❓Савол: Кесарча усулда туғилган болаларнинг аллергияга мойиллиги табиий туғилганларга нисбатан юқорими?
✅ Жавоб: Сўнгги тадқиқотларга кўра, туғилиш усули, хоҳ у табиий бўлсин, хоҳ у кесарча бўлсин, болада аллергия мойиллигини оширишига боғлиқ эмас.
Рости, шахсан ўзим ҳам бунақа хулосани кутмаган эдим. Кесарево усулида туғилган болаларда аллергик касалликлар кўпроқ учрашига ишонардим. Буни қарангки, The Journal of Allergy and clinical immunology журналида яқинда чоп этилган тадқиқот хулосаси бунинг тескариси айтмоқда.
Гигиена назариясига таянсак, одамларнинг "тоза ҳамда микробларсиз" муҳитга мослашиши туфайли иммун тизими "дангаса" бўлиб қолади ва организм учун зарарсиз моддаларга ҳам не-нормал ўзгача реакция билдиришига сабаб бўлади.
Чақалоқ иммун тизимининг микроблар билан илк салом-алиги одатда туғруқ пайтида, туғруқ йўлидан ўтиб кетганда содир бўлади. Кесарево билан туғилган болалар бундай саломлашишдан мосуво бўлишади. Шунинг учун бу уларнинг иммун тизимининг нотўғри ривожланишига таъсир қилади ва аллергия ҳам кўпроқ учрайди деб тахмин қилинар эди.
❌ Янги тадқиқот натижалари эса бу тахминга зид чиқди.
Австралиялик тадқиқотчилар 2000 нафар боланинг соғлиғини кузатиб, ёнғоқ, тухум оқи ва бошқа маҳсулотларга аллергия частотасини кузатдилар ва натижа қуйидагича:
👉 Табиий равишда туғилганлар орасида 13,2%,
👉 Кесарево билан туғилганлар орасида - 12,7%
Хуллас, туғилиш усули турлича бўлган болалар ўртасида аллергияга мойиллик бўйича сезиларли фарқлар аниқламади, Кесарево усулини аллергияга алоқаси йўқ дея хулосага келинди.
Шунақа гаплар! Илм-фан билимлари тез ўзгармоқда. Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг.
Шунингдек ўқинг:
Ҳомиладорлик пайтида гипоаллерген диета қилиш туғиладиган болалардаги аллергик касалликнинг олдини оладими?
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

👍13
⚡️Бугун 8-июль – Халқаро аллергияга қарши кураш куни!
✅ Бутунжаҳон Аллергия Ташкилоти (WАО) ва Бутунжаҳон Иммунопатология Ташкилоти (WIPО) қарори билан, аллергияни даволаш ва олдини олишнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ҳар йили 8-июл куни бутун дунёда аллергияга қарши кураш куни нишонланади.
📈 Аллергия ер юзидаги энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистик маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергиядан азият чекади.
Кўпчилигимизда бирор нарсага аллергиямиз бор, фақат реакция даражаси турлича намоён бўлади. Биз аллергологлар қанчалик кичик кўринмасин, аллергия белгиларини эътиборсиз қолдирмасликни тавсия қиламиз.
❓Энг ёмон нарса нима, биласизми? Беморнинг ўзини-ўзи даволаши!
Антигистамин дорилар қабул қилиш симптоматик тузалишдир. Беморлар қайта-қайта ўз-ўзини даволаш билан шуғулланса, муаммонинг кучайишига хавф туғдириши мумкин. Баъзида бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.
Аллерголог-шифокор қабулига бориш ўрнига, кўп одамлар аллергияни мустақил равишда даволайдилар. Аптекадан 1 пачка диазолин олиб ичиб юраверади. Касаллик ривожланишда ва бемор эса қийналишда давом этаверади.
Аллергиядан бутунлай қутулиш мумкинми?
❌ Йўқ! Хақиқий аллергияни абадий даволаш мумкин эмас. Лекин, шифокор-аллерголог ёрдамида унинг қайта қўзғалишини камайтириш ва барқарор ремиссияга (уйқу холатига) эришиш мумкин. Ҳар қандай аллергияни даволашда биринчи қадам "айбдор" аллергенни аниқлаш ва у билан контактни камайтиришдир. Ундан кейинги самарали даво усуллари ҳақида бу ерда танишинг.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу соҳада янгиликлар катта. Аллергенни молекуляр компонент даражасида аниқлаш усуллари жорий қилиниши шулар жумласидан.

👍15👎2
Forwarded from Доктор Аллерголог
Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин?
✅ ФАКТ: Дунё бўйлаб, ҳашаротлар чақишидан юзага келган анафилактик реакция туфайли вафот этган одамларнинг 50 фоизида аввал аллергия қайд этилмаган. Яъни, бу инсонлар ҳаётидаги биринчи ва охирги аллергик реакция туфайли вафот этишган. Ачинарли ҳолат.
Одатда ҳашарот чаққан жойда қизариш, шиш пайдо бўлади. Бу ҳолат аллергияси бўлмаган инсон билан ҳам кузатилади. Аммо, баъзи одамларда ҳашаротларга қарши аллергия мавжуд. Бундай инсонларнинг иммун тизими ҳашорат заҳарига қарши бошқалардан фарқли равишда ўзгача тарзда жавоб қайтаради. (Аллергия сўзини маъоси ҳам «ўзгача таъсир» дегани ўзи)
Бу каби беморларни ҳашаротлар биринчи марта чаққанидан сўнг организмида иммуноглобулин E (IgE) антителолар ишлаб чиқарилади ва ўша ҳашорат захрига қарши сезувчанлик – сенсибилизация пайдо бўлади. Ҳашорат иккинчи марта чаққанида эса аллергик реакция пайдо бўлади ва нишон аъзолардаги ўзгаришларга сабаб бўлади.
Энг оғир кечувчи тури анафилактик реакция деб аталади. Асосий белгилари:
◾Қичишиш;
◾Тошмалар тошиши;
◾Томоқ, тил ва нафас йўлларидаги шиш;
◾Нафас олиш қийинлишуви;
◾Бош айланиши;
◾Кўнгил айниш ёки диарея.
Оғир ҳолатларда қон босимининг тез пасайиши кузатилади ва беморнинг ҳушдан кетишига олиб келади.
Aнафилактик реакция тиббий фавқулодда ҳолат бўлиб, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин.
Қандай даволаш мумкин?
Ҳашаротлар аллергиясини узоқ муддатли даволаш усулига заҳар иммунотерапияси дейилади. Бу аллерголог томонидан бажариладиган жуда самарали усул бўлиб, кейинчалик ҳашарот чаққанида аллергик реакциялар келиб чиқишини олдини олади. Бунда беморнинг заҳарга нисбатан сезгирлигини пасайтириш учун аста-секин кўпайтириладиган заҳар дозаларини буюришни ўз ичига олади. Бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этадиган даво муолажасидан сўнг, беморлар нормал ҳаётга қайтишлари мумкин.
Каналга уланинг:

👍13😱4❤1
🩺 Рақамли стетоскоп. Янги босқич тиббиёт технологиялари
Менга ёқди. Сизгачи?
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Менга ёқди. Сизгачи?
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍21😁1
Forwarded from UROLOG BOBUR MAMADALIYEV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш керак?😱
❗️Сизда хам муаммо борми унда "МИЛЛАР"га мурожаат қилинг👇
https://t.me/+gCu2va1FaN81MzRi

👍4
Навоийда аёл "пирацетам" уколидан кейинги аллергик реакция натижасида вафот этди.
Ўлим сабаби: “дори моддасидан аллергик реакциянинг яшин тезлигида кечиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси, декомпенсациялашган анафилактик шок натижасида ўткир нафас, юрак қон томир етишмовчилиги”
Батафсил ўқиш: https://kun.uz/20209928
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Ўлим сабаби: “дори моддасидан аллергик реакциянинг яшин тезлигида кечиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси, декомпенсациялашган анафилактик шок натижасида ўткир нафас, юрак қон томир етишмовчилиги”
Батафсил ўқиш: https://kun.uz/20209928
Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍7
Сиз "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқишни истайсизми?
✅ 2022-2023 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.
Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. 3х4 фотосурат (4 дона)
Шошилинг! Хужжатлар 22-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.
👉 ОНЛАЙН ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ
☎️ +99894 650 37 57
Каналга уланиш:

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#озгина_хазил
— Тиббиётни ўқиганингдан афсусланасанми?
— Йўқ!
— Йўқ?
— 😭😭😭😭
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya

😁11👍2
Allergologiya-va-immunologiya-1.pdf
143.5 KB
Оғзаки саволлар намунаси
📑 Аллергология ва клиник иммунология йўналиши бўйича клиник ординатурага кирмоқчи бўлган шифокорлар учун тавсия этиладиган оғзаки саволлар намунаси
Эслатма: Айнан шу саволлар тушади демоқчи эмасман. Бу 3-4 йил олдинги оғзаки саволлар. Балки янгилашгандир. Балки шуни ўзи тушар. Аниқ эмас.
Барчага омад тилайман!
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
📑 Аллергология ва клиник иммунология йўналиши бўйича клиник ординатурага кирмоқчи бўлган шифокорлар учун тавсия этиладиган оғзаки саволлар намунаси
Эслатма: Айнан шу саволлар тушади демоқчи эмасман. Бу 3-4 йил олдинги оғзаки саволлар. Балки янгилашгандир. Балки шуни ўзи тушар. Аниқ эмас.
Барчага омад тилайман!
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табибларимизга мазза!
Мен ҳам юрган эканман, 6 йил бакалавр, 3 йил магистратурада ўқиб. Бўларкану ўқимасдан ҳам одамларни даволаса:)
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Мен ҳам юрган эканман, 6 йил бакалавр, 3 йил магистратурада ўқиб. Бўларкану ўқимасдан ҳам одамларни даволаса:)
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
😁19👍3
❌ Биласизми, Димедролни пала-партиш қўллаш яхши эмас!
✅ АҚШ озиқ овқат ва фармацевтика идораси (FDA) дифенгидрамин, яъни бизда кенг қўлланиладиган Димедрол препаратини кўп қўллаш жиддий юрак муаммолари, кома ва хаттоки ўлимгача олиб келишидан огоҳлантирган.
Манба: https://www.fda.gov/drugs/drug-safety-and-availability/fda-warns-about-serious-problems-high-doses-allergy-medicine-diphenhydramine-benadryl
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
✅ АҚШ озиқ овқат ва фармацевтика идораси (FDA) дифенгидрамин, яъни бизда кенг қўлланиладиган Димедрол препаратини кўп қўллаш жиддий юрак муаммолари, кома ва хаттоки ўлимгача олиб келишидан огоҳлантирган.
Манба: https://www.fda.gov/drugs/drug-safety-and-availability/fda-warns-about-serious-problems-high-doses-allergy-medicine-diphenhydramine-benadryl
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍7😱1
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
300 минг сўмлик “универсал муолажа”. Қўқонлик табиб чиндан ҳам беморларни даволайдими?
Ижтимоий тармоқларда қўқонлик табиб Иқбол Солиевнинг қўл ҳаракатлари билан беморларни гўёки “даволаётгани” тасвирланган лавҳалар анчагина шов-шувларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири бу борада суриштирув олиб борди.
👉 https://kun.uz/77056787
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ

⚡️Тошкент тиббиёт академиясида "Клиник иммунология" курси ташкил этилди
Жорий ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясида 6-курслар учун "Клиник иммунология" курси (цикли) ўз фаолиятини бошлади. ТТА тарихида олдин бунақа фан ўтилмаган. Микробиология, физиология, патофизиология дарсларида қисқача ўтиб кетилган холос. Атиги, 6 кун давом этадиган махсус циклнинг илк гуруҳлари бугун машғулотларни тамомлашди.
ТТА ассистенти сифатида мен учун бўлажак шифокорларга энг қизиқарли фан - клиник иммунология бўйича таълим бериш ҳам қизиқарли, ҳам маъсулиятли. Цикл вақти қисқа, лекин шу 6 кунда ушбу фаннинг умумий амалиёт шифокори учун керакли энг фундаментал билимларини бериш жамоамизнинг асосий мақсади!

👍11
Саратонга қарши курашда мутлақо янги терапевтик усул яратиб Нобел мукофоти лауреати бўлган олимлар
✅ 2018-йилги физиология / тиббиёт бўйича Nobel мукофоти иммунитетни салбий тартибга солишни ингибиция қилиш орқали саратонни даволашни кашф этгани учун Жеймс П. Аллисон ва Тасуку Хонжога берилди. Иккаласи ҳам иммун тизимимизнинг ўсимта ҳужайраларига ҳужум қилиш қобилиятини очиш учун параллел равишда ишладилар ва саратонга қарши курашда мутлақо янги терапевтик тамойилни яратдилар.
Ушбу Нобел мукофоти лауреатлари иммунитет тизимимизнинг ўсимта ҳужайраларига ҳужум қилиш қобилиятини рағбатлантириш орқали саратон касаллигини даволаш учун мутлақо янги тамойилни яратдилар.
Тадқиқотчилар қарама-қарши функцияга эга бўлган молекулаларни бирваракайига кузатдилар. Улар Т ҳужайраларни тормоз каби ишлатдилар ва иммун фаоллашувини ингибиция қилдилар. Т-хужайраларнинг қачон фаоллашуви ва қачон тормозлашуви ўртасидаги бу мураккаб мувозанат иммунитет реакцияларда муҳим аҳамиятга эга. Бу мувозанат иммунитет тизимининг бегона микроорганизмларга қарши ҳужумлар билан этарли даражада шуғулланишини таъминлайди. Шу билан бирга соғлом ҳужайралар ва тўқималарнинг аутоиммун нобуд бўлишига олиб келадиган ҳаддан ташқари фаоллашувида ҳам аҳамиятлидир.
Ўсмага қарши иммун терапиянинг янги принципи
Жеймс П. Аллисон иммунитет тизимида тормоз вазифасини бажарадиган Т-хужайраларга алоқадор протеин CTLA-4 ни ўрганди. У иммун тизимининг тормозини блокировка қилиш учун CTLA-4 га қарши антитела ишлаб чиқди. Янги антитела Т-ҳужайраларни фаолроқ ишлашига сабаб бўлади ва натижада саратон ҳужайраларига хужум қилади, деб ўйлади. Асосий тажриба 1994 йилда ўтказилди. Натижалар ажойиб бўлган. Анти - CTLA-4 антитела билан даволанган сичқонлар саратон касаллигидан тузалган, назорат сичқонларида эса катта ўсмалар пайдо бўлган.
Аллисон буни беморларнинг манфаати учун қўллашни жуда хоҳлади. Кичкина биотехнологик компания инсон Анти - CTLA-4 антитела ишлаб чиқариш вазифасини ўз зиммасига олди ва бир неча йил ўтгач, биринчи клиник синов метастатик меланома, терининг пигментли саратони билан оғриган 40 нафар бемор билан бошланди. Беморларнинг баъзилари ҳайратланарли жавобларни кўрсатдилар - ўсмалар қисқарди ва ҳатто йўқ бўлиб кетди. Бундай натижалар ушбу беморлар гуруҳида ҳеч қачон кузатилмаган.
Ножўя таъсирларга қарамай, натижалар клиник ҳамкасблар томонидан ўтказилган бир қатор йирикроқ синовларни бошлаш учун етарлича ижобий бўлди.
Ниҳоят, 2011 йилда биринчи назорат пункти антителоларини даволаш, ipilimumab FDA томонидан метастатик меланома учун тасдиқланган. Навбатдаги клиник тадкикотлар ўпка саратони ёки oшқозон ости бези саратонига қарши анти-CТLA-4 терапиясининг афзалликларини кўрсатди.

👍11❤3
⚡️Россияда рекомбинат аллергенлар билан АСИТ ўтказиш усули яратилмоқда!
✅ 2022-йил 5-8-сентябр кунлари Владивостокда бўлиб ўтган форум доирасида Россия Федерал Тиббиёт-биология агентлиги раҳбари Вероника Игоревна Сквортсова Россияда аллергияга қарши вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Аллерговакцинация ёки аллергенга хос иммунотерапия (АСИТ) аллергик касалликларни даволашнинг патогенетик жиҳатдан асосланган усули бўлиб, клиник амалиётда 100 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилмоқда ва шунчалик узоқ муддат қўлланилишига қарамай, бугунги кунгача такомиллашиб бормоқда.
АСИТ соҳасидаги ривожланиш бу рекомбинант терапевтик аллергенларни яратишдир.
❌ Рекомбинант аллергия вакцинасининг таркиби аллергенларнинг табиий экстрактларини ўз ичига олмайди, лекин алоҳида асосий сабабчи аллерген молекулаларни ўз ичига олади. Ушбу вакциналардан бири Россия иммунология институти олимлари томонидан Вена университети билан (Phadia аппарати ватани) биргаликда ишлаб чиқилган. Ушбу препарат мавсумий аллергия ривожланишида асосий молекула бўлган 🌿 қайин ўсимлик асосий аллерген оқсилини ўз ичига олади.
Ҳозирда бу рекомбинат аллерген бўйича тадқиқотлар давом этмоқда. Айтишларича, агар клиник тадқиқотлар самарадорлик ва хавфсизликни кўрсатса, аллергияни даволаш учун қайин гуллаш мавсумидан олдин қилинган препаратнинг атиги 3 инъекцияси етарли бўлади.

👍17
👩⚕ Шифокорлардан онлайн консултация олишни истайсизми?
Энди туну-кун шифокорлардан онлайн маслаҳат олишингиз мумкин
📲 Play market орқали X-Med иловасини хозироқ юклаб олинг ва тиббиётнинг исталган соҳасидаги малакали мутахассислари билан жонли видео эфирда ёки чат орқали ёзишиб саволларингизга жавоб олинг!
Шифокор консултациясига қанча дақиқа давомида гаплашганингизга қараб тўлов қилаверасиз. Дақиқаси мутахассисга қараб 1.000 сўмдан бошланади. Хаммасини илованинг ўзи автоматик хисоблаб беради.
Иловани юклаб олиш:
👉 https://d.xmed.uz/RGbo6vJFH5KPN48h8
Айтганча, иловани хозироқ юклаб олган барчанинг балансига 5.000 сўм бонус сифатида ўтказиб берилмоқда.

👍8👎1
2027 йилга бориб эса 4,7 миллиард долларга етишини кутилмоқда.
✅ АСИТ - Аллерген махсус иммунотерапия (шунингдек, гипосенсибилизация ёки десенситизация деб ҳам аталади) аллергик реакцияларни даволаш усулидир. Иммун тизимининг реакциясини ўзгартириш учун аллерген кичик дозаларда, кўпайтириб бориладиган тартибда организмга киритиб борилади. Аллерголог ва бемор биринчи навбатда аллергия белгиларини келтириб чиқарадиган қўзғатувчини аниқлашлари керак. Бу тери синамаси ва қон тестларини ўз ичига олиши мумкин. Аллергия иммунотерапияси яллиғланишни камайтирадиган ва иммунологик толерантликни оширадиган узоқ муддатли даволаш усули ҳисобланади. Шунингдек, у касалликнинг зўрайиб боришини тўхтатиши ёки беморнинг кундалик ҳаёти сифатини яхшилаши мумкин.
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PharmiWeb.com
Allergy Immunotherapies Market to Surpass US$ 4.7 Billion | CAGR of 10.3%
Pune, Maharashtra, India, September 19 2022 (Wiredrelease) Prudour Pvt. Ltd –:Global Allergy Immunotherapies Market: IntroductionThe global allergy immunotherapies market reached a value of US$ 2.6 Billion in 2021. Looking forward, Market.us expects the market…
👍12👎2
ADvocate1 ва ADvocate2 клиник синовларининг 3-босқич хулосасига кўра, ўрта ва оғир даражадаги атопик дерматит билан касалланган беморларда лебрикизумаб иммунобиологик препаратининг барқарор самарадорлиги аниқ бўлди.
Ўтказилган тадқиқотлар доирасида 16 ҳафта давомида препарат билан даволанишни яхши қабул қилган атопик дерматитли барча беморлар кейинги босқичда тасодифий тарзда 3 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдаги беморлар ҳар икки ҳафтада 250 мг лебрикизумаб, иккинчи гуруҳ беморлари - ҳар 4 ҳафтада, учинчи гуруҳ беморларига эса плацебо қилинди.
Терапиянинг самарадорлиги эса 52 ҳафталик даволанишдан кейин баҳоланди. Препарат берилган ҳар икки гуруҳ ҳам ўз самарадорлигини кўрсатди. Бундан ташқари, плацебо гуруҳидаги беморларнинг тахминан 50 фоизи кейинги 36 ҳафта ичида ҳеч қандай даво олмаган бўлишига қарамай, олдинги босқич терапиянинг ижобий самарасини сақлаб қолганлиги кўрсатди, бу эса препаратнинг узоқ муддатли таъсир қилиш вариантини кўрсатиши мумкин.
Эслатма: Бунга қадар ИЛ-13 блокатор препаратларининг Dupilumab (Dupixent) ва tralokinumab (Adbry) турлари маълум эди. Америка Қўшма Штатларининг озиқ-овқат ва дори ташкилоти (FDA) томонидан Dupilumab 2017-йилда, tralokinumab эса 2021-йилда атопик дерматитни даволовчи препарат сифатида тасдиқланган.
Манба: https://www.medscape.com/viewarticle/981727
Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Medscape
52-Week Data Show Lebrikizumab Atopic Dermatitis Effects Maintained
Lebrikizumab shows good long-term efficacy and reasonable safety in patients with moderate to severe atopic dermatitis according to the 52-week results from the phase 3 ADvocate1 and ADvocate2 trials.
👍3❤1👎1