Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.42K subscribers
1.55K photos
505 videos
4 files
1.13K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зафар Азимов Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

-----------

Ўзсаноатқурилишбанк Аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Фаррух Рўзиев Халқ банки Бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бугун Банкимиз жамоаси учун яна бир ажойиб кун бўлди. Бошқарув раиси ўринбосари Зафар ака Азимовни Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосарлигига ҳамда Аудит департаменти директори Фаррух ака Рўзиевни Халқ банки Бошқаруви раисининг ўринбосарлигига тайинлангани муносабати билан Бошқарув раиси бошчилигида кузатув маросими бўлиб ўтди.

Банкимизнинг энг жонкуяр, маҳоратли икки раҳбарининг масъулиятли ишга тайинлангани ҳар биримизни хурсанд қилгани баробарида аҳил жамоамизни тарк этаётгани кўнгилга озгина хижиллик олиб келган ҳам рост. Шунга қарамай ушбу тайинловлар Банкимизнинг бошқа банклар учун кадрлар базаси эканини яна бир бор далиллайди. Бу эса жамоамиз барча аъзоларига ифтихор бағишлашига ишонамиз.

Зафар ака Азимов ва Фаррух ака Рўзиевга келгуси фаолиятларига муваффақиятлар ёр бўлсин!

Наинки молиявий кўрсаткичларимиз, балки кадрлар тайёрлашдаги улкан имкониятларимизни кўрсатадиган бу каби тайинловлар эса давом этаверсин!
Сизнинг кичкина ҳаракатингиз - катта оламимизни асраб қолиши мумкин!

Ўзсаноатқурилишбанкдан эслатма: агар чекка зарурат сезмасангиз, қоғозни исроф қилманг ва экологияни асраб қолишга ҳиссангизни қўшинг!

#greenbanking
Ўзсаноатқурилишбанк яна етакчилар қаторида!

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани ҳолати юзасидан 2021 йил II чорак якуний натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани бўйича кучли ўнталикдан ўрин олган. Экспертлар Банкнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини 4-ўринга лойиқ деб топган.

Кучли ўнталикдан бошқа тижорат банклари ўрин олмаган.
2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокама этилди

Жорий йилнинг 5 август куни “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгашнинг 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Boston Consulting Group” (BCG) халқаро консалтинг компанияси ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкдан вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Йиғилишда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш сценарийлари ва дастлабки стратегия лойиҳаси кўриб чиқилди.
Инвесторлар билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзсаноатқурилишбанк тизимида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видео анжуман (Investor call) форматида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда «Avesta Investment Group» (Ўзбекистон), Осиё тараққиёт банки, «Bluestone Investment Bank» (АҚШ), «Raiffeisenbank» (Австрия) каби халқаро ва трансмиллий компаниялар, республика давлат муассасалари ҳамда қатор тижорат банкларидан вакиллар иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти асосий кўрсаткичлари якунлари ҳақида ахборот берилди.

Бу каби анжуманлар банклараро муносабатларда муваффақиятли бизнес-жараёнларни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан ошириш мақсадида келгуси режа ва истиқболли йўналишларни муҳокама этиш учун ўзига хос майдон вазифасини бажаради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Пулингиз пластикдами, унда 20 фоиз қўшилади” — нақд пул муаммоси қандай ҳал этилди?

Ўзбекистонликлар пластик картадаги пул 10–20 фоиз, ҳудудларда эса ҳатто 30 фоизга нақдлаштирилган замонларни ҳам кўрди. Ва бу узоқ ўтмиш эмас...

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича ўта оғир вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 5:0 ҳисобида енгиб олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада ғолиблиги, учинчи олтин медаль муборак бўлсин!
Тўйга тўёна!

🥇🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиада ўйинларида ўттиз иккинчи ўринни эгаллади. Бу билан:

✔️Марказий Осиёда БИРИНЧИ!
✔️Туркий мамлакатлар орасида БИРИНЧИ!
✔️МДҲда ИККИНЧИ!
✔️Осиёда БЕШИНЧИ бўлди!!!

📌Ўзбекистонлик спортчилар жами 3 та олимпиада рекордини янгилашди!

Баракалла, азаматлар!!!

#Олимпиада
#биласизми?

Онлайн тўловларни тўғридан тўғри, ҳеч қандай мобил иловаларсиз sqb.uz сайти орқали амалга ошириш мумкинлигини биласизми?

Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ўзингиз буни амалда синаб кўришингиз мумкин👇👇👇

https://sqb.uz/individuals/payments/
#биласизми?

99 ёшли Ўзсаноатқурилишбанк ҳақида айрим фактлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг раҳбар лавозимларда кам эканини табиий қонуниятдек, худди шундай бўлиши керакдек қабул қиламиз. Қизиқ, нега энди хонадонимизнинг орасталигидан тортиб фарзандларимизнинг тарбиясигача бўлган энг масъулиятли юмушларни бажаришса-да, опа-сингилларимизни раҳбарлик лавозимларида ишлашини ёқлашга шошилмаймиз?! Ахир, ҳар биримизга меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам, оқу қорани ҳам танитадиган биринчи галда оналаримиз эмасми?! Ҳар қандай раҳбарнинг ишга ёинки ходимларга муносабатининг "хамиртуруши" ҳам оналар, демакки, аёлларимиз экани ҳам ҳақиқатку!

Сўнгги йилларда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви томонидан Банк кадрлар сиёсатида хотин-қизларимизнинг ўрнини ана шу каби ёндашувлар асосида қайта кўриб чиқилгани натижасида бугуннинг ўзида наинки оиласи, балки ишхонаси, ҳамкасблари ва жамият ривожи учун ҳам бирдек қайғурадиган раҳбар-аёллар етишиб чиқмоқда.

Бугунги қаҳрамонимиз аёлларимиз нечоғли истеъдодли раҳбар бўла олишини амалда исботлаган Ўзсаноатқурилишбанк вакиласидир.