Баракалла!
Ажойиб ўйин, бошни баланд кўтаришга арзигулик дуранг ва ЖЧ сари ишончли қадам.
Ифторликни саҳарликка улаш учун ёқимли сабаб. Табриклар!
@abrorpirmuhammad

👍19🔥5❤1
Талпинган кўнгилга бахш этиб шуур,
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!
Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.
Аброр Пир Муҳаммад
@abrorpirmuhammad
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!
Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.
Аброр Пир Муҳаммад
@abrorpirmuhammad
❤8👍5
Вақт олтин! Аммо олтинга вақтни сотиб олиб бўлмайди.
Билмаслигингдан қўрқма, билишга интилмаслигингдан қўрқ.
Қоқилдинг дегани сен нотўғри йўлдасан, дегани эмас.
Устозлар сизга фақат эшикларни очишади, уёғига ўзинг юришинг керак.
Хаёлларингизга эҳтиёт бўлинг, улар амалларингизнинг бошланишидир.
Агарда сокинликни яхши тарафга ўзгартира олмасангиз, яхшиси гапирманг.
Сен айтдинг – мен ишондим,
сен такрорладинг – шубҳаландим,
ишонтиришга ҳаракат қилдинг – ёлғон гапираётганингни англадим.
Кучли инсон тўсиқларни ортда қолдира олади, ақлли инсон бутун йўлни босиб ўта олади.

👍12🔥5
Саудия диёрига бўлган навбатдаги, илиқ таассуротларга бой ташрифимни кунма-кун ёрита олмадим. Чунки АФКнинг малака ошириш ва тайинлов дастури анча тиғиз бўлди.
Шундай бўлса-да, одатимга содиқ ҳолда сафар аввалидан дилга тугилган энг зарур манзилларга улгурдим. Қизиққанлар учун уларни юқорида биратўла улашдим.

👍15❤4🔥2
Бунчалар завқ-шавқ ва эҳтирос ила футбол кўрмаганимга анча бўлганди.
Шунчаки ажойиб, шунчаки "даҳшат". Ирода, матонат, ишонч, интилиш.., хуллас ғалаба учун юришдаги нима сабаб керак бўлса барчасини қилишди. Яратган ҳам тақдирлади.
Фахрландим, ғурурландим!
Тасанно, баракалла!
Футболчию мураббийлардан тортиб, ассоциация масъуллари-ю жонкуяр мухлисларгача барча-барчага чемпионлик муборак!

👍14🔥7❤3