Доктор Аллерголог
2.37K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​​🍅 Аллергияда ростан ҳам барча қизил маҳсулотларни емаслик керакми?

Кўпчилик орасида оммабоп тушунча бор: "аллергияда қизил рангли махсулотлар емаслик керак".

Ҳўш, аслида бу ростдан ҳам шундайми? Қизил маҳсулотлар аллергия чақирадими? Рангларнинг аллергияда аҳамияти қандай?

Каналимга бу ҳақда ёзишдан олдин машҳур тиббиёт нашрларидан бу ҳақда маълумот изладим. Энг қизиғи, ҳеч қандай хорижий манбада қизил овқатларга ёппасига аллергия кузатилади деган фикр тасвирланмаган. Демак, қизил маҳсулотларнинг "жиноятчи" эканлигига асосли далил йўқми, улар бегуноҳ!

✅ Қизил ва тўқ-сариқ рангли махсулотларга ранг берувчи компонент - бу ликопен каратиноид пигментидир. Энг кўп миқдори асосан помидорда учрайди. Ликопен озиқ-овқат маҳсулотларининг қизил рангига жавобгардир. Аммо у оқсил эмас, балги ароматик углеводороддир. Бизга маълумки, аллерген бўлиш учун сабабчи омил албатта оқсил бўлиши шарт!

Таркибидаги оқсилларга бўлган ўзаро кесишув

Aгар сизда қизил овқатларга аллергиянгиз бўлса, эҳтимол қизилларнинг ҳаммаси ҳам эмасдир деган гумонда бўлинг.

Қайин дарахти чангига аллергияси бўлган одамларда янги помидор ва қизил қалампирга ўзаро кесишган (перекрестный) аллергия кузатилиши мумкин. Помидор таркибидаги асосий алерген оқсиллардан профилин (Lyce 1), бетта-фруктофуранозидаза (Lyce 2), липид ташувчи оқсили (Lyce 3), Lyce хитиназа, глюканаза, пероксидаза ва бошқа оқсиллар мавжуд. Бу оқсиллар ичидаги Lyce 1 оқсили билан Қайин аллергенлари ичидаги Betv 2 битта гуруҳ профилин оқсиллари ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу икки ўсимлик ўзаро келишган реакция бериши мумкин.

Гистаминолибераторлар нима дегани?

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍5❤1
Дипроспан "сеҳрли" препаратми?

Шу кунларда ушбу дорини шифокорлар томонидан аллергик касалликларга "газига босиб" тавсия қилиш ҳоллари кўпаймоқда. Хаттоки беморлар бир-биридан эшитиб "мана шу дори зўр экан" дея дорихонадан бемалол рецептсиз сотиб олишмоқда. Аммо кейинчалик кузатиладиган ножўя эффектлари ҳақида ҳечким ўйламаяпти...

Ҳўш, ростдан ҳам дипроспан нажоткор дорими?

Дипроспан, Бетаспан, Флостерон каби гормонал дорилар ҳақида эшитганлар бўлса изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг, муҳокама қиламиз!

👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❗️Тошкент шаҳрида чанг миқдори меъёридан салкам 3 баравар ошган.

Ўзбекистон Атроф табиий муҳити ифлосланиши мониторинги Тошкент шаҳридаги 13 та стационарда олиб борилган атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатувлари натижаларига кўра, Тошкентда чанг 2,7 марта ортган.

Шаҳар бўйича 24-29 май кунларида суткалик рухсат этилган меъёрлардан, шунингдек, азот диоксиди 1,3 марта; водород фторид (HF) бўйича 2,0 марта ортгани қайд этилди.

Дарахтларни кесиб, мутассил қурилишларни амалга оширишда давом этар эканмиз, ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичи бунданда ёмонлашиб бораверади. Тасаввур қиляпсизми, сиз ўтган бир ҳафтанинг ўзида ўртача уч баравар кўпроқ чанг ва бошқа заҳарли моддаларни ютмоқдасиз.

Safari
👍1
​​Нафтизинни камроқ ишлатинг!

Жуда кўпчилик шамоллаганида, Грипп ва бошқа вирусли инфекция симптомларида, вазаматор ҳамда аллергик ринит ҳолатларида мустақил ҳолда даволанишни бошлайди ва дорихонадан энг арзон назал деконгестантлардан – Нафтизинни олиб қўллай бошлашади. Нари борса 2-3 минг сўмлик дорини фақатгина зарур ҳолларда қўллаш кераклиги унутиб қўйишади ва шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўллаши оқибатида дозасини ҳам ошириб боришади.

Назал деконгестантлар, бошқача айтганда маҳаллий вазоконстрикторлар. Улар шиллиқ қаватларнинг шишини камайтиради. Капиллярларни торайиб гиперемия, экссудацияни олдини олади ва бурун оқиши ва битиб қолишидан халос бўлишга ёрдам беради. 

Улардан энг машҳурлари:

Нафазолин (Нафтизин), ксилометазолин (Снуп), оксиметазолин (Називин), фенилефрин, Пинасол, тетраҳидрозолин (тетризолин). 

✅ Қўллашга кўрсатма:

👉Ўткир ринит;
👉Мавсумий тумов;
👉Ўткир ва сурункали ларингит;
👉Евстахит;
👉Юқори нафас йўллари операциясидан кейинги шиллиқ қават шишларида;
👉Сурункали конъюктивит ва бошқа ҳолларда.

❌ Қўллашга қарши кўрсатма:

👉1 ёшгача болаларда;
👉Артериал қон босими борларда;
👉Сурункали ринитда;
👉Гипертиреодизмда;
👉Нафтазолинга сезгирлиги борларга;
👉Қандли диабетда;
👉Атеросклероз ва бошқа ҳолларда.

Алоҳида таъкидлаш керакки, узоқ вақт давомида, яъни 1 ҳафтадан ортиқ бу препаратларни қўллаш бурун шиллиқ қаватида атрофик ринит пайдо бўлиш ҳавфини оширади ва препаратга толерантлик (ўрганиб қолиш, дозани оширмаса таъсир қилмаслик) чақира бошлайди.

Шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўлламанг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍3
Қайси гормонлар кўпроқ ҳавфли?

Гормонал препаратлар юқори дозада, узоқ вақт қўлланилганда кузатиладиган ножўя эффектларни қуйидаги гормонлар кесимида кўришингиз мумкин:

🟥 Гидрокортизон
1. Гидрокортизон ацетат

🟥 Преднизолон
1. Преднизолон

🟥 Метилпреднизолон
1. Метилпреднизолон
2. Майпред
3. Солу медрол

🟥 Триамцинолон
1. Кеналог
2. Полькортолон

🟥 Дексаметазон
1. Дексаметазон

🟥 Бетаметазон
1. Дипроспан
2. Бетаспан
3. Флостерон

Қайси қаторда ➕ сони кўплигига қараб ҳулоса чиқариб олаверасиз. Яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤1
🐝 Инсект аллергия бўйича овозли чат!

Инсект аллергия - оддий маҳаллий қизаришдан тортиб, энг оғир анафилактик шок ҳолатигача олиб борувчи, асосан хашоратлар чақишидан келиб чиқадиган аллергик реакциялардан биридир.

Айнан шу мавзуда тез орада "Доктор аллерголог" Телеграм каналида "🎙Овозли чат" ташкил қилмоқчиман. Инсект аллергия бўйича сизни кўпроқ қайси саволларга жавоблар қизиқтиради?

Кимда ҳашоратлар чақиши натижасида қандай аллергик реакция кузатилган? Изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍3❤1
Педиатрия йўналишини битираётганларга сабр тилайман!

Бакалавриатни "педиатрия" йўналишида битирган талабаларда магистратура ва клиник ординатура соҳаларини танлаш имконияти кескир пасаймоқда. Янги талқиндаги турдош йўналишлар рўйхати бўйича, энди яхши-яхши соҳалар шифокори бўлиш учун ёки даволаш иши, ёки касбий таълим (мед-пед) да ўқиш керак бўлади.

Ушбу расмда педиатрия йўналишдагилар қайси соҳада ўқиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Педиатрия йўналишида ўқиш аҳамияти жиҳатидан кескин пасайиб кетади. Масалан, шахсан мен танишларимга бу йўналишда ўқишга киришни тавсия қилмайман энди. Ўзим ҳам шу йўналишда ўқиб чиққан бўлсам ҳам.

Бўлажак шифокор бўлишни ният қилган абитуриентларга айтар сўзим: Бакалавриатни тўғри йўналишда танланг, агар магистратура ёки клиник ординатурани ҳам Ўзбекистонда ўқимоқчи бўлсангиз.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқни нима билан эмлаётганингизни очиқланг!

Зарифбой Ибодуллаев тиббиёт фанлари доктори, профессор томонидан жиддий мурожаат! Кўришингизни тавсия қиламан.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Фото: COVID-19 вакцинаси камдан кам ҳолларда оғир аллергик реакцияларга сабаб бўлади!

Американинг Виржиния штатида яшовчи 74 ёшли Ричард Тиррелда коронавирусга қарши Johnson&Jonhson вакцинасини олгандан бир неча кун ўтиб бутун танасида шиш, қизариш, қичишиш белгилари бошланган. Шифокорлар томонидан қўйилган ташҳисда ростдан ҳам ушбу аллергик реакция сабабчиси коронавирус вакцинаси эканлиги тасдиқланган. Бу ҳақда New York Post газетаси хабар берган.

✅ Эслатиб ўтаман, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Johnson&Jonhson вакцинасини коронавируснинг мутацион формалари учун энг самарали дея баҳолаган.

Вакцина олиш барибир муҳим!

Вакцинадан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар учраш даражаси жуда паст. Ножўя таъсирлар орасида оддий тошмадан тортиб, хаттоки анафилактик шок туфайли ўлимгача ҳам бориши мумкин. Аммо бу белгилар нафақат коронавирус вакцинасида, балки исталган дори препаратлари туфайли, исталган инсонда, исталган жойда юзага келиши мумкин.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Вакцинадан фойда борми?

Вакцина тўғрисида жонли суҳбатда Калифорния университети профессори Шароф Тугизов саволларга жавоб беради.

Сизни қизиқтирган барча саволларга жавобни шу видеони кўриш давомида олишингиз мумкин.

Видеони кўриш:
https://www.youtube.com/watch?v=_H9UMnA5jF0

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
​​Сиз "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқишни истайсизми?

Мендан баъзида бакалавр битирувчилари аллергология ва клиник иммунология йўналишида ўқиш бўйича йўл-йўриқ сўрашади. Кириш осонми? Бепул кириш мумкинми ва ҳоказо. Барчасига жавобим битта – Ҳа, шу соҳага ростан ҳам қизиқсангиз, етарлича базавий билимларга эга бўлсангиз, ишонч билан айта оламанки, сиз бемалол ушбу йўналишга кира оласиз!

Мен ўқиётган Тошкент тиббиёт академияси базаси ҳисобланган Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида клиник ординатура мавжуд ва жорий йилда 10 нафар ординаторларни қабул қилиши кутилмоқда. Шу соҳада ўз келажагингизни кўра олсангиз, сизга шу соҳада ўқишни тавсия этаман. Келажак йўналиши!

Пандемия шароитида ҳавфсизлик нуқтаи назаридан қулайлик яратиш мақсадида, 2021-2022 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. 3х4 фотосурат (4 дона)

Шошилинг! Хужжатлар 20-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.

📬 (@anvarakromov)
☎️ +99890 949 50 37
☎️ +99894 650 37 57

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
📈 1 марталик дозадаги Covid-19 вакциналарининг дунёдаги нархи (01.12.20)

🇺🇸 Moderna (mRNA-1273) - 37$
🇨🇳 CoronaVac (Sinovac) - 30$
🇺🇸🇩🇪 Pfizer & BioNTech - 20$
🇷🇺 Sputnik V (Gam-Covid-vac) - 10$
🇺🇸🇧🇪 Johnson & Johnson - 10$
🇬🇧🇸🇪 AstraZeneca (Oxford) - 4$

Дунёда COVID-19 пандемиясининг тезроқ тугаши арзон ҳамда самарадорлиги юқори вакциналарнинг бутун дунёга кенг тарқатилишига боғлиқ. Қиммат вакцинани сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Баъзи давлатлар (Ўзбекистон ҳам) бюджет, яъни солиқ тўловчиларнинг пули эвазига вакцина сотиб олмоқда ва аҳолини имкон қадар кўпроқ қисмини эмлаш ниятида. Аммо барча давлатлар аҳолиси тезроқ вакцинациядан ўтмаса пандемия ҳали бери тугамайди. COVID-19 дан кейин ҳосил бўладиган махсус иммунитет узоғи 6-8 ойгача сақланиши айтилмоқда.

❄️ Қўшимча: Вакцина сифатли сақланиши кўп омилларга боғлиқ. Уларнинг биттаси температура даражаси. Масалан, Pfizer/BioNTech вакцинаси -70 °C да сақланиши керак. Moderna эса -20 °C да.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
📊 Вакциналарнинг эффективлиги

Яхши маълумот. Сизга ҳам улашгим келди. Ушбу жадвалда бутун дунёда кенг қўлланилаётган баъзи вакциналар ва уларнинг самарадорлигини фоизларда келтирилган:

🇺🇸🇩🇪 Pfizer/BioNTech – 95%
🇺🇸 Moderna - 94%
🇷🇺 Sputnik V - 92%
🇺🇸 Novavax - 89%
🇬🇧🇸🇪 AstraZeneca (Oxford) - 70%
🇺🇸🇧🇪 Johnson & Johnson - 66%
🇨🇳 Coronavac (Sinovac) - 50%

Қизиқ, Ўзбек-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси неча фоиз экан-а?

Вакциналарининг нархлари

Энг самарали вакцина Pfizer/BioNTech бўлиб турмоқда. Лекин уни сақлаш ҳарорати учун қатъий шароит зарур. Яъни -70°C да сақланиши керак.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
“Спутник” уча олмади. Вакцинанинг дунё бўйича шартномалари бекор бўлмоқда

Владимир Путин томонидан тантанали равишда тақдим қилинганидан бир йил ўтар-ўтмай шартномалар шартларини бажариш Россияга осон кечмаётгани кўриниб қолди. Россиядан вакцинанинг навбатдаги партияларини ололмаган давлатлар иккинчи доза учун бошқа вакциналарни қўллашга мажбур бўлишмоқда.

👉 https://kun.uz/11173101

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👍1💔1
📊 2021-йилда аллергик касалликларга қарши энг кўп қўлланилган препарат гуруҳлари

Америка Қўшма Штатлари мисолида тузилган ушбу рўйхатда семиз хужайра стабилизаторлари энг кам ишлатилишини кўриш мумкин.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
Эртага AstraZeneca вакцинацининг навбатдаги партияси олиб келинади.

Эртага, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда.

Манба
👍1
​​⚡️Хушхабар! Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази ўз иш фаолиятини бошлади!

Шу вақтга қадар коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёпилган Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази бугундан бошлаб қуйидаги беморларни қабул қилишни бошлади:

👉 Аллергик ринит;
👉 Аллергик конъюнктивит;
👉 Бронхиал астма;
👉 Атопик дерматит;
👉 Қаварчиқлар (Эшак эми);
👉 Дори аллергияси;
👉 Овқат аллергияси;
👉🏼 Ва бошқа касалликлар


Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш мақсадида қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

✅ Стационар даволаниш;
✅ Физиотерапия;
✅ Скарификацион аллерго синамалар;
✅ In vivo/In vitro текширувлар;
✅ Аутогемосыворотка;
✅ Гистоглобулин терапия;
✅ АСИТ терапия

ва бошқа кўплаб диагностик ва даволаш усулларидан фойдаланилади.

Республикамизнинг энг етакчи аллерголог ва клиник иммунолог мутахассислари аллергик касалликлари мавжуд беморлар учун хизмат кўрсатишда давом этади!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси. Янги ТошМИ 8-бино 1-қават
👍1
❗️​Клиник ординатурага қабул 30-августга қадар узайтирилди!

✅ Республика Илмий Ихтисослаштирилган Аллергология Марказида клиник ординатура мавжуд ва жорий йилда 10 нафар ординаторларни қабул қилиши кутилмоқда.

Пандемия шароитида ҳавфсизлик нуқтаи назаридан қулайлик яратиш мақсадида, 2021-2022 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. 3х4 фотосурат (4 дона)

Шошилинг! Хужжатлар 30-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.

📬 (@anvarakromov)
☎️ +99890 949 50 37
☎️ +99894 650 37 57

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍2