Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​​Юзимизга аллергик тошмалар пайдо бўлса нима қилиш керак?

Юз инсоннинг ҳусни. Ундаги аримас салбий ўзгариш ҳам ҳар биримизнинг бевосита кайфиятимизга ёмон таъсир кўрсатади. Ҳохлаймизми ёки йўқми юз билан боғлиқ муаммолардан ҳеч биримиз кафолатланмаганмиз. Аллергологик томонлама юз билан боғлиқ энг муҳим умумий тавсияларни сизларга эслатиб ўтмоқчиман:

Юзда аллергия билан боғлиқ тошмалар тошса нима қилиш керак?

1. Энг биринчи бўлиб, юздаги тошмаларнинг хуснбузар эмас, балки хақиқатда аллергик реакция натижасида пайдо бўлганига ишонч хосил қилинг.

2. Охирги 2-3 кун ичида контактда бўлган аллергенингизни аниқлашга харакат қилинг. Аллерген бу – аллергияни қўзғатган сабабчи фактор.

3. Сабабчи аллергенни топсангиз тезроқ ундан фойдаланишни тўхтатинг. Масалан, овқат, ичимлик, қуёш нури, қайсидур дори, бирор маз, крем, совун ва бошқалардан шубҳа қилсангиз улардан фойдаланишни тўхтатинг.

4. Касалликка тўғри ёндашиш учун аллерголог шифокор кўригига ёзилинг.

5. Ўзбошимчалик қилманг! Аллергияга қарши препаратларни шифокор-аллерголог кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Одатда, беморлар дарров дорихонага югуришади. Буни тавсия қилмайман.

6. Тошма тошган вақтда юзиншизга бошқа юз кремлари, пудра ва косметик ниқоблардан фойдаланманг. Оддий тоза сув билан юзингизни ювинг.

7. Юздаги тошмаларни қашламасликка харакат қилинг. Уларнинг катталашиши ва иккиламчи яралар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Кейинчалик бунинг натижасида юзда чандиқ ва доғлар ҳосил бўлиши мумкин.

Аллергияга жиддий эътибор беринг. Даволаниш учун албатта мутахассис аллерголог билан маслаҳатлашинг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Aллергик ринит ҳақида баъзи фактлар

Аллергик ринит билан касалланган инсонлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Айниқса бу кўрсаткич саноатлашган йирик давлатларда яққол кўзга ташланади. Америка аллергия, астма ва иммунология академияси сайтидан олинган ушбу статистик маълумотларни тақдим этмоқчиман:

👉 Ҳозирда 18 ёшдан катта Америка аҳолисининг 7,8 фоизида аллергик ринит касаллиги мавжуд;

👉 2010 йилги тадқиқотларга кўра, AҚШда оқ танли болаларнинг 10%, қора танлиларнинг эса 7% қисмида аллергик ринит учрайди. (Демак, аллергик ринитда ирқнинг ҳам аҳамияти бор);

👉 Дунё бўйича 10%-30% атрофидаги аҳоли аллергик ринитдан азият чекмоқда;

👉 Дунё аҳолисининг 40 фоизида атроф-муҳитдаги қайсидир бегона оқсилларга сезгирлик (IgE иммуноглобулин ҳисобига) мавжуд;

👉 2012 йилнинг ўзида катта ёшдаги 17,6 миллион америкаликларга аллергик ринит ташхиси қўйилган;

👉 2010 йилнинг ўзида 11,1 миллион америкаликларга аллергик ринитнинг бирламчи ташхиси қўйилган. 

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Европада шифокорлар шарафига ҳайкал ўрнатилди. Биздачи?

Куни кеча Рига шаҳрида (Латвия) коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ҳодимлари шарафига атаб ҳайкал ўрнатилди.

Латвия халқи, Латвия ва бутун дунёдаги тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемияси даврида фидокорона хизмат қилганлари учун миннатдорчилик сифатида таниқли латвиялик ҳайкалтарош томонидан тиббиёт ходимларига атаб ҳайкал ўрнатдилар. Сарф ҳаражатлар ҳайрия ҳисобидан амалга оширилган.

Олти метр баландликдаги ҳайкалда даволаш хонасидан эндигина чиққан ва кейинги сменасига тайёргарлик кўраётган аёл шифокор образи тасвирланган.

Ростдан ҳам, сўнгги уч ой давом этган бутун дунё карантин даври одамлардаги шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа тиббиёт ходимларига бўлган фикрини тамоман ўзгартирди. Кўпчилик ҳаётларида биринчи марта тиббиёт ходимларининг инсонлар ҳаётида нақадар муҳимлигини англашди.

Латвияда ҳозирда 1104 нафар киши COVID-19 га чалинган ва уларнинг 30 нафарида ўлим қайд этилган. Бу натижани латвияликлар мувоффақиятли натижада дея ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистонда 5682 нафар киши COVID-19 билан касалланган ва уларнинг 19 нафарида ўлим ҳолати қайд этилган. Менимча, бу Латвиядан ҳам юқори даражада муваффақият!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин?

✅ ФАКТ: Дунё бўйлаб, ҳашаротлар чақишидан юзага келган анафилактик реакция туфайли вафот этган одамларнинг 50 фоизида аввал аллергия қайд этилмаган. Яъни, бу инсонлар ҳаётидаги биринчи ва охирги аллергик реакция туфайли вафот этишган. Ачинарли ҳолат.

Одатда ҳашарот чаққан жойда қизариш, шиш пайдо бўлади. Бу ҳолат аллергияси бўлмаган инсон билан ҳам кузатилади. Аммо, баъзи одамларда ҳашаротларга қарши аллергия мавжуд. Бундай инсонларнинг иммун тизими ҳашорат заҳарига қарши бошқалардан фарқли равишда ўзгача тарзда жавоб қайтаради. (Аллергия сўзини маъоси ҳам «ўзгача таъсир» дегани ўзи)

Бу каби беморларни ҳашаротлар биринчи марта чаққанидан сўнг организмида иммуноглобулин E (IgE) антителолар ишлаб чиқарилади ва ўша ҳашорат захрига қарши сезувчанлик – сенсибилизация пайдо бўлади. Ҳашорат иккинчи марта чаққанида эса аллергик реакция пайдо бўлади ва нишон аъзолардаги ўзгаришларга сабаб бўлади.

Энг оғир кечувчи тури анафилактик реакция деб аталади. Асосий белгилари:

◾Қичишиш;
◾Тошмалар тошиши;
◾Томоқ, тил ва нафас йўлларидаги шиш;
◾Нафас олиш қийинлишуви;
◾Бош айланиши;
◾Кўнгил айниш ёки диарея. 

Оғир ҳолатларда қон босимининг тез пасайиши кузатилади ва беморнинг ҳушдан кетишига олиб келади.
Aнафилактик реакция тиббий фавқулодда ҳолат бўлиб, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин. 

Қандай даволаш мумкин?

Ҳашаротлар аллергиясини узоқ муддатли даволаш усулига заҳар иммунотерапияси дейилади. Бу аллерголог томонидан бажариладиган жуда самарали усул бўлиб, кейинчалик ҳашарот чаққанида аллергик реакциялар келиб чиқишини олдини олади. Бунда беморнинг заҳарга нисбатан сезгирлигини пасайтириш учун аста-секин кўпайтириладиган заҳар дозаларини буюришни ўз ичига олади. Бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этадиган даво муолажасидан сўнг, беморлар нормал ҳаётга қайтишлари мумкин.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Россия чемпионати, ЦСКА ва ЗЕНИТ учрашуви 20-дақиқасида ўйин тўхтатилиб, коронавирус билан курашаётган шифокорлар шарафига раҳмат ва олқишлар янгради

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Озиқ-овқат аллергияси бўйича биринчи ўринда турадиган энг ҳавфли озуқа қайси?

Расмий манбаларда айтилган баъзи статистик маълумотларни келтириб ўтмоқчиман:

АҚШда 2009-2010 йиллардаги 38,480 нафар 18 ёшгача бўлган болалар орасида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики: 

▪ 0-2 ёшгача бўлган болаларнинг 8% қисмида; 
▪ 3-6 ёшгача бўлган болаларнинг 6% қисмида;
▪ 6-10 ёшгача бўлган
болаларнинг 8% қисмида;
▪ 11-13 ёшгача бўлган болаларнинг 8% қисмида;
▪ 14-18 ёшгача бўлганларнинг эса 8,5% дан кўпроғида озиқ-овқатларга нисбатан аллергия мавжуд.

👉 Озиқ-овқатга аллергияси бўлган болаларнинг 38,7% қисмида реакциялар оғир кўринишда кечади. 

👉 Озиқ-овқатга аллергияси бўлган болаларнинг 30,4% қисмида бир нечта озиқ-овқатга аллергия мавжуд.

👉 Озиқ-овқат аллергияси бўлган болаларда ёнғоқ энг кўп тарқалган аллерген бўлиб, ундан кейинги ўринда сут туради.

👉 2012 йилнинг ўзида 5,6% ёки 4,1 миллион америкалик болаларда озиқ-овқат аллергиялари қайд этилган.

Ҳозирча шулар. Кейинроқ бу мавзуга яна қайтамиз!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​Озиқ-овқатга нисбатан аллергияни текшириш усуллари

Аллерголог биринчи навбатда бемордан шикоятларини эшитиб анамнез йиғади. Яхшилаб йиғилган анамнез деярли барча сирларни ошкор қилиши мумкин. Кейинги этапда Аллерголог ўз тахминларини тасдиқлаш учун қуйидаги тестлардан бири ёки бир нечтаси бажариши мумкин:

✅ Оғиз тести. (Oral challenge test)

Ушбу тест пайтида беморга аллергияни келтириб чиқаришда шубҳа қилинган озиқ овқат маҳсулоти оз миқдордаги берилади. Aллергия реакцияси бор-йўқлигини билиш учун бемор диққат билан мониторинг қилинади. Aгар сезиларли реакция кузатилса, аллерголог даволаниш режасини белгилайди.

✅ Чиқариб ташлаш диетаси. (Elimination diet)

Бу усул беморда аллергия келтириб чиқаришда гумонланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари кўп бўлса қўлланилади. Шубҳали овқатлар беморнинг диетасидан чиқариб бирма-бир чиқариб ташланаверади. 

✅ Тирналган тери орқали организмга аллерген киритиш тести. (Skin prick test)

Ушбу синов пайтида Аллерголог шубҳали озиқ-овқат маҳсулотларини беморнинг билаги терисига қўяди. Сўнгра озиқ-овқат тери остига тушиши учун терини игна ёки скарификатор билан бироз тирнайди. Aгар тирналган жойда қизариш, қичишиш, тошма пайдо бўлса, беморда ўша овқатга нисбатан сезувчанлик борлигини англатади. (Пастда расми бор)

✅ Қон орқали текшириш (Blood test)

Ушбу тестда қондаги специфик IgE миқдори текширилади. Қайта озуқага шубҳа бўлса барчаси учун текширувни амалга ошириш мумкин.

Ушбу тестларнинг хавфли томони борми?

☑ Оғиз тести жиддий аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ушбу тест фақат аллерголог назорати остида бажарилади.

☑ Элеминацион диетада ҳам аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин. 

☑ Терини тирнаш орқали бажарилган тестда ҳам бемор бироз безовта бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда аллерголог симптомларни йўқотиш учун беморга дори-дармонлар (махаллий ГКС, антигистамин ва ҳоказо) буюриши мумкин. Камдан кам ҳолларда жиддий реакцияга олиб келиши мумкин. Барибир ушбу тест ҳам аллерголог томонидан қаттиқ назорат остида ўтказилиши керак.

☑ Қон тестида хавф йўқ. (укол оғриғини ҳисобга олмаса)

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
❤1
ОЗИҚ ОВҚАТЛАР АЛЛЕРГИЯСИ

Озиқ-овқатдан аллергия – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони аллергеннинг озроқ миқдори....

👉 Батафсил: http://allergen.uz/?p=227

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Бронхиал астма бўйича махсус дастур яратилди

Дастурнинг фунционал имкониятлари қуйидагилардан иборат:

✅ бронхиал астма билан касалланган болаларни текшириш натижалари бўйича маълумотларни тўплаш, киритиш ва сақлаш;

✅ диагностика қилиш, беморларни назорат қилиш, хавф омилларини аниқлаш ва асоратларни прогноз қилиш;

✅ болаларда бронхиал астмани даволашда холеклсиферолни (Д витаминини) қўллаш самарадорлигини ва касалликни даволашдан олдинги ҳамда кейинги даражасини баҳолаш;

✅ бронхиал астма билан касалланган болаларни ўз вақтида диагностика қилиш орқали касаллик ривожланишининг олдини олиш.

👉 Батафсил: http://allergen.uz/?p=277

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
⚡Республикамизнинг энг етакчи аллерголог шифокорлари ҳам акцияга қўшилишди!

Шундай синовли кунларда юртдошларимизга зарур ҳамда фойдали тавсиялар бериш мақсадида Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази директори Илмира Садуллаевна ташаббуси билан махсус Телеграм канал очилди!

Бу каналда сиз истаган шифокордан маслахат олишингиз мумкин! Биз сизга куйидаги йуналишлардаги олий тоифали малакали шифокорлар билан онлайн консультация таклиф киламиз:👩‍⚕️👩‍💻

✅Аллерголог
✅Аллерголог-иммунолог
✅Педиатр аллерголог
✅Пульмонолог аллерголог
✅Реаниматолог аллерголог

Сиз мутахасисларимиздан куйидаги мавзуларга оид барча саволларга жавоб олишингиз мумкин:🙋💬👩‍⚕️

✅Бронхиал астма
✅Аллергик ринит
✅Эшакеми (крапивница)
✅Атопик ва аллергик контакт дерматит
✅Анафилактик шок
✅Ангионевротик шиш
✅Дори аллергияси
✅Овкат махсулотларига аллергия
✅Инсект (хашорот) аллергия
✅Аллергик конюктивит
✅Аллергик холатлар ва хомиладорлик
✅Спирометрия ва пикфлоуметрия
✅Аллерген-специфик иммунотерапия
✅Лайелла синдроми
✅Стивенс Джонсон синдром
✅Латексга булган аллергия
✅Иммунодефицит холатлар
✅Бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит

Канал манзили бу ерда👇
@allergocentruz

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
МУНДАРИЖА

Каналимни очганимдан бери доимий фаол бўлишга ҳаракат қилсам ҳам баъзи ҳолларда ўзим кутгандек кўп маълумотлар бериб боролмаяпман. Дангасалик ёмонда! Шундай бўлсада, "Доктор Аллерголог" каналидаги шу вақтда қадар берилган энг қизиқ ва фойдали постларни мундарижаси ҳолида тузиб чиқдим.

Ўзингизга қизиқ бўлган мавзу устига босинг, марҳамат:

Умумий аллергология:
1. Сайёрамизга янги ҳавф кириб келмоқда: Аллергия
2. Аллергия шаҳарликларда кўпроқ учрайди!
3. Аллергологик паспорт нима?
4. Аллергия белгиларини биласизми?
5.Озиқ овқатлар аллергияси ҳақида умумий тушунча
6.Озиқ-овқатга нисбатан аллергияни текшириш усуллари
7.Озиқ-овқат аллергияси бўйича биринчи ўринда турадиган энг ҳавфли озуқа қайси?
8.Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин?
9.Юзимизга аллергик тошмалар пайдо бўлса нима қилиш керак?
10.Aллергик ринит ҳақида баъзи фактлар
11.Нафтизинни камроқ ишлатинг!
12. Мавсумий аллергияга қарши қандай курашиш мумкин?
13. Аллергия, COVID-19 ва шамоллаш. Ўхшашлик ва фарқлар
14. Иммунитет нима?
15. Аллергия ҳақида умумий тушунча
16. Аллергия қўзғатувчилар ва уларнинг организмга кириш йўллари
17. Нима учун аксирамиз? (Видео)
18. Гаптенлар ёхуд чала аллергенлар
19. Аллергик реакция ҳақида анимация (Видео)
20. Қуёш нурига аллергия – Фотодерматоз
21. Сувга нисбатан аллергия
22. Совуққа нисбатан аллергия
23. Чақалоқларда ўз онасининг сутига аллергия
24. Квинке шиши нима? Ва уни қандай даволаш мумкин?
25. Аллергик реакциялар ичида энг дахшати – Лайелло синдроми
26. Крапивница (эшак еми) нима?
27. Аллергия – ХХI аср муаммоси
28. Аллергияни бутунлай даволаш мумкинми?
29. Аллергия пайдо бўлишида асосий айбдор омил нима?

Аллергияни даволаш: Аллерген специфик иммуно терапия (АСИТ)

1. Аллергияни даволашнинг самарали усули – АСИТ ҳақида. (1-қисм)
2. Аллергияни даволашнинг самарали усули – АСИТ ҳақида. (2-қисм)
3. Аллерген вакцина: Инъекцион ёки инъекционсиз? Қайси усул эффективроқ?
4. Сублингуал АСИТ
5. Элиминация эффекти
6. Плазмаферез нима? Аллергологияда қандай фойдаси бор?
7. Ҳомиладорлик пайтида қайсидир аллергенларга аллергия кузатилса нима қилиш керак?

Аллергияга ташҳис қўйиш:
1. Аллергологик диагностикада экспресс тест усули
2. Тери ости синамаси (тажриба)
3. Косметик маҳсулотларга аллергия бор йўқлигини аниқлаш усули (Phi patch test)
4. Аллергик касалликларга ташхис қандай қўйилади?

Бронхиал астма
1. Бронхиал астманинг асосий симптомлари
2. Бронхиал Астма (БА) ҳақида сиз билган ва билмаган баъзи фактлар
3. Бронхиал астманинг тезкор ташҳисида азот оксид миқдорини аниқлаш усули
4. Бронхиал астма ҳақида тушунча (Видео)

Ҳозир карантин. Уйда қолинг! Албатта барча маълумотларни ўқиб, танишиб чиқинг. Ўйлайманки, ушбу постлар орқали умумий маълумотларга эга бўласиз ва аллергия ҳақидаги тасаввурларингизни кенгайтира оласиз.

Давлатов Жасур. Тошкент тиббиёт академияси аллергология ва клиник иммунология йўналиши магистри
​​Коронавируснинг энг эрта пайдо бўладиган дерматологик аломати маълум қилинди

Испаниялик олимлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида тошмаларнинг пайдо бўлиши коронавируснинг дастлабки аломати эканлигини маълум қилди, деб ёзади JAMA Dermatology.

Олимлар 21 нафар беморни кузатиш натижасида уларнинг 6 нафарида бу каби аломатларни аниқлаган. Тошма пуфакчали ёки доғ кўринишида бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, COVID-19’нинг бошқа аломатлари тошмадан бир неча кун кейин пайдо бўлади. Шунингдек, ҳозирча мазкур аломат касаллар орасида қанчалик тарқалгани маълум эмас.

Бунга қадар олимлар Италияда коронавируснинг оғир шакли билан оғриган 18 нафар бемор терисида «эритематоз тошма» пайдо бўлганини аниқлаган.
Аввалроқ россиялик вирусологлар испаниялик шифокорларнинг COVID-19 беморидаги кўкаришлар юзасидан қилган хулосаларига баҳо бериб, бунинг COVID-19’га чалинганлик белгиси эканини аниқлаш учун қўшимча текширувлар ўтказиш талаб этилишини маълум қилганди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​АҚШ 100 миллион доза коронавирус вакцинасига буюртма берди

Бу ҳақда "BioNTtech" компанияси веб-сайти хабар тарқатди. Хабарга кўра, АҚШ ҳукумати Германиянинг "BioNTtech" ва Американинг "Pfizer" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган коронавирусга қарши вакциналарга 100 миллион доза буюртма берган.

✅ Вашингтоннинг ушбу буюртмасини қиймати 1,95 миллиард долларга тенг бўлиб, АҚШ жами 500 миллион дозагача вакцина харид қилишни мўлжалламоқда.

✅ "Pfizer" ва "BioNTech" ўз вакциналарини рўйхатдан ўтказиш учун октябрь ойида ариза топширишни ва шу йил охирига қадар 100 миллион, 2021 йилда 1,3 миллиарддан ортиқ доза ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 15 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан зарарланган. 600 мингдан ортиқ одам эса ушбу инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмган.

"Pfizer" ва "BioNTech" вакциналари мавзусига яна қайтамиз

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
​​АЛЛЕРГОЛОГИК ПАСПОРТ НИМА?

Шу мақола ҳамон актуаллигича қолмоқда.

Шундай вазиятлар бўладики, беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келади. Ҳар доим ҳам бемордан аллергологик анамнез йиғиш имконсиз бўлиб қолади. Эътиборсиз қаралган оддий препарат ҳам аллергик реакция келтириб чиқариши, энг ёмони, оғир ҳолларда анафилактик шок келиб чиқиб беморнинг ҳаёти ҳавф остида қолиши мумкин.

Шифохонага келган ҳар бир бемордан "аллергиянгиз борми?" деб сўраш орқали аллергияни инкор этиб бўлмайди. Ҳаттоки, касаллик тарихига ҳам "аниқланмаган" дея ёзишади. Қайсидир препаратга аллергия бор ёки йўқлигини сўровнома орқали аниқлаш ишончли эмас.

Aллергик касаллик билан оғриган беморнинг паспорти биринчи ёрдам учун шифокорларга эслатма ва кўрсатма бўлиб хизмат қилувчи, шу жумладан, аллергик беморга хос бўлган методик кўрсама бўлиб хизмат қилади. Бемор паспортига қараб ўзи учун нима мумкину, нима мумкин эмаслигини билиб олади.

ПАСПОРТДА:

1.Беморнинг исми;
2.Беморнинг ёши;
3.Беморнинг ташхиси;
4.Бемор учун сезгир бўлган аллергенлар рўйхати;

Шунингдек, паспортда Аллерген билан алоқани бартараф этиш усуллари, бемор ҳаётида инцект аллергия (хашаротлар чақишидан) мавжуд бўлса, ҳашаротларнинг учиш мавсуми, мавсумий ўсимлик чангларига аллергия бўлса, ўсимликларнинг айнан қайси ойларда чангланиш вақтлари ва фавқулодда ёрдам учун биринчи ёрдам тўпламига эга бўлиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилган бўлади.

Аллергологик паспортнинг фойдаси жуда катта. Ўзбекистонда ҳам қилишмоқчи бўлишди, аммо негадир бу иш охиригача амалга ошмади (ёки биз билмай қолдик). Молекуляр аллергология маркази очишдан мақсад ҳам айнан шу аллергологик паспорт яратиш эди. Марказ очилди деб "Ўзбекистон 24" телеканалида айтилди (t.me/allergiya/71). Видеосини кўрдик, кўп ишлар қилинган, марказга ALEX номли молекуляр аллергология аппаратлари олиб келинибди. Аммо қилинаётган ишларни биз кўрмаяпмиз. Бу лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси эди (t.me/huquqiyaxborot/3480). 2019-йил январ ойидан амалиётга татбиқ қилиниши режа қилинган эди (t.me/huquqiyaxborot/2086). Мана 1.5 йилдан ошди ҳамки ҳалиҳамон амалга оширилмади. Республика Ихтисослаштирилган аллергология марказини бунга умуман алоқаси йўқ. Қарорда ҳамкорлик қилиниши келтирилган.

Ҳуллас, Аллергологик паспорт амалиётга тадбиқ қилинмади. Келгусида бу амалиёт барибир жорий этилишига ишонаман. Аслида аллергологик паспорт беморлар учун жуда фойдали!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​🍉 Тарвуз ҳам аллергик реакция бериши мумкинми?

— Албатта мумкин!

Ҳозирги жазирама ёз фаслида энг севиб истеъмол қилинадиган махсулот бу албатта тарвуз.😋 Минг, афсуски, ҳамма ҳам тарвузни ёқтиравермайди. Тарвузга аллергия одатда кам учрайди. Бироқ, ушбу маҳсулотга алергияси бўлган одамлар бошқа овқатлардан ҳам сақланишлари керак. Тарвузга аллергиянинг аломатлари бошқа озиқ-овқатлар аллергиясига ўхшашдир. Кўпинча, тарвуз аллергияси овқатдан заҳарланиш билан адаштирилиши мумкин. Қайси маҳсулот аллергияни қўзғатаётганини аниқлаш учун аллерголог шифокорга мурожаат қилиш ва тестларни ўтказиш керак.

Тарвузга аллергия қандай намоён бўлади?

Тарвузга аллергиянинг умумий белгилари - бу қориндаги оғриқдир. Одатда тарвузни истеъмол қилиш ёки истеъмол қилишдан бир неча соат ўтгач пайдо бўлади.

Тарвуз аллергиясининг энг кўп учрайдиган симптомларига қуйидагилар киради:

👉 Тилдаги қичишиш
👉 Томоқ оғриги
👉 Йўтал
👉 Қориндаги оғриқ
👉 Крапивница (Эшак еми)
👉 Кўнгил айниш ёки қусиш

Бундан ташқари, жуда камдан-кам ҳолларда жиддий аллергик реакция ривожланиши мумкин. Бу ҳаёт учун хавфли бўлган анафилактик шок!

Тарвузга аллергияси бўлган одамларда катта эҳтимол билан ушбу махсулотларда ҳам аллергия кузатилади:

🍈Қовун
🥝Киви
🍑Шафтоли
🍊Апелсин
🎃Қовоқ
🍅Помидор

Тарвузга аллергия бор-йўқлигини қайси диагностик усул билан тасдиқлаш мумкин?

Скарификацион тери синамалари тарвузга аллергияни ташхис қилишнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Бунда, скарификатор аввал тарвузга ботирилади, сўнгра терига у билан тирналади. Натижа 15 дақиқадан кейин аллерголог томонидан баҳоланади.

Шунингдек, тарвуз аллергенларига қарши организмда ҳосил бўладиган специфик IgE даражасини қонда аниқлаш усули ҳам ишончли усулидир. Aммо, баъзи одамларда IgE миқдори баланд бўлса ҳам, симптомлар бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда, фақат аллерголог беморнинг клиник белгиларини баҳолагандан сўнг тест натижаларини баҳолаб, изоҳлаши керак.

Баъзи ҳолларда, аллергияга шубҳа қилинган одамга тарвуз бўлагини оғиз орқали бериб провокацион тест ўтказилади. Бундай синов фақат шошилинч ёрдамни кўрсатадиган интенсив терапия шароитида амалга оширилади. Чунки жуда ҳавфли!

Тарвузга аллергияни даволаш мумкинми?

Тарвуз аллергиясидан 100% қутилишнинг ягона усули - бу тарвузни диетадан бутунлай чиқариб ташлаш. Шунингдек, ривожланган мамлакатларда АСИТ методида ҳам кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
​​⚡Яхши хабар, коронавирус вакцинаси иш берди 

Оксфорд университети тадқиқотчилар хурсанд. Яратаётган вакциналари иш берди. Дастлабки синов муваффақиятли ўтди, дея BBC хабар бермоқда.

Вакцина натижаси яхши чиқди!

Коронавирусга қарши курашувчи аксил-тана ва Т ҳужайраларини ҳосил қилди. Дори-дармонлар синови ҳам давом этмоқда. Аммо британиялик олимлар натижалардан жуда умидбахш. Вакцина мингдан ортиқ одамда синаб кўрилган. Уларнинг 90 фоизида битта дозанинг ўзи иш берган. Коронавирусни зарарсизлантирувчи аксил-таначаларни ҳосил қилган.

Бунгача шунга ўхшаш ижобий натижа АҚШ ва Хитойдаги тажриба жараёнларида кузатилган, холос. Аммо, шунда ҳам, олимлар шошмоқчи эмас.

Улар бу гал вакцинани Британиянинг ўзида 10 мингдан ортиқ одамда синаб кўришмоқчи. Кейин ўз синовларини АҚШ, Жанубий Африка ва Бразилияда ҳам давом этдиришмоқчи.

Вакцинани яна жами 40 мингга яқин одамда синашмоқчи. Шундан сўнггина унинг самараси борасида қатъий бир тўхтамга келишмоқчи. Агар, ҳаммаси режага мувофиқ кечса, вакцина келаси йил одамлар учун имконли бўлади.

Ҳозир дунё бўйлаб 23 та вакцина синаб кўрилмоқда.

Британиялик олимларга кўра, коронавирус бу яқин ўн йилликларда йўқолмайди. Қайтаверади, эмлашлар эса, давом этаверади. Британия ҳукумати аллақачон 100 миллион доза вакцинага буюртма ҳам бериб бўлди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ғалати, "Тез ёрдам" дастурида тиббиёт фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси инновацион  соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ёдгорова Клара Тоҳировна билан суҳбат кетяпти.

Қуйидаги икки қисмга эътибор беринг, унда умумий қўлланиш протоколига умуман фойдаси йўқ ва бутун дунё стандартидан олиб ташланган дорилар мажбуран киритилаётгани, агар Клара опа қандайдир мажбуриятларга бўйсунмаса унга таҳдид қўнғироқлари бўлаётгани ҳақида гап кетяпти. Қанчалар кучли манфаатлар ётганини ўзингизга тасаввур этаяпсизми?

@lazizhamidov
БУЙРУҚ № 190.pdf
4.7 MB
Жорий йилда 52 нафар бўлажак аллергологлар клиник ординатурага қабул қилинади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура) қабул квоталарини эълон қилди.

Республика бўйича жорий йилда "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши учун 52 нафар қабул амалга оширилиши белгиланган:

Демак, ким аллерголог ва клиник иммунолог бўлишни истаса қуйидаги муассасаларда таҳсил олишлари мумкин:

1. ТТА – 5 та
2. ТТА Урганч филиали – 6 та
3. ТошПТИ – 8 та
4. Қорақалпоғистон ТИ – 2 та
5. Малака ошириш институти – 4 та
6. Андижон ДТИ – 6 та
7. Бухоро ДТИ – 2 та
8. Самарқанд ДТИ – 5 та
9. Республика ихтисослаштирилган аллергология маркази – 14 та

Барча бўлажак ҳамкасбларимга омад тилайман! Ишонинг, ажойиб соҳани танлагансиз! 😉

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Коронавирусга чалинган беморларнинг уйига врач бормайди»

Биз врачларни йўқотиб қўямиз. Врачлар ҳозир бизнинг олтин фондимиз - Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)