Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари, автопойгачи Анвар Эргашев биринчи маротаба “Ҳоқон олтини-2021” пойгасида иштирок этди.

89 нафар иштирокчи орасида Анвар Эргашев ва унинг штурмани Андрей Рудницкий бошқарувидаги экипаж маррага Т3 синфида 5-ўринда етиб келган бўлса, барча синфлар орасида 9-ўринни эгаллади.

Ажойиб кўрсаткич билан ҳамкасбимизни муборакбод этамиз ва унга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз.

Дарвоқе, Анвар Эргашев жамоасини олдинда ралли-рейдлар бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи – “Қозоғистон раллиси-2021” мусобақаси кутиб турибди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Президент: Я вижу в вас своих помощников и соратников, силу, которая справедливо доносит до народа как наши успехи, так и недостатки

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятининг Когон туманида 85 кишининг (демакки шунча оиланинг) қора қозонини қайнашига, бир неча ойдан кейин эса яна бир неча юз кишининг (асосий қисми хотин-қизлар) доимий даромад манбаига эга бўлишига замин бўладиган лойиҳага ўз ҳиссамизни қўшдик.

Асосийси, банкимиз томонидан бу каби лойиҳалар ҳар куни молиялаштирилмоқда ва демакки, янгидан янги оилаларнинг бахтли яшашлари учун имконият яратилишига ҳисса қўшмоқдамиз.

Инсон учун энг олий бахт ҳам шу эмасми, аслида?!

#SQBloyihalari #мулоҳазақилишучунмавзу
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси жамоаси билан учрашув ўтказди

2021 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳа мутасаддиларига, банк ва солиқ идоралари мутахассисларига қатор топшириқлар юклатилди.

Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари соҳасига, шунингдек, тармоқ корхоналарида илғор технологияларни жорий этиш ва лойиҳаларни молиялаштиришга масъул этиб белгиланди.

Бу борада соҳа бошқарув тизимини такомиллаштириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда бугун, 4 май куни Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев бошчилигида "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида соҳани янада ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган биринчи галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Ўзсаноатқурилишбанк – халқаро «SAP QUALITY AWARD-2021» танлови совриндори!

Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси МДҲ мамлакатлари ўртасида ўтказилган “SAP Quality Awards” танловида “Рақамли эволюция” номинациясида ғолиб деб эътироф этилди.

Танлов ҳайъати эътирофига кўра, Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси барча зарурий талабларга мос келади. Мазкур дастур МДҲ мамлакатларида амалга оширилган энг йирик трансформация лойиҳаларидан бирига айланди.

Бугунги кунда банкда “SAP Business Planning and Consolidation” дастури негизида бюджетлаштириш жараёнини юритиш, банк маҳсулотларининг самарадорлиги ва рентабеллигини аниқлаш, шунингдек, банк бўлинмалари ва филиалларида бизнесни кузатиб бориш имконини берувчи Ягона тизимлаштирилган дастурий таъминот жорий этилди, – дейди Банк Бош бухгалтери Ойбек Воҳидов.

Умуман олганда, 15 босқичли ушбу лойиҳанинг шу кунга қадар 9 та босқичидаги ишлар муваффақиятли якунланди.
Мобильной платформе Joyda исполнился один год. Платформа объединила более 100 ритейлеров, совместив в себе банк и маркетплейс (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/05/07/uzsqb/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инновационная платформа Joyda празднует год с момента запуска.

Мобильная и веб-версия платформы Joyda совмещают в себе функции банка и маркетплейса.

Маркетплейс объединил вокруг себя более 100 ритейлеров и производителей с товарами из 20 тысяч единиц.
Ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийлари, қадрли юртдошлар!

Айни кунларда барчамиз юртимизнинг энг улуғ ва энг қадрли байрамларидан бири 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонламоқдамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги учун Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган, урушдан кейинги меҳнат фронтида фидойилик кўрсатган муҳтарам нуронийларни ушбу қутлуғ сана билан банкимиз жамоаси номидан самимий табриклайман.

Сизларнинг сафимизда эсон-омон, бардам бўлиб, барчамизга маънавий мадад бериб, ибрат бўлаётганингиз учун Сизларга узоқ умр тилаб, ҳурмат бажо келтириш барчамизга катта мамнуният бағишлайди.

Сизлар Ватанимиз яқин мамлакатимизни бугунгидай чароғон дамларга етказишга жонингизни тиккан табаррук инсонларсиз.

Ҳеч шубҳасиз, муҳтарам фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари, биз учун ҳамиша ибрат бўлиб хизмат қилади.

Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман.

Сахи Аннакличев,
Банк Бошқаруви раиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май - Хотира ва қадрлаш куни барчамизга муборак бўлсин!

Тинчлик ва осойишталик, миллат равнақи йўлида жон фидо қилган ватандошларимиз хотираси қалбимизда абадий бўлсин!

Зеро, хотира бор экан - миллат барҳаёт!
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 10 май куни имзолаган «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Қарорнинг тўлиқ матни: http://uza.uz/posts/265908
Ўзсаноатқурилишбанкда “Kaizen teams”: бўлажак раҳбарлар жамоаси

Жорий йилнинг 10-11 май кунлари Ўзсаноатқурилишбанк “Kaizen teams” лойиҳасининг очилиш маросими ҳамда лойиҳанинг илк тренинглари бўлиб ўтди.

“Kaizen teams” лойиҳаси Банк ёшлари орасидан юқори салоҳиятли ходимларни танлаб олиб, тизимда раҳбар кадрлар захирасини яратиш ҳамда уларни доимий равишда ривожлантириб бориш мақсадида ишлаб чиқилган.

– Лойиҳа ҳам назарий, ҳам кўнгилочар, ҳам ватанпарварлик руҳидаги дастурларни ўз ичига олган, – дейди Банк Ходимларни бошқариш департаменти директори Азизхон Нодиров. – Бадиий ва бизнесга оид китоблар бўйича беллашувлар ташкил этилади, маҳаллий ва хорижий топ-менежерлар билан турли учрашувлар ўтказилади.

“Kaizen teams” очилиш маросими доирасида Банк Бошқарув раиси Сахи Аннакличев лойиҳа иштирокчилари билан учрашиб, уларни дастлабки ютуқлари билан табриклади. Келгусида Банк топ-менежменти учун заҳирани шакллантиришда ушбу жамоа пойдевор бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзсаноатқурилишбанкда яна бир инновацион хизмат ишга туширилди

JOYDA – Ўзбекистонда онлайн кредит хизматлар ва маркетплейсни ўз ичига олган биринчи инновацион платформа ишга туширилганига бир йил тўлди.

Шу муносабат билан Ўзсаноатқурилишбанк томонидан платформа мижозлари учун яна бир инновацион хизмат – тачскрин терминаллар ишга туширилди.

Тачскрин терминаллар ёрдамида мижозлар банк ходимларининг иштирокисиз пластик картага буюртма бериши, кредит ва омонатларини расмийлаштириши, маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиши, валюта алмаштириши, пул ўтказмалари, жарима ёки кредит учун тўловлар сингари кўплаб амалиётларни амалга ошириши мумкин бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
🚙 KIA Motors – SQBнинг автокредит “гаражи” янгиликлари!

Таниқли корейс компаниясининг юқори сифатли ва замонавий автомобилларини харид қилиш осонлашди. Кўнглингизга маъқул моделни сотиб олишгача – биз билан атиги 3 қадам! Батафсил маълумот сайтимизда.

Telegram | Facebook | Instagram