Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.19K subscribers
1.61K photos
534 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Раҳбарлар хизмат кўрсатиш стандартлари бўйича ўқитилди

Жорий йилнинг 19-26 май кунлари Банк ўқув марказида барча филиал раҳбарлари ўринбосарлари учун “Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш стандартлари” мавзусида 3 кунлик тренинг бўлиб ўтди.

Янги форматда ташкил этилган тренинг интерфаол услубда ва бизнес ўйинлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

Тренинг иштирокчиларига мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари ва алоқа қилиш маҳоратлари бўйича назарий билимларни бериш билан бир қаторда амалий кўникмалари ва касбий маҳоратларини оширишга асосий эътибор қаратилди.

Тренинг якунида савол-жавоблар ўтказилди ҳамда иштирокчилар билимлари онлайн тест орқали баҳоланди.

Ушбу тренингнинг асосий мақсади, банкнинг мижозларга йўналтирилган янги бизнес моделини амалиётга тадбиқ этиш орқали мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишда ходимлар билимларини ошириш ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram
“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ғолиби тақдирланди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан "Global money week" (Умумжаҳон пул ҳафталиги) доирасидаги тадбирлар Ўзсаноатқурилишбанкда ҳам юксак савияда ўтказилди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги таълим-тарбия муассасаларида ўтказилган “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танловида Термиз шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фарҳод Болтаев томонидан тайёрланган дарс машғулоти танлов ғолиби деб топилди.

Куни кеча соврин – сўнгги русумдаги ноутбукни банкимиз масъуллари Фарҳод Болтаевга тантанали равишда топширди.

#SQB
#GlobalMoneyWeek2021
#UzbekistanGMW2021
#GMWUzbekistan
#GlobalMoneyWeekUzbekistan
#LearnSaveEarn
#financialliteracy

Telegram | Facebook | Instagram
#кунцитатаси

«Банкларга “пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу йил май ойи аввалида «Эзгу амал» хайрия жамғармаси саратон касаллига қарши курашаётган ва уни енгган болалар шарафига онлайн марафонни эълон қилди.

Бу кутилмаган синовларга дуч келган мурғак қалблар бу дардни енгиб, бахтли онлардан яна баҳра олишларини ният қилган ҳолда Ўзсаноатқурилишбанк ходимларни бошқариш департаменти директори Азизхон Нодиров ҳам марафонга қўшилди ва ўз ҳиссасини қўшди. Шу билан бирга Ўзсаноатқурилишбанкнинг бошқа ходимлари ҳам «Эзгу амал» хайрия марафонида иштирок этмоқда.

Бефарқ бўлманг. Лойиҳада сиз ҳам иштирок этинг, ezguamal.org сайтига кириб, хайрия маблағларини ўтказишингиз мумкин. Саратон ҳукм бўлмаслиги керак!

Азизхон Нодиров анъанага кўра, эстафетани Миллий банк кадрлар билан ишлаш департаменти директори Шерзод Ҳакимовга топширди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Import inflyatsiyasi nima?

⁉️Almashuv kursi nega o’zgarib turadi?

⁉️Dollar oshishining yaxshi tomonlari ham bormi?

⁉️Devalvatsiyaning bezarar miqdori qancha?

O'zsanoatqurilishbank Axborot xizmatining “Boricha gaplashamiz” yangi medialoyihasining ilk sonida yuqoridagi savollarga bank mutaxassislari sodda, lo'nda, xalqona tilda javob beradi.

#Boricha_gaplashamiz

Telegram | Facebook | Instagram
Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзсаноатқурилишбанкда Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев бошчилигида Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси ҳамда Банк масъуллари иштирокида жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанкига берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Банк томонидан Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бугунги кунга қадар Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги лойиҳалар ўрганилиб чиқилди. Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятидаги лойиҳалар ўрганилмоқда.

Банкнинг ҳудудлардаги минтақавий филиалларида Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида консалтинг марказлари ташкил қилинди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
💸1 июндан бошлаб, солиқлар ва солиқ тўловларини бўлиб тўлаш мумкин!

Ушбу хизматдан кимлар ва қайси ҳолатларда фойдаланишлари мумкин?

Агар сиз тадбиркор бўлиб, 3️⃣ йилдан ортиқ вақт мобайнида солиқларни ўз вақтида тўлаб келган, аммо ҳозирда молиявий қийинчиликларга дуч келган бўлсангиз.

Агар сиз импортёр бўлиб, 3️⃣ йилдан ортиқ вақт мобайнида божхона тўловлари бўйича барча мажбуриятларингизни бажариб келган, аммо ҳозирда вазият тақозоси билан уларни ўз муддатида тўлай олмасангиз.

Ушбу янгиликлар ҳақида батафсил бу ерда.
————————
💸С 1 июня налоги и налоговые платежи можно оплачивать в рассрочку!

Кому и в каких случаях можно воспользоваться этой опцией?

Если вы предприниматель и более 3️⃣ лет своевременно платили налоги, но сейчас испытываете временные финансовые трудности.

Если вы импортер и более 3️⃣ лет выполняли все обязательства по таможенным платежам, но в силу обстоятельств не можете оплатить их в срок.

Подробнее о нововведениях здесь.
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
Дўстлар, яна бир ажойиб янгиликни сиз билан бўлишишга шошиламиз!

Биз бунга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўриб, ниҳоят ишга туширдик☺️ hh.uz веб-сайтида "HR SQB"нинг брендланган шахсий саҳифасини очдик 🥳

Бизнинг Банк билан янада яқинроқ танишишни хоҳлайсизми? 🤓 Унда ҳаволага ўтинг 👇🏻

https://tashkent.hh.uz/employer/3537093

Ҳа айтгандай, hh.uz - бугунги кунда энг машҳур ва қулай иш қидириш сайтларидан биридир

❤️HR SQB каналига обуна бўлинг

🔹▫️🔺🔹▫️🔺🔹▫️🔺

Друзья, спешим поделиться с вами новостью!

Мы долго к этому шли и наконец-то это произошло ☺️ Мы запустили нашу персональную брендированную страницу на сайте hh.uz 🥳

Хотите познакомиться с нашим Банком еще ближе? 🤓 Тогда переходите по ссылке 👇🏻

https://tashkent.hh.uz/employer/3537093

Кстати, hh.uz - на сегодняшний день это крупнейший сервис, который помогает найти работу и подобрать персонал 👍🏻

❤️Подпишитесь на канал HR SQB
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси сурхондарёлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилди

Мулоқот давомида Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев тадбиркорларнинг соҳани янада ривожлантириш, хусусан, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали импорт ўрнини босувчи, экспортбоп замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Учрашувда жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанки соҳани ривожлантириш бўйича масъул этиб белгилангани алоҳида қайд этилиб, бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича тадбиркорлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛠 So‘nggi uch yilda mamlakatimizda qurilish materiallari ishlab chiqarish hajmi 1,5 baravarga oshgan.

❗️Ammo, mahsulotlar hajmi va turlari hali ichki ehtiyojni to‘liq qoplamayapti.

❗️Buni o‘tgan yilgi qariyb 1 milliard dollarlik qurilish materiallari importidan ham ko’rish mumkin.

Shu bois mahalliy qurilish materiallari sanoatini rivojlantirish, ishlab chiqarish hajmini oshirish masalalari “O’zsanoatqurilishbank”ning ham doimiy e’tiborida.

Bank tomonidan bu borada qanday chora-tadbirlar belgilangan? Qurilish materiallari sanoatida yaqin kelajakda qanday o’zgarishlar kutilmoqda?

Shu va boshqa savollarga javobni quyidagi reportajimiz orqali bilib olishingiz mumkin.
Халқаро консультантлар иштирокида Ўзсаноатқурилишбанк филиаллари трансформация қилинмоқда

Ўзсаноатқурилишбанкда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган кенг қамровли трансформация жараёнлари Банк филиалларини ҳам қамраб олмоқда. Хусусан, айни кунларда Банкнинг Бухоро минтақавий филиали ҳамда Тўқимачилик ва Қоровулбозор филиалларида ушбу жараён қизғин тус олган.

Ходимлар учун амалга оширилаётган трансформация ишлари ҳақида махсус ўқув семинарлари ўтказилди. Шунингдек, ХМК мутахассислари томонидан 3 та филиал бошқарув ходимлари билан уларнинг ўзгаришларга тайёрлиги ва сотишни ташкил этишнинг янги тизимида ишлаш имкониятлари тўғрисида индивидуал суҳбатлар ташкил этилди.

Ҳар бир соҳада ходимларни универсализация қилиш ва уларни янги ролларни ўқитиш, шунингдек, барча филиалларнинг ишларини янги бизнес жараёнларига ўтказиш бўйича ишлар олиб борилди. ХМК экспертининг тавсиялари асосида барча фронт офис ходимлари учун KPI ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этиш устида ишланмоқда.

Telegram