Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.4K subscribers
1.56K photos
507 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Сариосиё туманида индустриал зона ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанкка қурилиш материаллари соҳасини ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Банк томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Банк Бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Фаррух Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 20 дан ортиқ сурхондарёлик тармоқ тадбиркорлари билан учрашув ўтказилиб, Сариосиё туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган индустриал зонасини ташкил қилиш имкониятлари ўрганилди.

Учрашувда, хусусан, барча шароитларга эга, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари тайёр ҳолда бўлган индустриал зона тақдимоти тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди. Эътиборлиси, ҳар бир объектнинг қурилиш жараёни тадбиркорлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ бошқаруви раиси С.Aннакличев ҳамда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Б.Бобоқулов Тожикистоннинг "Ориёнбанк" ОAЖ раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ориёнбанк” ўртасида савдони молиялаштириш бўйича имзоланган 10 миллион АҚШ долларлик шартнома доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳозирги кунга қадар кредит линияси доирасида 6,4 млн. долларлик битимлар муваффақиятли молиялаштирилгани қайд этилди.

Шу билан бирга ҳамкорлик ҳажмини оширишни давом эттириш ва мавжуд салоҳиятни тўлақонли ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.

Жумладан, Тожикистон банки мижозларининг Ўзбекистондан Тожикистонга пайвандлаш электродлари, бурама михлар, лок-бўёқ маҳсулотлари учун суюлтиргичлар ва қора металлар каби қурилиш материалларини экспорт қилишни назарда тутувчи шартномаларини молиялаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Сирдарё вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси ўринбосари Зафар Азимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганди. Хусусан, ишчи гуруҳ Янгиер шаҳар эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган кафель ишлаб чиқарувчи 'Reach Raw" корхонаси ҳамда Гулистон шаҳрида жойлашган кварц плиталари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган "Eco stone" қўшма корхонасида бўлиб, мавжуд қувватларни ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Шу билан бир биргаликда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд хомашё ресурсларидан тўлақонли фойдаланиш бўйича тадбиркорлар таклифлари ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанки соҳани ривожлантириш бўйича масъул этиб белгиланди.
Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари учун Халқаро молия корпорацияси эксперти томонидан навбатдаги тренинг ташкил этилди

2021 йилнинг 5 июнь куни Банк ўқув марказида Халқаро молия корпорацияси эксперти Михаил Шапавалов томонидан кичик ва ўрта бизнес йўналишидаги банк ходимлари учун мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган тренинг ўтказилди.

Эксперт, шунингдек, тренерларни тайёрлаш ва аудитория учун самарали контент яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанкда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Банкни кенг кўламли трансформация қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ходимларни халқаро илғор тажриба асосида малакасини ошириш ушбу жараёнларда алоҳида ўринга эга.

#sqb #узпромстройбанк #трансформация #ifc #мфк
Начальник Управления стратегического развития Дилшод Каланов рассказал о новой стратегии «Узпромстройбанка» и механизмах ее реализации (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/06/07/sqb/
О кардинальных изменениях в финансово-банковской системе РУз за четыре года реформ в исследовании Халилуллоха Хамидова, главного научного сотрудника Центра экономических исследований и реформ.

В статье отдельно отмечаются результаты, достигнутые Узпромстройбанком. В частности, исследователь пишет:

"...В ноябре 2019 года Узпромстройбанк сделал первый шаг среди коммерческих банков, выпустив еврооблигации в размере 300 млн евробондов на Лондонскую фондовую биржу.

...Более того, «Узпромстройбанк» начал осуществлять программу трансформации и преобразований. Банком сделаны первые шаги в плане коммерциализации бизнес-модели и реформирования корпоративного управления. При этом, Европейский банк реконструкции и развития (ЕБРР) консультирует банк по вопросам приватизации, совершенствования казначейских операций, управления активами и пассивами. В частности, в 2020 году «Узпромстройбанк» и ЕБРР подписали заемное соглашение по привлечению кредитной линии на сумму 40 млн. долларов для финансирования отечественных производителей, экспортеров и предприятий малого и среднего бизнеса. Банк внедрил андеррайтинг, который позволяет проводить кредитные операции без участия сотрудников".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пойтахтимизда Ўзсаноатқурилишбанкнинг навбатдаги Банк хизматлари маркази очилди

Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатувчи Бешёғоч банк хизматлари маркази очилди.

Марказда мижозларга ҳисоб рақам очиш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш каби кўплаб хизматлар тақдим этилади. Шунингдек, жисмоний шахслар учун қулай шартларда микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган.

Марказ 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган.

Янги Бешёғоч банк хизматлари маркази очилиши муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк тизимидаги замонавий Банк хизматлари марказлари сони 51 тага етди.

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзсаноатқурилишбанк ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ЕТТБнинг “Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми” ва “Таваккалчиликларни тақсимлаш механизми” дастурларида Ўзсаноатқурилишбанк иштироки бўйича битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзсаноатқурилишбанк мижозлари томонидан “яшил банкинг” мезонлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар учун ЕТТБ томонидан 25 млн. АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит линиясини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ЕТТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг ҳар бир тақдим этган мижозлар лойиҳалари билан боғлиқ бўлган рискни паритет принципи (биргаликда молиялаштириш ёки кафолат бериш орқали) асосида ўз зиммасига олишга тайёрлиги билдирилиб, бунда ЕТТБнинг дастурдаги максимал иштирок миқдори 20 миллион АҚШ долларини ташкил этиши қайд этилди.

Тадбир доирасида томонлар Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш омилларини муҳокама қилишди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Молия вазирлиги, Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида мандат хати имзоланди.

Бугун, 2021 йил 9 июнь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Молия вазирлиги, Ўзсаноатқурилишбанк ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида мандат хати имзоланди.

Мандат хатида ЕТТБнинг “Ўзсаноатқурилишбанк“ ни хусусийлаштиришдан олдинги трансформациясида 50 миллион доллар миқдорида кредит линияси бериш орқали иштирок этиши кўзда тутилган.

Трансформация доирасида тақдим этилган кредит, банкнинг устав капиталига конвертация қилинади, натижада ЕТТБ Ўзсаноатқурилишбанк акциядорига айланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида “Яшил иқтисодиётни молиялаштириш” ҳамда “Таваккалчиликларни тақсимлаш механизмлари” дастурлари юзасидан битимлар имзоланди.

Унга кўра:

“Яшил банкинг” лойиҳалари учун ЕТТБ томонидан 25 млн. АҚШ долларигача кредит линияси жалб қилинади;

Биргаликда молиялаштириш ёки кафолат бериш асосида Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўзаро ҳамкорлик қилади. Бунда ЕТТБнинг дастурдаги максимал иштироки 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тафсилотлар навбатдаги репортажимизда.
Умр – ғанимат! Уни йўлга, навбат кутишга сарфламанг!

Агар Сиз:

🔹коммунал хизматлар, уяли алоқа, телефония ёки интернет учун тўловлар;
🔸 кредитни ёпиш;
🔹 пул ўтказмалари;
🔸 хостинг, суғурта ёки бошқа хизматлар учун пул тўламоқчи бўлсангиз, шунчаки sqb.uz сайтига киринг ва бир деганда пулни тўланг!

Унутманг, ўтган вақтни ортга қайтариб бўлмайди!

Telegram | Facebook | Instagram
Навоийлик ёшлар диққатига!

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви томонидан 2021 йил 11 июнь куни соат 12.00 да Навоий вилояти Ғозғон тумани "Ёшлар маркази"да ҳудуддаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилади.

Ёш тадбиркорлар ҳамда келажагини бизнес билан боғлашни ният қилган ўғил-қизларни ушбу учрашувга таклиф қиламиз.

"Ўзсаноатқурилишбанк" - келажакни бирга яратамиз!
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
🏗 Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш тегишли сармояларни талаб қилади. SQBнинг янги кредит маҳсулотлари билан товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишингиз ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришингиз мумкин.

👷‍♂️ Кредитлар банкнинг йирик корпоратив мижозларига ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг аъзоларига қуйидаги мақсадларда берилади:

☑️ ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилишга – 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
☑️ айланма капитални тўлдириш – 18 ойгача муддатга.

Юридик шахс мақоми бўлган кичик ва ўрта бизнес кредитдан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
☑️ ускуналар сотиб олиш, асосий воситалар ва қурилиш ишлари учун;
☑️ айланма капиталнинг тўлдириш.
❗️Бу ерда кредитлаш муддати молиялаштириш манбаларига боғлиқ.

💰Кредитлар сиз учун қулай бўлган валютада берилади: сўм, АҚШ доллари, евро.

💻Қўшимча маълумот учун: @sqbsupport ва 712004343 га уланинг.
———————————
🏗Производство строительных материалов требует соответствующих вложений. С новыми кредитными продуктами от SQB вы сможете наладить выпуск товаров и расширить существующее производство.


👷🏻Крупным корпоративным клиентам, членам Ассоциации «Узпромстройматериалы» кредит выдается на:

☑️приобретение оборудования, основных средств и строительство – на 5 лет со льготным периодом до 2-х лет;
☑️пополнение оборотных средств – на срок до 18 месяцев.

👨🏻💼Малый и средний бизнес со статусом юридического лица могут воспользоваться кредитом для:
☑️приобретения оборудования, основных средств и строительство;
☑️пополнения оборотных средств.
❗️Сроки кредитования здесь зависят от источников финансирования.

💰Кредиты выдаются в удобной для вас валюте: сум, доллар США, евро.

💻Больше информации: @sqbsupport и 712004343