Иссиқ ҳаво ростдан ҳам коронавирусни ўлдирадими?
Физик тадқиқотчи Рустам Ашуров daryo.uz интернет нашри учун таҳлилий мақола тайёрлабди. Ўқиб кўришни тавсия қиламан.
👉 Батафсил ўқиш
Қўлимизда аниқ исбот бўлмагач, иссиқ кунлар тезроқ келишини кутамиз, начора. Коронавируслар оиласининг янги COVID-19 штаммини бошқа коронавируслар билан таққосламаслик керак.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Daryo
Issiq harorat koronavirusni o‘ldiradimi? Barchani o‘ylantirayotgan savolga javob qidiramiz
Koronavirus pandemiyasi davom etmoqda. Hozircha virusga qarshi vaksina yo‘qligi bois insoniyat havo isishidan umid qilmoqda. Ko‘pgina ekspertlarning fikricha, havo haroratining isishi virusning tarqalishiga to‘sqinlik qiladi
Шу 3 тоифа касаллар жуда бир биридан шубҳа қилишяптида...
Тўлиқроқ маълумот учун ўқиб ушбу мақолачани ўқиб чиқинг.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Тўлиқроқ маълумот учун ўқиб ушбу мақолачани ўқиб чиқинг.
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Хитой мамлакатда коронавирус эпидемияси тўхтаганини маълум қилди
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
新华网
New round of epidemic outbreak caused by imported cases possible in China: official
The possibility of the epidemic spreading remains relatively high on the Chinese mainland, said the spokesperson.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачонки сиз кўчада юрган одамларни кўриб қолганингизда! 😂
Уйда қолинг одамлар!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Уйда қолинг одамлар!
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡COVID-19: Агар сиз коронавирус юқтириб олсангиз организмнингизда қандай жараён юз беради?
Nucleus Medical Media жамоасидан ажойиб видео. Тавсия этаман. (Инглиз тилида)
Ҳажми: 10.6 МБ
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Nucleus Medical Media жамоасидан ажойиб видео. Тавсия этаман. (Инглиз тилида)
Ҳажми: 10.6 МБ
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Клинический_протокол_по_диагностике_и_лечению_коронавирусной_инфекции.pdf
813.3 KB
Коронавирус инфекциясини ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протокол.
12.02.2020 Ўзбекистон
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
12.02.2020 Ўзбекистон
Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
⚡Коронавирус эффекти: Бизда яхши янгиликлар:
"Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.
Унга мувофиқ:
✅ Тиббиёт коллежлари негизида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади.
✅ Врачларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга қабул параметрларини 50 фоизгача оширилади.
✅ Бакалавриат ва магистратура ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар 2 баробарга қисқартирилади ва ўрнига замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўрганиш фанлари киритилади.
✅ Тиббиёт ОТМларининг даволаш ишлари проректорлари бир вақтнинг ўзида ушбу таълим муассасаси клиникаларининг бош шифокорлари сифатида фаолият юритилади.
✅ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
— чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт ОТМ талабалари стипендиясига қўшимча равишда 428 минг сўм миқдорида устама тўланади;
— халқаро рейтингларда тиббиёт йўналиши бўйича Топ-200 таликка кирган ОТМларнинг клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига қўшимча 4,7 млн сўм ҳар ойлик устама тўланади;
— фалсафа доктори ёки фан доктори илмий даражасини олган ходимларга давлат тиббиёт муассасаларида қўшимча 10 млн сўм ҳар ойлик устама тўланади.
✅ 2021 йил 1 январга қадар Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ва Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини ташкил этилади.

Энг яхши илмий мақолалар
Янгиликларни ўрганиш давр талаби. Бутун жаҳон аллергология ташкилоти (WAO) расмий сайтида охирги йилларда Aллергология / Иммунология йўналиши бўйича турли мавзуларда эълон қилинган энг яхши илмий мақолалар рўйхати эълон қилинган.
Осон бўлиши учун WAО (World allergy organization) энг яхши илмий мақолалар рўйхатига киритилган мақолаларнинг баъзиларига ҳаволалар бериб ўтаман.
1.Анафилакция.
2.Тери аллергияларида янги иммунологик муолажалар
3.Болалар астмаси
4.Аллергиянинг психо-социал аспектлари
5.Контакт дерматит
6.Дерматологик аллергология
7.Овқат аллергенлари билан иммунотерапия ва десенситизация
Барчаси инглиз тилида

АУТОИММУН ЭНЦЕФАЛИТ
Аутоиммун касаллик деб – инсон иммун ҳужайралари ўз танасидаги тўқима ёки органларга қарши курашиши билан кечадиган касалликларга айтилади. Содда айтганда, ўзингизни иммунитететингиз Коронавирусга қарши курашишни ўрнига ўзингизга қарши курашади. Қандай дахшат!
Аутоиммун ҳужум маълум бир нишондаги ички органга қаратилиш мумкин. Ҳусусан, бўғимлар, қалқонсимон без, қон ҳужайралари, буйрак ва ҳоказо.
Баъзан иммун ҳужайралар бош мияга 🧠 ҳам ҳужум қилиши мумкин. Натижада аутоиммун энцефалит келиб чиқади.
Ер юзида қанча беморлар рухий касалликлар шифохоналарида шизофрения ва бошқа бир талай руҳий касалликлар билан ташҳиси тўғри қўйилмай, нотўғри даволанишмоқда экан-а?
Айнан шу каби мавзуларга тегишли бўлган биографик "РАЗУМ В ОГНЕ" филмини кўришни тавсия этаман. Карантин учун яхши танлов!
YouTube орқали кўриш:
https://youtu.be/DhReSrihb-U

БРОНХИАЛ АСТМАНИНГ АСОСИЙ СИМПТОМЛАРИ БИТТА РАСМДА
Сўнгги маълумотларга қараганда, ер юзида 235 миллионга яқин кишилар бронхиал астмадан азият чекмоқда. Энг ачинарлиси, ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги. БССТ маълумотига кўра, биргина 2015 йилнинг ўзида 283 минг нафарга яқин инсон бронхиал астма асоратлари туфайли вафот этган.
Унутманг! Ҳар қандай астма белгиси жиддий бўлиб, агар у даволанмаса ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Aгар сиз ушбу аломатлардан битта ёки бир нечтасини бошдан кечираётган бўлсангиз, аниқ ташхис қўйиш учун шифокор аллерголог қабулига бориб чуқурлаштирилган текширувлардан ўтишингиз лозим.
Касалликка қанча барвақт ташҳис қўйилиб, даволаш эрта бошланса беморнинг ўзига шунча яхши бўлади. Минг афсуски, беморлар ва ҳаттоки шифокорлар ҳам бу ташхисни тан олишдан қўрқишади. Ташҳис қўйишдан қочишади. Вақтинчалик ёрдам берувчи усуллар билан даволаб юришади. Бу хато ва оқибати ёмон.
Ёдда тутинг, бронхиал астма бу ҳукм эмас!

Терак гули коронавирусни фаол тарқатувчиси бўлиши мумкин
Терак гулининг тарқалиши июнь ойининг ўрталарига қадар тўхтамаса, коронавирус инфекциясининг яна бир манбаи бўлиши мумкин. Бу ҳақда иммунолог-аллерголог, тиббиёт фанлари номзоди Надежда Логина НСН эфирида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, эпидемия даврида турли аллергия билан касалланганлар хавф остида бўлишади. Оммавий қўзғатувчиларни келтириб чиқарадиган гуллаш даври эса яқин орада бошланиши мумкин.
"Aллергия ва коронавирус ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик ҳақида маълумот йўқ, аммо табиий равишда барча аллергик беморлар хавф остида. Чунки ўсимликларнинг фаол гуллаш даврида кўплаб аллергик кишилар соғлиғи оғирлашади. Поллинозлар вақтида нафас олиш тизимининг шиллиқ пардаларидаги ҳимоя реакциялари заифлашади ва улар ҳар қандай микробиал ва вирусли омилларга кўпроқ мойил бўлади", деди шифокор.

AЛЛЕРГЕН ВАКЦИНА: Инъекцион ёки инъекционсиз? Қайси усул эффективроқ?
Аллергияни даволашнинг ягона самарали – АСИТ усули ҳақида аввал ҳам ёзган эдим. У қўлланиши бўйича икки гуруҳга бўлинади:
1.Инъекцион (укол)
2.Инъекцион бўлмаган (томчи, таблетка)
Инъекцион шаклида аллерген организмга укол орқали тери остига киритилса, инъекцион бўлмаган шаклида эса оғиз ва нафас йўллари орқали сублингуал томчи, таблетка ва аэразол шаклларда киритилиши мумкин.
Қайси усули яхшироқ? Инъекцион ёки инъекцион бўлмагани?
✅ Баъзи беморлар учун инъекцион АСИТ усули нисбатан қулайроқдир. Бу усул шифохона шароитида олиб борилгани учун бемор бевосита аллерголог шифокорлар назоратида бўлади ва келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирларда шошиб қолмайди.
Шифохонада ётишга вақти ва имкони бўлмаган беморларга сублингуал томчи ва таблетка усуллари тавсия этилади. Албатта аллерголог шифокор билан телефон орқали бўлсада алоқада бўлишлари ва ножўя таъсирлар ҳақида доимий хабар беришлари лозим. Aломатларга қараб, аллерголог ушбу бемор билан учрашиши, қўшимча синовлар ўтказиши ёки АСИТ орқали даволашни вақинча ёки умуман тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ижобий ва салбий томонлари нимада?
✅ Кўпгина мутахассислар инъекцион усулда аллергеннинг сўрилиши қобилияти (биодоступность) анча юқори эканлигини таъкидлашади ва инъекцион АСИТдан воз кечишмаган.
Сублингуал АСИТ усулида умумий реакциялар нисбатан камроқ, маҳаллий реакциялар эса кўпроқ кузатилади. Оғиз бўшлиғидаги қичишиш, тил шиши кабилар беморда ноқулайлик келтириб чиқаради. Бундай ташқари сублингуал АСИТда оғиз бўшлиғида яралар, яллиғланиш ва тиш касалликлари бўлмаслиги керак.
Сублингуал AСИТ ўтказиш осонми?
✅ Бир қарашда осон туюлиши мумкин. Аммо ўзига хос қийинчиликларига эга. Гап шундаки, бунда бемор аллергенларни қабул қилиш учун ўзи жавобгар бўлади. Ҳар куни томчи ёки таблеткасини қабул қилиши керак. Унутиб қолдирилган кун даволаш тартибини бузади. Ўзбекчилик. Мияда минг ҳил ташвиш. Кўпчилик ҳар куни қабул қилишни унутиб қўяди. Ва кейин улар АСИТ усули ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганидан норози бўлишади. АСИТда доза ва кун тартиби ниҳоятда муҳим. Унутиб қўйиш ҳоллари борлиги учун ҳам сублингуал АСИТ орқали натижага эришмаган беморларга шифоҳонада шароитида инъекцион АСИТ олиш тавсия қилинади.
Беморларга қайси усул кўпроқ ёқади?
✅ Кўпчилик сублингуал шаклларни жуда яхши кўради ва яхши натижага эришади ҳам. Аммо баъзи беморлар сублингуал AСИТни охиригача кўтара олмайди ва умуман натижага эришишмайди. Шикоятлари кўпайиб кетади. Тилим доимо қичийди, мен аллергеннинг таъмини ёқтирмайман ва ҳоказо. Ва натижада бу беморларда сублингуал АСИТ бекор қилиниб инъекцион АСИТга ўтказилади.
Ушбу усуллар ўтказиш вақтлари бўйича фарқ қиладими?
✅ AСИТнинг барча усуллари бир хил, яъни касаллик қўзғалмаган ремиссия вақтида ўтказилади. Масалан, касаллик баҳор ёки кузда авж оладиган бўлса, АСИТ қиш фаслида олиб борилади.
АСИТ вақтида касаллик қўзғалиб қолса нима бўлади?
✅ АСИТ давом эттирилмайди, тўхтатилади! Симптоматик даволаш орқали клиник ремиссияга эришилиб, фақатгина Аллерголог кўрсатмасига биноан терапия ва дозани тиклаш мумкин.
Қайси бири арзонроқ?
✅ Иккисининг ҳам нархи деярли тенг.
Менимча, сиз инъекцион ва сублингуал АСИТ ҳақида тушунарли маълумотларга эга бўлдингиз. Қўшимча саволларингиз бўлса комметда қолдиринг. Эътиборингиз учун раҳмат!

👍2😢1
Жорий йилда ТТА нечта магистр олмоқчи? (Батафсил расмда)
2020-2021 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясида 5A510130 "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича магистратура учун жами 8 та квота(4 та ўзбекча, 4 та русча) ажратилиши кутилмоқда экан. Ўтган йили 10 та эди.
Негадир ТошПТИда ўтган йили очилган "Болалар аллергологияси" йўналиши учун квоталар ажратилмабди.
Ёпилармикин? Ўзини оқламадимикин?
Кўрамиз, балки ўтган йилгидек қабул бошланиш олди қўшимча квота ажратилар.
Ҳа айтганча, ТТА да янги магистратура йўналишлари очилибди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллергологик диагностикани «FastCheckPOC 20» экспресс тести билан амалга оишириш жуда қулай
Бу экспресс тест усулини бемор билан бирга исталган вақтда, касаллик қўзиган ёки ремиссия давридан қатъий назар ўтказиш мумкин.
✅ Тестнинг ишлаш механизми бемор қонидаги специфик IgE миқдорини қай даражада эканлигини аниқлашга асосланган. Атиги 30 дақиқа ичида энг кенг тарқалган 20 ҳил аллергенларга сезгирлики аниқлаб олиш мумкин.
Аллергологик сезувчанликни аниқлаш учун барча зарур жиҳозлар тестнинг идишида мавжуд. Маълумот учун, FastCheckPOC 20 тести Германияда 6 йил аввал ишлаб чиқарила бошланган.

⚡COVID-19 ни ремдесивир дориси билан даволаш мумкин
Америка аллергик ва инфекцион касалликларни ўрганиш миллий институти раҳбари Энтони Фаучининг айтишича, коронавирус инфекциясини юқтирган ҳамда оғир аҳволда бўлган беморларга ремдесивир дорисининг фойда бериши яққол аниқ бўлди. Унинг сўзларига кўра, мазкур препаратни қўллаш натижасида беморда симптомлар 15 кун эмас, балки 11 кун давом этади.
Мутахассислар коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва оғир аҳволда бўлган 197 нафар беморни 10 кун давомида ҳамда яна 200 нафар беморни беш кун давомида ремдесивир билан даволашган. Синовга олинган 397 нафар беморда пневмония аломатлари кўзга ташланган ва қонида кислорад даражаси паст бўлган, аммо улар ҳали сунъий нафа олиш аппаратига муҳтож бўлмаган. Беморларнинг ярми 14 кунлик даволанишдан сўнг касалхонани соғайиб тарк этган.
Ҳозирча дорини кўпсонли беморларда синовдан ўтказишмоқда. Препаратни ишлаб чиқарувчи Gilead компанияси яқин ҳафталарда тадқиқот ва синов натижаларини тўлиқ эълон қилиши кутилаяпти.
Қизиқ тарафи, мазкур дорининг синовдан яхши ўтганлиги ҳақидаги хабар ортидан нафақат Gilead компанияси акциялари, балки Америка фонд бозори ўса бошлаган.
@davletovuz

YouTube
Fauci: Remdesivir Trial Is 'Opening The Door' To Possible Coronavirus Treatments | MSNBC
Dr. Anthony Fauci discussed the positive results for a drug trial on remdesivir, claiming the results were "opening the door" to possible coronavirus treatments. Aired on 4/29/2020.
» Subscribe to MSNBC: http://on.msnbc.com/SubscribeTomsnbc
MSNBC delivers…

Янгилик: Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази Facebook'да ўз саҳифасини очди!
👍🏻Обуна бўлинг! Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. Энг малакали мутахассислар саволингизга тезда жавоб беришга ҳаракат қилишади.
Ҳавола: https://bit.ly/3bRVFZs

Нафтизинни камроқ ишлатинг!
Жуда кўпчилик шамоллаганида, Грипп ва бошқа вирусли инфекция симптомларида, вазаматор ҳамда аллергик ринит ҳолатларида мустақил ҳолда даволанишни бошлайди ва дорихонадан энг арзон назал деконгестантлардан – Нафтизинни олиб қўллай бошлашади. Нари борса 2-3 минг сўмлик дорини фақатгина зарур ҳолларда қўллаш кераклиги унутиб қўйишади ва шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўллаши оқибатида дозасини ҳам ошириб боришади.
Назал деконгестантлар, бошқача айтганда маҳаллий вазоконстрикторлар. Улар шиллиқ қаватларнинг шишини камайтиради. Капиллярларни торайиб гиперемия, экссудацияни олдини олади ва бурун оқиши ва битиб қолишидан халос бўлишга ёрдам беради.
Улардан энг машҳурлари:
Нафазолин (Нафтизин), ксилометазолин (Снуп), оксиметазолин (Називин), фенилефрин, Пинасол, тетраҳидрозолин (тетризолин).
✅ Қўллашга кўрсатма:
👉Ўткир ринит;
👉Мавсумий тумов;
👉Ўткир ва сурункали ларингит;
👉Евстахит;
👉Юқори нафас йўллари операциясидан кейинги шиллиқ қават шишларида;
👉Сурункали конъюктивит ва бошқа ҳолларда.
❌ Қўллашга қарши кўрсатма:
👉1 ёшгача болаларда;
👉Артериал қон босими борларда;
👉Сурункали ринитда;
👉Гипертиреодизмда;
👉Нафтазолинга сезгирлиги борларга;
👉Қандли диабетда;
👉Атеросклероз ва бошқа ҳолларда.
Алоҳида таъкидлаш керакки, узоқ вақт давомида, яъни 1 ҳафтадан ортиқ бу препаратларни қўллаш бурун шиллиқ қаватида атрофик ринит пайдо бўлиш ҳавфини оширади ва препаратга толерантлик (ўрганиб қолиш, дозани оширмаса таъсир қилмаслик) чақира бошлайди.
Шифокор маслаҳатисиз бетартиб қўлламанг!

ЧУҚУР НАФАС ОЛИНГ: Бугун бутунжаҳон астма куни
Бутунжаҳон астма куни - Глобал астма ташаббускори (GINA) томонидан ҳар йили ўтказиладиган астма касаллигига ва беморларга бағишланган анъанавий тадбир. Бу кунни алоҳида эътибор билан нишонлашдан асосий мақсад - астма касаллигига дучор бўлган одамларни эрта аниқлаш, ғамхўрлик қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича имкониятларни яхшилаш.
Бутунжаҳон астма куни ҳар йили май ойининг биринчи сешанбасида бўлиб ўтади. Илк маротаба 1998-йилда 35 та давлат мутахассислари иштирокида Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган.
Ҳар йили GINA ташкилоти маълум бир мавзу танлайди ва Бутунжаҳон астма кунида уларни тарқатишни таъминлайди. Семинарлар, конференциялар ташкил қилади. Афсуски, 2020-йилда COVID-19 пандемияси сабаб бу анъана кейинга суриладиган бўлди.

БРОНХИАЛ АСТМАНИНГ ТЕЗКОР ТАШҲИСИ: Азот оксид миқдорини аниқлаш
Кўпгина давлатларда бронхиал астма ва аллергик ринитни ташхислаш учун пулмонолог ва аллергологлар кўпинча чиқаётган ҳаво таркибидаги азот оксид миқдорини аниқлаш усулини қўллашади.
Чиқаётган ҳаво таркибида азот оксиди миқдорини ўлчаш бронхиал астмани ташхислашда ва терапияни назорат қилишда қўлланиладиган махсус усулдир.
Синов мутлақо оғриқсиздир, у махсус асбоб - газ анализатори ёрдамида амалга оширилади.
Илмий изланишлар шуни кўрсатдики, бронхиал астма, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва бошқа баъзи касалликларда инсон танасидаги азот оксиди даражаси ошади. Азот оксидининг кўпайиши эса пастки нафас йўлларидагт яллиғланиш жараёнларини изоҳлайди.
Aзот оксиди даражасини кузатиш шифокорга касалликнинг оғирлигини баҳолашга ва жараённи динамикада кузатишга имкон беради. Ушбу усулга бронхиал астмани ташхислашнинг ягона усули деб қарамаслик керак. Ташхисни тасдиқлаш учун бошқа усулларидан ҳам фойдаланиш зарур.
Aзот оксиди даражасини ўлчаш қачон қўлланилади?
👉 Болалар ва катталарда узоқ муддат давом этган йўталнинг сабабларини аниқлаш учун;
👉 Йўтал хуружи бор, лекин ФВД текшируви ўзгаришсиз бўлган беморларда эозинофил бронхитни тасдиқлаш учун;
👉 Яллиғланишга қарши терапияни, айниқса, ингаляцион ГКС самарадорлигини баҳолаш учун;
👉 Яллиғланишга қарши терапия бўйича бемор тавсияларининг бажарилишини назорат қилиш учун;
👉 Пневмонияни аниқлаш учун;
👉 Бронхиал астма ташхисини узил-кесил тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун;
👉 Астма асоратини прогнозлаш ва олдини олиш учун;
👉 Бронхиал астма базис терапиясига муҳтож бўлмаган беморларни аниқлаш учун.
Азот оксидни аниқлаш усули қуйидаги касалликларни ташхис ва мониторингни учун муҳим:
👉Бронхиал астма;
👉Aтопик астма;
👉Сурункали бронхит;
👉Сурункали обструктив ўпка касаллиги;
👉Пневмония;
👉Эозинофил бронхит;
👉Идиопатик фиброз алвеолит;
👉Силикоз (ўпканинг касбий касаллиги);
👉Aллергик ринит.
Текширув қандай олиб борилади?
Текширув махсус тайёргарликни талаб қилмайди ва пулмонолог томонидан ўтказилади. Жараён энг яхши оч қоринга ёки овқатдан кейин 3-5 соат ўтгач амалга оширилади.
Агарда текширилувчи бемор қисқа муддат таъсир қиладиган бронходилататор қабул қиладиган бўлса, текширувдан 6 соат, узоқ вақт таъсир қиладиган турини ишлатадиган бўлса 12 соат олдин ушбу дориларни ишлатмаслиги ва сигарет чекмаслиги шарт.
Натижаларни таҳлил қилишда нималарга эътибор бериш керак?
✅ Нормал кўрсаткич
👉Азот оксиди миқдори, одатда эркакларда аёлларга қараганда юқори бўлади;
👉Ёш улғайган сари азот оксиди миқдори ҳам ортиб боради;
👉Кашандаларда ҳам бу кўрсаткич юқори бўлади.
Пастдаги видеони кўриб бу усул ҳақида янада аниқроқ тасаввур қилишиншиз мумкин.

Магистратура қабул квоталари тасдиқланди!
Ўзим ўқийдиган ТТА "аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича жами 8 та квота ажратилибди. Шунинг 1 нафари давлат гранти, 7 нафари тўлов контракт асосида бўлди. Ҳозирча ўзбек ва рус гуруҳларга тақсимланмаган. Катта эҳтимол билан 4 та ўзбек, 4 та рус гуруҳларга ажратилади ва 1 нафар грант эса ҳардоимгидек ўзбек гуруҳга берилади.