сунъий йўлдошларининг учирилишини онлайн кузатади.
Биз эса онлайн 30Z 777 ZZ машина рақамининг қанчага сотилишини кутиб ўтирибмиз. Эчки нима бўлган нимаси нима бўларди дейдику)
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Биз эса онлайн 30Z 777 ZZ машина рақамининг қанчага сотилишини кутиб ўтирибмиз. Эчки нима бўлган нимаси нима бўларди дейдику)
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Янги йил дастурхонидаги ҳамма нарса тугадими? Оливия салатлар ҳам қолмасин.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гифда катана (япон қиличи) билан бамбукни кесган биринчи инсон - мастер. У тамашигири, яъни қиличини синовдан ўтказиш жараёнида. Қолганларига эътибор қаратсангиз катанани тўғри ишлата олмаган ва қаттиқ бамбуклар охиригача кесилмаган.
Катананинг фалсафаси қилич кимнинг қўлида ва у қай даражада тажрибали эканига боғлиқ. Буни мансабга ҳам боғлаш мумкин. Ҳар лавозим ўз эгасини кутади. Унга мастери келмаса, ўзгаришларга умид қилишнинг ўзи хато. Эшакдан отнинг тезлигини кутмайдилар.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
Катананинг фалсафаси қилич кимнинг қўлида ва у қай даражада тажрибали эканига боғлиқ. Буни мансабга ҳам боғлаш мумкин. Ҳар лавозим ўз эгасини кутади. Унга мастери келмаса, ўзгаришларга умид қилишнинг ўзи хато. Эшакдан отнинг тезлигини кутмайдилар.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️Талабалар диққатига!
11 январдан бошлаб, барча босқич талабалари учун (бир-иккита истисноларни ҳисобга олмаганда) ОТМларда анаъанавий дарсларга старт берилиши режалаштирилаётгани хабар қилинди.
Менга бир нечта талабалар бу қарордан норози эканини билдириб арз қилишди. Ҳаммасида ўзига яраша сабаблар бор. Келинглар сўровнома ўтказамиз ва якуни бўйича масъулларга муносабатимизни билдирамиз.
Илтимос, сўровномани ҳар ерда тарқатинглар ва қанча кўп талаба қатнашса шунча яхши.
P.S. "Менга фарқи йўқ" варианти рози эканлик вариантига хизмат қилади)

Сиз 11 январдан дарслар анъанавий тарзда бошланишига қандай қарайсиз? (сўровнома фақат талабалар учун)
Anonymous Poll
42%
ҳа, розиман
41%
йўқ, норозиман (сабаблари бор)
16%
менга фарқи йўқ
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Сардоба фожиаси май ойида, иссиқ кунлар яқинлашганда, эрта тонгда, айрим одамлар уйғоқ вақти юз берди. Тезда чоралар кўрилди. Уйлар қуриб топширилди. Фалокат оёқ остидаааа деган маталимиз бор - қурғур доим қутқаради. Асл айбдор шу. Қолгани қизиқмас.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Россияга миллионлаб эркакларимизни, Дубай, Туркияга минг-минглаб аёлларимизни ишчи кучи сифатида экспорт қиламиз. Улар бандликка кўмаклашиш марказларимизга келиб бизни безовта қилиб ётишмайди. Ишсизлик нафақасини ҳали тасаввур қилмагани қанча.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Миллионлаб фуқароларимизнинг патентини ўйлаб Евроосиё иттифоқига қўшилишга сабаб сифатида шуни кўрсатамиз. Асл сиёсий сабабни айтолмаймиз - еб қўйишса керак. Охиргилардан бўлиб ажраганмиз, биринчилардан қайтсак нима бўлибди.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Блогер сифатида чиқиб "ҳокимлар депутатларга раис бўлмасин" деб танқид қилсак, сенат раисимиздан бошлаб ҳаммаси бир думалаб блогер бўлиб олади ва шу танқидни давом эттиради. Умид бергиси келса, "ҳали у кунларга ҳам етамиз" деган ваъда эшитамиз. Бечоралар, янги қонун ёзиб халқ вакилларини безовта қилмай, қоғозни исроф қилмай дейишса керакда.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Солиқ-йиғимлар деса кўтарасига қарғаб-қарғаб тўлаймиз. Бизни бошқа безовта қилмаса бўлди. Бориб шу пуллар қани, ҳей депутат қуруқ гапларни айлантирма, расм-ҳисоботларингни йиғиштир, тўлаган солиқларимиз ҳисоботини суриштиряпсанми деб вакилларимизни овора қилмаймиз.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Газ ва свет бўлмаса ҳам, шам ва таппидан нажот топамиз. Тақдир экан, озгина сабр қилсак, ҳаммаси яхши бўлади деб қоронғуда иссиқ кийимда сабрни "ёқиб оламиз". Болаларимизга қараб ота-боболаримиз душманларимиз оёғига латта бойлаб юрганда юлдуз санаган деб ғурурланиб қўямиз, учи йиртилган икки қават Хитой пайпоғимизни тортиб.
Биз ўта бахтли давлат эканмиз. Қўлимизга "маънавият призма"сини беришди. Ундан хоҳлаганимиздек қараймиз. Лаънати ғарб деб фарзандларини ўша ерларга яшаш ва ўқишга юборган коррупционер амалдорларимизга вақтимиз йўқ. Ғарб бизнинг асл душман. Ҳаммасига улар айбдор. Коррупционерларимиздан ташқари ҳаммаси шармандали биз учун.

Қиз йигитга савол беряпти:
- Петя, кимнидир ёқтирасизми?
- Ҳа!
- Ҳурмат қиласизми?
- Ҳа.
- Кимни? Айтақолинг...
- Жаноб Сталинни!
Йигитнинг жавобидан кейин қиз эээ ўла деган бўлса керак. Бироқ халқда мажбурлаб сингдирилган сиёсий муҳаббат кучли бўлган.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
- Петя, кимнидир ёқтирасизми?
- Ҳа!
- Ҳурмат қиласизми?
- Ҳа.
- Кимни? Айтақолинг...
- Жаноб Сталинни!
Йигитнинг жавобидан кейин қиз эээ ўла деган бўлса керак. Бироқ халқда мажбурлаб сингдирилган сиёсий муҳаббат кучли бўлган.
Аъзо бўлинг:👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сўз блогерларга" (2-қисми)
-Президент ва ёшлар учрашуви таассуротлари
-Судлар мустақиллиги ва уларга ишонч
-Ўзбекистонда сўз эркинлиги
-"Йил воқеаси"
-"Йил "қовуни"
-"Йилнинг энг яхши вазири"
-"Йилнинг энг яхши ҳокими"
Айтганча, видеода Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла ака Бозоровга мурожаат йўллаганман. Ака шу масалани ҳал қилиб "Берлин деворини" ағдармасангиз бўлмайди))
Тўлиқ видео: 👉https://www.youtube.com/watch?v=2ZaR3AES2Vw
(1-қисми бу ерда)

⚡⚡🖥️♂️Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий www.surxondaryo.uz веб-сайтини хакерлар бузиб киришган ва ушбу гапларни ёзишган.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Бу халқ закий халқ. Ҳаммасини билиб туради. Балки бир кун ҳамма иллатларга қарши бирлашиб ҳам қолар. Сўз эркинлигини қанча бўғсангиз ҳам улар янги платформаларга, янги шаклларга кўчаверади.
Шунчаки: ҳарбий қасамёдида биринчи "халқимга содиқ бўлишга" деб қасам ичади, кейин президентимга дейди. Халқига содиқлардан хиёнаткор чиқмаса керак.
P.S. Япония барибир Япония.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Шунчаки: ҳарбий қасамёдида биринчи "халқимга содиқ бўлишга" деб қасам ичади, кейин президентимга дейди. Халқига содиқлардан хиёнаткор чиқмаса керак.
P.S. Япония барибир Япония.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Ушбу ҳолатни уюштирган компютер усталари бутун туман ҳокимликлари сайтига ҳам шу ишини такрорлашибди. Таҳминимизча, бюджет ташкилотлари сайтларини тайёрлаш қиммат ва саноқли (танланганлар ёки ўзларининг қора кўзлари) усталар томонидан амалга оширилган. Сайтларни ишлаб чиқишда ҳам соғлом рақобат бўлмаган бўлса керак. Шу сабабли битта сайтни бузганлар қолганини ҳам қийинчиликсиз уддалашмоқда. Уят!
1. http://surxondaryo.uz/
2. http://www.shurchi.uz/
3. http://www.jarqorgon.uz/
4. http://www.qumqorgon.uz/
5. http://www.sherobod.uz/
6. http://www.oltinsoy.uz/
7. http://www.muzrabot.uz/
8. http://www.denov.uz/
9. http://www.uzun.uz/
10. http://www.angor.uz/
11. http://qiziriq.uz/
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
1. http://surxondaryo.uz/
2. http://www.shurchi.uz/
3. http://www.jarqorgon.uz/
4. http://www.qumqorgon.uz/
5. http://www.sherobod.uz/
6. http://www.oltinsoy.uz/
7. http://www.muzrabot.uz/
8. http://www.denov.uz/
9. http://www.uzun.uz/
10. http://www.angor.uz/
11. http://qiziriq.uz/
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Ого! Буёғи қизияпти!
«Clone Security» гуруҳи «Газета.uz» нашрига юборган мурожаатида вилоят ҳокимлиги АКТ бўлимида ишлайдиган ходим икки ҳафта олдин ҳокимлик ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклаганлиги айтилган.
Ишлар бошқармаси бошлиғи АКТ бўлими ходимига Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқиб кетиш шартини қўйганлиги айтилмоқда.
18 декабрь куни ҳолат юзасидан ходим президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олинган, дейилади гуруҳ мурожаатида.
P.S. Маълумотни вилоят ҳокимлиги рад қилди.

Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров электр таъминотидаги муаммолардан қийналаётган аҳолига ҳокимлик биносида ҳам чироқ йўқлигини маълум қилган.
"Азиз тумандошлар! Мавжуд вазият масалага очиқ кўз билан қарашни тақозо этади. Бу туман ҳокимлиги даражасида ҳал бўладиган муаммо эмас. Бу муаммони бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги номидан юқори турувчи республика ташкилотларига, хусусан, Энергетика вазирлиги, таъминотчи соҳа раҳбариятига бир неча бор расман алоқага чиқиб, аҳволни яхшилаш тўғрисида талаблар қўймоқдамиз.
Туман ҳокими сифатида шахсан мен ҳам шу туманда яшайман. Мавжуд ҳолат туфайли ҳокимият биносида ҳам электр таъминоти йўқ", дейди брат.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
"Азиз тумандошлар! Мавжуд вазият масалага очиқ кўз билан қарашни тақозо этади. Бу туман ҳокимлиги даражасида ҳал бўладиган муаммо эмас. Бу муаммони бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги номидан юқори турувчи республика ташкилотларига, хусусан, Энергетика вазирлиги, таъминотчи соҳа раҳбариятига бир неча бор расман алоқага чиқиб, аҳволни яхшилаш тўғрисида талаблар қўймоқдамиз.
Туман ҳокими сифатида шахсан мен ҳам шу туманда яшайман. Мавжуд ҳолат туфайли ҳокимият биносида ҳам электр таъминоти йўқ", дейди брат.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигимизда "Ну, погоди!" деган мултьфильм бўларди. Биз тенгиларнинг аксари кўрган. Ажойиб мултьфильм эди. Ҳозир ҳам кўрсам, ёшлигим, болалигим эсга тушади. Мултьфильмдаги аксар қисмлардаги бўри образига Папанов, қуён образига эса Клара Румянова овоз берган. Саҳна ортидаги саҳналардан.
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Каналимизга уланинг:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov