Ҳомиладорлик пайтида гипоаллерген диета қилиш туғиладиган болалардаги аллергик касалликнинг олдини оладими?
✅ Ҳомиладорлар туғиладиган фарзандларида аллергик касаллик бўлмаслиги учун баъзи озиқ-овқат махсулотларидан воз кечишлари шарт эмас. Америка Педиатрия Академияси маълумотига кўра, ҳомиладорлик пайтида диетадан воз кечиш аллергик касалликнинг олдини олишда фойдали эканлигини кўрсатадиган далиллар йўқ. Бу шуни англатадики, ҳомиладор аёллар ерёнғоқ, сут, буғдой махсулотлари ёки бошқа озиқ-овқат аллергенларидан воз кечишлари шарт эмас. Чунки хомиладорлик вақтида фойдали витамин ва минералларга бой озиқ моддалар хам она саломатлиги, хам туғилажак бола ривожланиши учун жуда зарур.
Фақат бу аллергик касалликнинг олдини олишда мувозанатли овқатланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ейиш мумкин экан деб исталганча миқдорда ейиш керак деб тушунмаслик керак.
❓Аллергик касалликнинг олдини олиш учун ҳомиладор аёллар истеъмол қилиши мумкин бўлган озиқ-овқатлар борми?
Ҳомиладор оналар Омега-3 ёғ кислоталари ва Д витаминига бой озиқ-овқатлар истеъмол қилсалар, бу болада аллергия хавфини ва аллергик бола туғилиш эҳтимолини камайтириши мумкин.
❗️Аллерголог билан маслаҳатлашинг!
Агар сизда қайсидир аллергик касалликлар бўлса ва сиз хомиладорликка тайёргарлик арафасида бўлсангиз, касаллигингиз назорати ва диетангиз бўйича албатта шифокор-аллерголог билан маслаҳатлашинг!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

👍10
❗️Аллерголог ва клиник иммунологларнинг халқаро даражадаги илмий-амалий форумига марҳамат!
Форум доирасида Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларда фаолият олиб бораётган малакали мутахассисларнинг Аллергология ва клиник иммунологиянинг долзарб масалаларига бағишланган чиқишлари тақдим этилади.
🗓 Вақти: 30 Май, 2022 09:00
Офлайн иштирок этишга имкони йўқлар форумни ZOOM орқали тўлақонли ОНЛАЙН форматда кўришлари мумкин.
📹 Zoom конференция учун хавола:
https://us02web.zoom.us/j/88134106883?pwd=emx4MXhNRDh6RmM1K2ZLL2RKN0diQT09
Meeting ID: 881 3410 6883
Passcode: 219139
Рўйхатдан ўтиш хаволаси: http://allergocenterforum.uz
Рўйхатдан ўтган ва форумда онлайн иштирок этганларга сертификат берилади.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1

❗️Омализумаб
Видеода Сурункали қайталанувчи қавариқлар (Эшак еми) касаллиги назоратида Омализумаб препаратини қўллаш келтирилган.
✅ Омализумаб – моноклонал анти-IgE антитела бўлиб танага киритилгач эркин IgE билан боғланади. Оқибатида омализумаб билан боғланган IgE аллергик реакция чақириш функциясини бажаролмайди ва семиз хужайраларда дегрануляция кузатилмайди.
Семиз хужайралар дегрануляцияси (ёрилиши) бўлмагач аллергик реакциялар ривожланишида сабабчи бўлган медиаторлар хам ажралмайди. Аллергик касаллик эса узоқ муддатга ремиссияга (уйқуга) ўтади.
Препарат IgE билан боғлиқ оғир аллергик касалликларда қўлланилиши мумкин. Афсуски, Ўзбекистонда бу препарат рўйхатдан ўтмаган ва дорихоналарда сотувда мавжуд эмас. Россияда сотувда бор. Нархи қиммат!
⚠️ Эслатма: Кўр кўрона қўллаш мумкин эмас. Ножўя таъсирлари бор. Шифокор кўрсатмаси билан, текширувлар асосида 2-4 хафтада 1 марта инъекция қилинади. Даволаш давомийлигини хам шифокор белгилайди.

👍9
❗️ФАКТ: Шакар иммунитетингизни кучсизлантиради!
Хамма жойда шакарнинг қиммат бўлиб кетгани хақида гапирилмоқда, Ишонинг, аслида қанча кам шакар истеъмол қилсангиз, шунча яхши!
✅ Келинг, шакарнинг иммунитетга таъсири бўйича маълумотларим билан таништираман:
👉 Қанча кам шакар есангиз иммунитетингизга шунча яхши. Чунки шакар организмда иммун функциясига салбий таъсир кўрсатадиган алфа ўсимта некрози омили (TNF-a), C-реактив оқсил (CRP) ва интерлейкин-6 (IL-6) каби яллиғланиш оқсилларини ишлаб чиқаришни оширади. манба
👉 Қондаги шакарнинг юқори концентрацияси инфекциядан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган икки турдаги иммун ҳужайралар, яъни нейтрофиллар ва фагоцитларнинг реакциясини ингибиция қилиши мумкин. манба
👉 Қондаги шакарнинг юқори концентрацияси ичак барери функциясига зарар этказиши ва ичак бактерияларининг номутаносиблигини келтириб чиқариши мумкин, бу сизнинг иммунитетингизни ўзгартириши ва танангизни инфекцияга кўпроқ мойил қилиши мумкин. манба-1, манба-2
👉 2012 йилда 562 нафар кекса одам иштирок этган тадқиқот шуни кўрсатдики, қонда қанд миқдори кўтарилган одамларда иммунитет даражаси паст ва яллиғланиш белгиси CRP даражаси юқори бўлади. манба
👉 Шунга ўхшаш, бошқа кўплаб тадқиқотларда қондаги юқори шакар концентрацияси диабети бор ва диабети йўқ одамларда иммунитетнинг заифлашишини кўрсатди (манба-1, манба-2, манба-3).
👉 Бундан ташқари, шакар миқдори юқори бўлган диетали овқатланиш баъзи аутоиммун касалликларга, шу жумладан ревматоид артритга мойилликни ошириши мумкин (манба-1, манба-2 манба-3).
Хулоса: Таркибида шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат ва ичимликлар, жумладан музқаймоқ, торт, конфет ва шакарли ичимликлар истеъмолини чеклаш соғлиғингизни янада яхшилайди ва иммунитетингизни рағбатлантиради.
Жасур Давлатов – аллерголог, клиник иммунолог

👍16😢2
🎓 2022-2023 ўқув йили магистратура қабул квоталари тасдиқланди!
✅ Ушбу расмда Тошкент тиббиёт академияси магистратураси учун қабул параметрлари келтирилган. Аллергология ва клиник иммунология йўналишига квота яна берилмади (ўтган йилгидек)Так что, биз каби аллергологияни 3 йил давомида магистратура даражасида ўрганганлар ноёб бўлиб қолдик. Худди "Ласетти круз" машинасига ўхшаб😂!
Айтганча, янгилик! Жорий йилдан бошлаб магистратурага кириш учун талабгорларда чет тили бўйича сертификат (IELTS) бўлиши керак. Сертификати йўқлар магистратурага топшира олмайди. Энг қизиғи, энди кириш имтиҳонлари бўлмайди. Танлов фақатгина диплом бали асосида амалга оширилади. Квоталар тўлмай қолса январ ойида яна қабул бўлади.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
✅ Ушбу расмда Тошкент тиббиёт академияси магистратураси учун қабул параметрлари келтирилган. Аллергология ва клиник иммунология йўналишига квота яна берилмади (ўтган йилгидек)
Айтганча, янгилик! Жорий йилдан бошлаб магистратурага кириш учун талабгорларда чет тили бўйича сертификат (IELTS) бўлиши керак. Сертификати йўқлар магистратурага топшира олмайди. Энг қизиғи, энди кириш имтиҳонлари бўлмайди. Танлов фақатгина диплом бали асосида амалга оширилади. Квоталар тўлмай қолса январ ойида яна қабул бўлади.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍3
АСИТ тарихи ҳақида
✅ Янги самарали даво методлари дарров пайдо бўлмайди. Кўплаб уринишлар ва муваффақиятсизликлар натижасида янги усул жорий этилади. Хусусан, аллергик касалликларнинг самарали даволаш усули хисобланган АСИТ (аллерген-специфик-иммуно-терапия) усулини ўтказишга зарур бўлган билимларни тўплаш учун инсониятга деярли 100 йил керак бўлган.
◾️1819 йилда мавсумий аллергик ринитдан азият чеккан Босток уни пичан иситмаси (аллергик ринит) деб таърифлаб, касалликнинг пичан билан боғлиқлигини кўрсатди;
◾️1865 йилда Блейкли пичан иситмаси кучайишининг сабабини аниқлашга уриниб, ўзи учун биринчи тери синовларини ўтказди. Ўсимлик чангини тери эпидермисининг шикастланган жойларига қўллади. Тез ривожланувчи пичан иситмаси касаллиги ўсимлик гулчанглари билан боғлиқлигини исботлади.
◾️1902-1905 йилларда Пичан иситмаси билан оғриган Праустниц ва Дунбар ҳам ўзлари устида бир қатор тажрибалар ўтказиб, ушбу касалликнинг моҳиятини аниқлашга ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди. Улар ўсимлик чангига қарши от зардобини қабул қилишди, аммо зардоб касаллигини орттириб олишгани туфайли муваффақиятсизликка учрадилар.
Шундай қилиб, тажрибаларда мумкин бўлган муаммолар аниқланди. Хусусан, АСИТ билан боғлиқ - ножўя реакцияларнинг ривожланиши ва аллергенни дозалашнинг мураккаблиги туфайли бу аллергенлардан терапевтик фойдаланишга уринишларнинг кўпчилиги муваффақияцизликка учради. Ушбу муаммоларга инглиз тадқиқотчилари Леонарду Нуну ва Жон Фриман томонидан ечим топилди. Улар 1911 йилда Ланcет журналида пичан иситмаси бўлган 20 беморда ўзига хос иммунотерапиядан терапевтик фойдаланиш тўғрисида мақола чоп этишди.
◾️1921 йилда Коуфилд биринчи бўлиб бронхиал астма учун аллерген иммунотерапиясини қўллаган.
◾️1986 йилдан бошлаб сублингуал АСИТ усули интенсив равишда ишлаб чиқилган (тил остидаги драже шаклида).
◾️1998 йилда ЖССТ (жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) расмий равишда сублингуал АСИТни тери ости АСИТга муқобил сифатида тавсия қилди.
◾️2011 йилда АСИТ усулининг 100 йиллиги нишонланади.
❗️Энг муҳими, Ўзбекистонда ҳам бу усул хар йили минглаб беморларда қўлланилмоқда. Тўғри ташхис асосида ва малакали шифокор аллерголог томонидан ўтказилган АСИТ усулининг самараси жуда юқори!
Жасур Давлатов – Аллерголог ва клиник иммунолог
Шунингдек, АСИТ хақида бошқа постларимни ўқишингиз мумкин:
1. Аллергияни даволашнинг самарали усули – АСИТ ҳақида. (1-қисм)
2. Аллергияни даволашнинг самарали усули – АСИТ ҳақида. (2-қисм)
3. Аллерген вакцина: Инъекцион ёки инъекционсиз? Қайси усул эффективроқ?
4. Сублингуал АСИТ

👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллергия касаллик эмасмиш!
Манави братни кимлиги, асл мутахассислиги нималигини билмадиму, аллергология ва иммунология ҳақида билимлари анча саёз экан.
Аслида, юртимизда шундай фикрловчи шифокорлар кўп. Беморлар ҳам шу сабабли аллергиядан узоқ йиллар азият чекиб, "оддий" мавсумий аллергик ринитни бронхиал астмага айланишигача юраверади. Босиб-босиб кучли гормонларни (масалан, Дипроспан) олиб юраверади. Касаллик эса ривожланишда давом этаверади...
Майли, нима бўлганда ҳам Сиз ўзингиз ёки яқинларингиздаги аллергияни даволаш ёки назоратга олиш бўйича шифокор-аллерголог билан маслаҳатлашинг!

👍15
Аллерго-дерматолог ёзган экан!
Айтишларича, битта беморга шунча дори буюрилган. Нима дейишга ҳам хайронман. Шифокор исм фамилиясини атай ўчирдим.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Айтишларича, битта беморга шунча дори буюрилган. Нима дейишга ҳам хайронман. Шифокор исм фамилиясини атай ўчирдим.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
😱9👍6😢2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега аксирганга "соғ бўлинг" дейишади?
😮💨 Aксириш – ҳардоим ҳам касаллик белгиси бўлавермайди. Аслида, бу организмнинг ҳимоя реакцияси. Ёт моддалар (чанг, аччиқ, қўланса ҳидлар ва бошқалар) бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватнинг нерв ҳужайраларига таъсир этиши натижасида аксириш рефлектор равишда содир бўлади.
Бошлаган кунингиз баракали ўтсин!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
😮💨 Aксириш – ҳардоим ҳам касаллик белгиси бўлавермайди. Аслида, бу организмнинг ҳимоя реакцияси. Ёт моддалар (чанг, аччиқ, қўланса ҳидлар ва бошқалар) бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватнинг нерв ҳужайраларига таъсир этиши натижасида аксириш рефлектор равишда содир бўлади.
Бошлаган кунингиз баракали ўтсин!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍9❤1
Atopic dermatitis @allergiya.pdf
1.1 MB
#guidelines #atopic_dermatitis
📚 Шифокорлар учун атопик дерматитга ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: American Academy of Family Physicians
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"

👍5
Allergic rhinitis @allergiya.pdf
732.5 KB
#guidelines #allergic_rhinitis
📚 Шифокорлар учун аллергик ринитга ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: American Academy of Family Physicians
📚 Атопик дерматит протокол
📚 Аллергик ринит протокол
📚 Қаварчиқ протокол
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
📚 Шифокорлар учун аллергик ринитга ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: American Academy of Family Physicians
📚 Атопик дерматит протокол
📚 Аллергик ринит протокол
📚 Қаварчиқ протокол
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
👍5
EAACI Urticaria guidelines @allergiya.pdf
2.1 MB
#guidelines #urticaria
📚 Шифокорлар учун турли хил қавариқ (крапивница) ларга ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: EAACI (Pubmed базаси)
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
📚 Шифокорлар учун турли хил қавариқ (крапивница) ларга ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: EAACI (Pubmed базаси)
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
👍5😢1
TEN guideline @allergiya.pdf
614.4 KB
#guidelines
#toxic_epidermal_necrolisis
📚 Токсик эпидермал некролиз (Стивенс Жонсон, Лаёлло) синдромига ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: Indian Journal of Dermatology, Venereology, and Leprology
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
#toxic_epidermal_necrolisis
📚 Токсик эпидермал некролиз (Стивенс Жонсон, Лаёлло) синдромига ташхис қўйиш ва замонавий даволаш протоколи
Манба: Indian Journal of Dermatology, Venereology, and Leprology
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"
👍2
Дерматографизм нима?
➖Танасига бир шапалоқ урганда қўлни изи қолиб кетган одамни кўрганмисиз?:) Ёки териси қашиланган/тирналган жойда из қолиб кетганиничи? Бу холатнинг номи дерматографизм дейилади.
✅ Дермографизм - бу теридаги кичик тирналган жойларнинг вақтинчалик реакцияга айланиш ҳолатидир. Баъзида уни дермографизм ёки дерматографик қаварчиқ (МКБ–L50.3) деб ҳам аташади. Ахолининг 5 фоизида учрайди.
Дерматографиянинг белгилари қандай?
Мободо, сизда дермаграфия бўлса, терингизни тўмтоқ буюм (айтайлик ручкани орқаси) билан тирнаганингизда қуйидаги классик белгилари кузатилиши мумкин:
👉 Аввалига тери қизариши;
👉 Чизилган жойда кўтарилган из;
👉 Кўтарилган из атрофида қичиш;
Дерматографиянинг белгилари одатда 30 дақиқа давом этиши мумкин. Оғир ҳолларда симптомлар бир кун ёки ундан кўпроқ давом этади.
Дерматографиянинг сабаблари нима?
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг , лекин дерматографиянинг ҳақиқий сабаблари ҳали ҳам фанга номаълум. Мен ўқиган китобларда теридаги семиз хужайраларнинг хаддан ташқари таъсирчанлиги, тери барерининг юпқалиги каби мисоллар келтирилган.
Дермографияга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
• Инфекциялар фонида
• Аллергияга мойиллиги борларда;
• Қалқонсимон без касалликларида;
• Териси қуруқ инсонларда;
• Асаб касалликларида;
• Дерматит билан касалланганларда;
• Баъзи дориларни қабул қилаётганларда;
• Териси ҳаддан ташқари ишқаланадиганларда;
• Чойшаб ёки кийимнинг ҳаддан ташқари ишқаланишида;
• Терининг қичишига олиб келадиган ички касалликларда.
Дерматография қандай даволанади?
Енгил ҳолларда безовта қилмайди ва ўзи йўқолади. Акс ҳолда антигистамин препаратлар билан симптомлари бартараф этилади. Асл сабаб бошқа касалликларга шубҳа қилинса, асосий касаллик даволаниши талаб этилади.

👍14😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аллергия касаллиги йўқ-2!
(1-қисми)
Ана холос! Асл мутахассисликлари невропатолог-психолог бўлган, ижтимоий тармоқларда фаол ижод қилаётган Ахмаджон Хасанов мободо ваколат бўлиб, академик даражасини олсалар тиббиётдан аллергия деган касалликни ўчиртириб ташламоқчи эканлар. Бу терминни 100 йил олдин фанга киритган Клименс Фон Пирке гўрида тик турадику бунақада)
✅ Эслатиб ўтаман, аллергия – иммунитетнинг тушиши эмас, аксинча иммунитетнинг "нотўғри" ишлаши натижасида ривожланади.
Жудаям ачинарли ҳолат!
Бутун дунёда сўнгги йилларда ортиб бораётган, хаттоки Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "XXI аср - аллергия асри" дея эътироф этилаётган бир пайтда Ўзбекистонда кўплаб шифокорлар томонидан бунга юзаки қаралмоқда. Бу албатта ачинарли. Айниқса аллергик касалликлардан азият чекаётган беморлар учун.
Ўша гап. Сиз, ўзингиз ёки яқинларингиздаги аллергик касалликни даволаш ёки назоратга олиш бўйича фақат шифокор-аллерголог билан маслаҳатлашинг!

👍22😢8👎1
🤔 Аллергия ростдан ҳам йўқ нарсами? Тиббиётдан олиб ташлаш керакми?
Аллергия терминининг қизиқарли тарихи бор. Ўз даврида бу терминни тиббиётга киритиш, алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига кўплаб зиддиятлар бўлган. Бечора Климанс Фон Пирке "аллергия" алоҳида тушунча эканини замондошларига тушунтираман деб она сути оғзига келган. Аммо, охир оқибат асосланган тажриба ва далиллар орқали хамма қаршиларни жойига ўтирғизиб қўйди, ишонаверинг!
Тахминан, 1 аср олдин, ёш педиатр Клменс Фон Пирке иммун системасининг функциясига фақатгина касалликлардан химоя қилиш тизими деган нуқтаи назардан эмас, балки реактивликни ўзгартириши нуқтаи назаридан ҳам қараш кераклигини тушунди. У ўз фикрни ифодалаш учун янги "аллергия" терминини яратди ва уни қуйидагича ифодалади:
Иммун тизимининг антиген билан биринчи алоқаси организмнинг реактивлигини ўзгартиради. Иккинчи ва кейинги алоқаларда бу ўзгариш нормал иммун тизим функциясидан фарқи ўлароқ, турли хил реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Илмий ҳамжамият томонидан бу янги ғоя дастлаб тушунарсиз эди. Афсуски, хозир хам кўпчилик учун тушунарсизлигича қолмоқда. Шу сабабли ҳам аллергия ўзи йўқ нарса дея гапириб юришибди. [1], [2]
Охир оқибат аллергия борлиги тан олинди ва унинг муваффақияли юриши бошланди
... Ниҳоят, 1930-йилларнинг бошидан тиббиёт терминологиясига Пирке томонидан киритилган янги сўз тўлиқ киритилди. Ушбу муваффақиятга бу терминнинг ўзгача жозибадорлиги ҳам ҳисса қўшди. "Аллергия" терминининг жозибадорлиги нафақат шифокорларни, балки кенг жамоатчиликни ҳам ўзига тортди. Кўп ўтмай, аллергия термини илмий ва клиник майдонлардан қочиб, кўчаларга чиқди. Одамлар ундан ҳар қандай нарсага ҳар қандай ножўя реакцияни ифодалаш учун фойдаланишни бошладилар. Бундан ташқари, одамлар бу сўзни рад этиш ёки нафратланишни ифодалаш учун ишлатишган. "Аллергия" газеталарда, романларда ва қўшиқларда тиббий ва нотиббий аҳамиятга эга тарзда ривожланиб борди."Аллергия" сўзи модага айланди.
Мақолани батафсил ўқиш:
👉 https://onlinelibrary.wiley.com/doi/full/10.1111/all.12174

👍11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоқни овутиш бўйича Лайфхак!
Синаб кўринг, 100% ўхшайди
Гуруҳларга юбориб қўйинг!
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Синаб кўринг, 100% ўхшайди
Гуруҳларга юбориб қўйинг!
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍8
Келинг, фикрлашамиз!
Сиз қандай холларда фарзандингиз/ўзингиз учун антибиотик қабул қиласиз?
Ёки шифокорлар томонидан қандай ҳолатда сизга антибиотиклар буюрилади?
Ўзи умуман, антибиотик қабул қилиш қонун қоидаларини биламизми?

👍11😢1
❗️Фойдали реклама:
➖Гижжага қарши дориларнинг жигарга зараридан қўрқасизми?
➖У ҳолда гижжалардан Цзинда-терапия орқали зарарсиз халос бўлинг!
Қонда IgE ва эозинофиллар миқдори ҳам аллергия ҳам гижжа касаллигида кўпайиши туфайли баъзи шифокорлар хақиқий аллергик касаллик билан гижжа натижасида юзага келган аллергик реакцияни ажратишга қийналишади.
✅ Гижжалар (гельминтлар) – организмда яшайдиган чувалчанглар. Улар ўзидан токсик моддалар ишлаб чиқариб, асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда гижжаларнинг энг кўп учрайдиган турлари аскарида, острица, лямблия кабилардир. Кўпинча уларнинг икки-уч хил тури бирга келади.
❓Организмда гижжа борлигининг белгилари қандай?
Тиш ғижирлатиш;
Ухлаганда сўлак оқиши;
Терида турли доғлар пайдо бўлиши;
Иштаҳанинг пасайиши;
Кўп овқат истеъмол қилиш;
Ич қотиши;
Жиззакилик, қайсарлик;
Хотиранинг пасайиши;
Камқонлик
каби гижжаларга хос белгилар намоён бўлиши мумкин. Узоқ муддат давом этадиган қуруқ йўтал, қоринда тўсатдан оғриқлар кузатилиш ҳам тез-тез учраб туради.
Гижжалардан қандай зарарсиз қутулиш мумкин?
➖Ичакдаги гижжалар одатда ичак деворига ёпишган бўлади. Уларни тушириш учун аввал ЦЗИНДА физио терапия мутахассислари гижжаларни чалажон холатиги келтиради. Аппаратдан узатиладиган электр-магнит-товуш тўлқинлар гижжанинг асаб хужайраларига таъсир килиб уларни фалаж ҳолга келтиради. Бу эса гижжанинг ичак деворига ёпишиш қобилиятини йўқотади. Натижада гижжалар табиий йўл билан тушиб кетиши осонлашади.
Гижжаларга эътиборсиз бўлманг!
Ўзингиз ёки фарзандингиздаги гижжалар ўз вақтида йўқотилмаса, аллергия пайдо бўлишига, ичакдаги ҳимояловчи микробларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Тана иммун тизимининг энг катта ичакларда жойлашгани боис ўз-ўзидан касалликларга қарши курашувчанлик ҳам сусайиб боради.
Гижжалардан зарарсиз халос бўлишда Цзинда-терапия усулини тавсия қиламан!
Мурожаат учун телефон:
☎️ 71-2749391 | TELEGRAM
Манзил: Чилонзор-23. Фарҳод бозор чорраҳаси. Медия-Гинекс клиникаси
🗺 Локация
Телеграм канал: t.me/zinda_toshkent
Телеграм гуруҳ: t.me/zinda_terapiya

👍6❤2