Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.4K subscribers
1.56K photos
506 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Давлат бошқаруви академиясида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси С.Аннакличев шаҳар ва туманларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган тақдимотли чиқиш намойиш этди.

Хусусан, республикада қурилиш материаллари минерал хом-ашё базаси ва ундан фойдаланиш имкониятлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари учун имтиёзлар, консалтинг марказлари фаолияти, тадбиркорлик субъектлари учун жорий қилинган янги кредит маҳсулотлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк томонидан бугунги кунда фаол ишларни олиб бормоқда.
Forwarded from Bank va Mijoz
Ўзсаноатқурилишбанк соғлом ҳаёт тарғиботчиси!

ЎзСҚБ ўз ходимлари ва мижозларини ишга велосипедда келишларини тарғиб қилиб, ҳаттоки бунинг учун банкнинг кириш қисмига велосипедлар учун махсус парковка ҳам қуришибди.
👏👏👏

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Впервые в Узбекистане!

АКБ «Узпромстройбанк» предоставляет клиентам доступ к системе SWIFT global payments innovation (gpi)

Благодаря данной услуге клиент видит полный трэкинг платежа: от обработки его банком по пути построения маршрута платежа и последующего прохождения по цепочке банков-корреспондентов до момента зачисления на счет конечного получателя.

Клиентам важно понимать, где находятся их средства, чтобы в том числе ускорить бизнес-процессы. Именно поэтому АКБ «Узпромстройбанк» открыл доступ для своих клиентов использующих Банк-клиент, предоставив им возможность самим отслеживать статус своих платежей, включая информацию банков-корреспондентов. Для этого банк присвоит платежу уникальный код (Tracking Number), который будет неизменным до конца маршрута перевода. Таким образом клиенты будут знать о платеже следующее: через какие банки корреспонденты прошли деньги и их поступление на счет банка получателя.
Forwarded from Bank va Mijoz
Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этибди

Энди Ўзсаноатқурилишбанк мижозлари “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланиб ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бораркан.

Аниқроқ айтсак, тадбиркорлар янги тизим ёрдамида маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларни кузатиши мумкин. Қисқаси, банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради.

Хизматдан фойдаланиш учун Банк томонидан мижозларга тўлов учун ўтказманинг якуний манзилига қадар ўзгармайдиган уникал код (Tracking Number) тақдим этилиб, унинг ёрдамида маблағнинг қайси банк-корреспондентлар орқали ўтгани ҳамда қабул қилувчи банк ҳисобига келиб тушгани ҳақидаги маълумотларни билиб бориши мумкин бўлади, дейишмоқда масъуллар.

‼️Тадбиркорларга ушбу инновацион хизматдан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Forwarded from SANOAT QURILISH BANK
SQBнинг картага оид маҳсулотлари тўпламидаги янгилик - халқаро Mastercard World картасини кутиб олинг! 🎉

💳 Mastercard World шунчалик қулай ва универсалки, "уй"да ва саёҳатда сизнинг беқиёс/бебаҳо кўмакчингизга айланади:
👛 товарлар ва хизматлар учун тўланг;
💶 SQBнинг банкоматларидан пулларингизни фоизсиз нақд пул қилиб олинг;
🌐 Интернетда харидларни амалга оширинг – пулларингизнинг хавфсизлиги ҳақида 3D Secure қайғуради.
📱JOYDA мобил иловасида ҳисобингизни тўлдириб, валюта айирбошланг.

Қулай афзалликлари:

0️⃣ сўм – картани очиш ва хизмат кўрсатиш.
🖐🏻 Контактсиз тўловлар.
🇺🇿 Миллий валютада ҳисобни тўлдириб, ҳам маҳаллий UzCard ва Humо терминалларида, ҳам хорижда ишлатиш мумкин - сўмларингиз автоматик равишда сиз ташриф буюрган мамлакатнинг валютасига айирбошланади!

💻 Батафсил маълумот sqb.uz веб-сайтида
📱 Саволлар билан: @sqbsupport ва 712004343 рақамига мурожаат қилинг
—————————
Встречайте новинку в линейке карточных продуктов SQB - международную карту Mastercard World!🎉

💳Mastercard World настолько удобна и универсальна, что станет вашим незаменимым помощником "дома" и в путешествиях:

👛 оплачивайте товары и услуги;
💶 получайте наличные в банкоматах SQB без процентов;
🌐 совершайте покупки в интернете - о безопасности ваших денег позаботятся технологии 3D Secure;
📱пополняйте счет и конвертируйте валюту в мобильном приложении JOYDA.

Выгодные преимущества:

0️⃣ сумов - открытие и обслуживание карты.
🖐🏻Бесконтактная оплата.
🇺🇿Можно пополнять в национальной валюте и использовать как в отечественных терминалах Uzcard и Humo, так и за границей - сумы автоматически конвертируются в валюту страны, в которую вы поедете!

💻Подробности на сайте sqb.uz
📱Больше информации: @sqbsupport и по телефону: 712004343.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 июнь куни инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.

Хусусан, мебель, чарм-пойабзал, электр техникаси, тўқимачилик, фармацевтика, заргарлик, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатида саноатлаштириш, маҳсулотларни ва иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев йиғилишда давлат раҳбари томонидан қурилиш материаллари соҳаси бўйича берилган топшириқлар ҳамда жорий йилда тармоқда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари хусусида маълумот берди.
Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарувининг ҳудудларда ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда

Куни кеча Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Зафар Азимов Сирдарё вилояти Гулистон тумани ёшлари билан учрашди. Учрашувда мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзсаноатқурилишбанкда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган бир гуруҳ ёшларга зарур асбоб-ускуналар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати баёноти

Жорий йил 21 июнь куни “Zarnews” cайтида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Амир Темур филиали орқали фуқаро Навруз Абдуллаев ва унинг танишлари томонидан Россиядан асбоб-ускуналар харид қилиш мақсадида Москва шаҳрида ишлаётган Зарнигор Ваҳобовага 20 минг АҚШ доллари юборилганлиги ва бу пуллар изсиз йуқолганлиги тўғрисида мақола чоп этилган. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатан ҳам, Н.Абдуллаев ва унинг яқин танишлари 2021 йил 2 февраль куни Россия Федерациясига 20 минг АҚШ доллари юбориш мақсадида Банкнинг Амир Темур филиалига ташриф буюрган. Банк ходимлари томонидан бир жисмоний шахс номидан бирйўла 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул юбориб бўлмаслиги фуқарога тушунтирилган.

Шундан сўнг Н.Абдуллаев икки маротаба ўзининг номидан ва бир маротаба турмуш ўртоғи ва бир маротаба таниши номидан Банкнинг Амир Темур филиалида “CONTACT” пул ўтказмалари тизими орқали жами 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилувчи талаб қилинган фуқаро номига жўнатилган.

Пул юборувчиларга пул ўтказмасини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тақдим қилинган. Ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилган, фуқароларнинг шахси аниқланган ва банк амалиёти бажарилган. Пул ўтказмасини олиш учун асос бўлувчи, бошқа шахсларга берилмаслиги керак бўлган махфий код мижозга тақдим қилинган.

“CONTACT” пул ўтказмалари тизими тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тизим эканлиги банк ҳужжатларида белгиланган ва фуқаролар томонидан мазкур ҳужжат имзоланган. Н.Абдуллаев шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққан ҳолда пул маблағларини белгиланган манзил бўйича юборган.

Қабул қилувчига қулайлик туғдириш мақсадида пул маблағлари банклараро тизим орқали Россия Федерациясига манзилсиз тартибда юборилган (яъни, пул жўнатмасини қабул қилувчи фуқаро Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳар қандай “CONTACT” пул ўтказмалари тизимига уланган банк орқали талаб қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим қилган тақдирда мазкур пул маблағларни олиш имкониятига эга бўлиш имконияти таъминланган).

Мазкур ҳолатда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларга таянган ҳолда мижоз томонидан сўралган манзилга ва фуқарога пул маблағлари жўнатилган ва бунинг учун умумреспублика миқёсида тасдиқланган тариф режага асосан комиссия хизмати олинган.

2021 йил 4 февраль куни Н.Абдуллаев банкка мурожаат қилиб, юборилган пул маблағларини манфаатдор шахс олмаганлигини маълум қилган. Банк масъуллари томонидан ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, қабул қилиб олувчи фуқаро томонидан ечиб олинган пул маблағларининг расмийлаштирилиши билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар Н.Абдуллаевга танишиб чиқишлик учун тақдим қилинган.

Аммо ушбу ҳужжатлар етарли эмас деб топиб Н.Абдуллаев қўшимча далиллар келтиришни талаб қилиб келмоқда. Лекин бу талабларни (пулларни қайтариб олишлик, Россия Федерацияси ҳудудида фаолият юритаётган ташкилотдан ҳодиса содир бўлган вақтни қайд қилган видеолавҳаларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги талаблари) бажариш “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ваколати доирасида бўлмаганлиги сабабли фуқаро Н.Абдуллаевга мазкур ҳолатда тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлик тавсияси берилган.

Ҳурматли юртдошлар! Сўнгги пайтларда интернет тармоғида турли фирибгарлик схемаларининг ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш чоғида ушбу амалиётга оид маълумотларни бегона шахсларга ошкор қилмасликни сўраб қоламиз.
Банк ходимлари FAST стандартлари бўйича ўқитилмоқда

Жорий йилнинг 22-24 июнь кунлари Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) консультантлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “FAST стандартларига мувофиқ молиявий моделлаштириш” дастури доирасидаги навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

ЕТТБ консультантлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “FAST стандартларига мувофиқ молиявий моделлаштириш” дастури доирасидаги навбатдаги ўқув курслари давомида ходимлар пул оқимларини дисконтлаш механизми ҳамда молиявий ҳисоботларни ўзаро боғлаш орқали молиявий моделларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро стандартларни ўрганишди.

Капитал қўйилмаларни тўғри прогнозлаштириш, қўшимча молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш, банкнинг операцион сиёсати натижасида ривожланаётган капитал даражасини баҳолаш бўйича янги кўникмалар орттирди.

Telegram | Facebook | Instagram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Банк ходимлари “Бюджетлаштириш” тизимининг замонавий усуллари билан яқиндан таништирилди

Ўзсаноатқурилишбанк Ўқув маркази томонидан навбатдаги малака ошириш курси SAP дастури доирасида ташкил этилди. Унда Банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти ҳамда филиалларда шу йўналишда фаолият юритувчи ходимлар учун “Банкнинг бухгалтерия ҳисоби сиёсатида белгиланган вазифалар, бюджетлаштириш тизими ва унинг самарадорлиги” мавзуида семинар ўтказилди.