Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.4K subscribers
1.56K photos
507 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Келгуси 2 йилда республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналари ташкил этилади. Уларнинг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш мўлжалланиб, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлат́нинг зиммасида бўлади - Президент.
Энди электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар, бир босқичга ту‌ширилад‌и. Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади.

Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди. - Президент.
⚡️Prezident Shavkat Mirziyoyev Energetika vaziri Alisher Sultonovga:

"Kelgusi yil boshidan boshlab yo aravani tortasan, yo ketasan".
“Тушунмаган одамлар айтяпти: “Президент ташқаридан пул олди, қарз кўпайди”. Президент эртани ўйлаб қилади-ку.

Камбағалга уйлар, шунча қурилишлар, сув, тиббиёт, мактабгача таълим бўлармиди?! Ўтирар эдик ҳаммамиз зўр эканмиз деб, ёшларимизни ўқитмасдан. Шунинг учун ким нима деса, деяверади, йўлимиз тўғри. Яна бир марта айтяпман, мен сизлардан ҳам ўрганаман”, деди Шавкат Мирзиёев.
Audio
⚡️⚡️⚡️Ҳалқ бой бўлса, давлат бой бўлади! - Шавкат Мирзиёев
Йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратилади - Президент.
Келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади. Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади, - Президент.
⚡️Марказий банк 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилишини маълум қилди.
Audio
Президент темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам "ақл ўргатадиган" амалдорлар ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече с предпринимателями страны в формате открытого диалога

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 21 август куни Истанбул шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида мазкур университет филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

Маълумот учун. Малтепе университети хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2021 йил июль ойига қадар Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.
Forwarded from UzReport.news
O‘zsanoatqurilishbank va Turkiyaning Maltepe universiteti o‘rtasida o‘zaro anglashuv memorandumi imzolandi

👉 https://uzreport.news/society/o-zsanoatqurilishbank-va-turkiyaning-maltepe-universiteti-o-rtasida-o-zaro-anglashuv-memor

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#табриклаймиз

Президент фармони билан ҳамкасбимиз, Ўзсаноатқурилишбанк кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти директори Шоназар Жуманизарович Машарипов "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

@b_bozorov
Tashkent City халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисини барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда Банк томонидан пойтахтимизда бунёд этилаётган йирик бизнес марказ ҳудудида муассаса бош офисини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа режасига кўра, баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 метрга тенг 33 қаватли бино барпо этилмоқда.

Банкнинг ўз фаолиятига «Green banking» тамойилларини жорий этиш мақсадида ана шу мазмундаги стратегия доирасида янги бинони BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method) сертификатлаштиришдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

BREEAM сертификатлашнинг асосий афзаллиги электр энергия, сув каби табиий ресурслар ҳамда экологик материалларни самарали тақсимлашдан иборат бўлиб, у бино ходимлари учун экологик барқарор ва хавфсиз атроф-муҳит ҳамда офис маконини шакллантиради.

@b_bozorov