Мбаппени ваҳима билан касалхонага ётқизишди. Кейинги кун жавоб беришди...
Ҳаммаси кундай равшан. Кун тартибига риоя қилмаган Килиан ўйиндан кейин (хурсандчилик ёки аламдан) байрам қилган. “Аралаш-қуралаш”дан кейин “отравление” бўлиб, ичи кетган. Турфа саволларга ўрин қолдирмаслик учун “гастроэнтерит” деган “чиройли” ташхис ила шифохонага ётқизилган...
Шундай бўлмаганида аввало бутун жамоадан бўлак фақат Мбаппеда гастроэнтерит бўлмасди. Бўлган тақдирда ҳам “Футболчи барча анализ ва текширувлардан ўтади” деган кўламли режа бир тундаёқ якунига етмасди...
Хуллас, бу “эркатой” Мбаппе турли инжиқлик ва характерга эгалиги унинг турқидан билиниб туради. Бу албатта менинг шифокорона фикрим.
@abrorpirmuhammad

👍12🔥3🤔2
Пролиганинг илк давралардаги бекатларида бир-бир тўхтаб ўтган локомотивимиз давралар оралиғидаги танаффус сабаб ўзининг уй перронида нафас ростлашга тўхтади.
Бўрон олдидан кутилаётган тинчликка ўхшаш бу танаффус эшалонда қандай ўзгаришларга сабаб бўлишидан қатъий назар локомотив тақдирига доимо олға интилиш битилган...

👍12🔥6🤔2
Диққат эълон!
Футбол тиббиёти соҳасида ишлаш истагидаги олий маълумотли шифокорлар ва ўрта тиббий ходимлар (массажистлар).
Футболни севсангиз ва шифокорликни ушбу спорт тури билан боғлашни хоҳласангиз Сиз учун ажойиб таклифларимиз бор.
Мурожаат учун қуйидаги инстаграм саҳифамга хабар (сообщение) ёзинг:
- Исми шарифингиз
- Касб йўналишингиз.
- Телефон рақамингиз.
Ўзим алоқага чиқаман ва барчасини бафуржа гаплашиб оламиз.
https://www.instagram.com/abrorpirmuhammad?utm_source=qr&igsh=a2htcGswZDgzdGJr

❤8👍5🔥2
Ёз кунларида суюликни меъёрида қабул қилиш муҳим. Турфа рангли ичимликлар қабули фойдадан холи эканини биламиз, аммо оддий сувни ҳам кўп ичишга доимо хоҳиш бўлавермайди. Бу ўринда тарвуз – биз учун жуда мазали ва энг фойдали сув манбаидир.
Тарвуз ўзида С, А ва В гуруҳ витаминларни; калий, магний ва цинк каби микроэлементлар ҳамда цитруллин номли муҳим аминокислотани мўл ушлагани боис қатор фойдали хусусиятларга эга. Тарвуз организмдаги токсин ва “шлак”ларни ювади; юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди; қон томир, саратон ва диабет касалликлари хавфини кескин камайтиради; ичак фаолиятини меъёрлаштириб моддалар алмашинуви-ю тери ҳолатини яхшилайди.
Қисқаси, муздек рангли газланган ичимликлардан тийилиб, тарвуздек неъматдан роҳат олиб, соғлом юринг!

❤8👍8🔥2
Ёзни қоқ ўртасида "ПСЖ" футболкаси қолиб, "Челси"нинг иссиққина кийимини киядиган бўлдик...
@abrorpirmuhammad
@abrorpirmuhammad
🔥15❤3👍2
АФК 8-тиббий анжумани доирасида Куала Лумпурдаман.
Дийдорлашув чоғида ҳамкасбларимнинг илк сўзлари: - Табриклаймиз. ЖЧ ва Йоахим Лёв билан..!
Уларга нималарнидир узоқ тушунтиришнинг ҳожати йўқ... Асосийси улар футболимиз билан қизиқишади, матбуотимизга бефарқ эмас...

👍18❤4
Бешикдан қабргача илм изла!
Ихтиёрий соҳа вакили ўз йўналишида билимларини янгилаб, "update" қилиб турмас экан ўсишдан тўхтайди, фикрлаши сусаяди.
Ҳар гал асосий анжуман аввалидан тор доирада ташкил этиладиган ўқув курслари қадрдонлар билан дийдорлашиш баробарида тажриба алмашиш ва амалий кўникмаларимизни қиёслаш учун ажойиб имкониятдир.
https://www.facebook.com/share/r/1APnEbYdER/

❤10👍7
Анжуман бошловчилари исми шарифи ҳақида икки оғиз..:
1) Ahmad Andijani - аждодлари Андижонда туғилиб ўсган саудиялик ҳамкабим.
2) Ақлимни таниганимдан буён шарифим ёзилишида 2 та "р" ҳарфи бўлишини қайта эслатиш одатини канда қилганимдаги ҳолат...
Анжуман иловаси: https://www.facebook.com/share/r/14GCzzcnMKu/

👍8🔥4❤2
Оқшом салқинлаб олиш учун чўмилиш ҳавзасига тушдим. Манзарага маҳлиё бўлиб, нақ ФИФА инструктори - Швециялик устоз докторни ёнидан жой олганимни кеч пайқадим. У бассейн ётқичида мутолаага берилганди.
- "Repetitio est mater studiorum" - деди у телефонни эрмак қилаётган каминага. Бу жумла тиббиёт тили бўлмиш лотин тилида " Такрорлаш билимнинг онасидир" дегани эди.
Кекса устознинг нимага шама қилаётганини англасам-да, жўяли жавоб айта олмадим...
- Китоб ўргатади, телефон чалғитади, - деди у тағин нигоҳини китобдан узмай.
- Тўғри, - дедим синиқ оҳангда.
Тажрибали устоз мутолаадан чалғимай туриб, икки жумла сўз билан бутун бошли маърузага тенг ўгитни етказиб улгурганди.
Имкон қолмади. Ўрнимдан турдим. - Узр, кутишаётганди, - деган баҳона ила хонамга йўналдим. Хаёлимда эса ўз соҳасида етук устознинг бир муддат бўш вақтида ҳам қўлидан китоб тушмаслиги-ю, биз китобдан анча узоқлашганимиз айланарди.
Улғайганингизда ҳам танбеҳ ила тўғри йўл кўрсатиб туручи устозлар бор бўлишсин! Чўмилиш ҳам...))

👍14❤7
Ўзида кўп миқдорда калий ва магний сақловчи шафтоли мавсумини шунчаки ўтказиб юборманг!
Анемия, юрак хасталиги ва стрессдан химояловчи, ажин тушишдан асраб тери яшаришига сабаб бўлувчи шафтолидан хозир тўйиб олмасангиз, кун келиб терингиздаги ажинларни кўриб, асабингиз бузилиб, юрагингиз безовта қилганда кеч бўлади.

👍8❤4
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида янги барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди.
—
Глава государства ознакомился с новым Национальным центром футбола в Юкоричирчикском районе.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍15❤4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Milliy futbol markazi.
Sport tibbiyoti markazi.
Davlat rahbarining tashrifi.
Futbol va futbol tibbiyoti uchun
tarixiy davr!
@abrorpirmuhammad
Sport tibbiyoti markazi.
Davlat rahbarining tashrifi.
Futbol va futbol tibbiyoti uchun
tarixiy davr!
@abrorpirmuhammad
👍10🔥5❤3