Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Forwarded from UzReport.news
O‘zsanoatqurilishbank va Turkiyaning Maltepe universiteti o‘rtasida o‘zaro anglashuv memorandumi imzolandi

👉 https://uzreport.news/society/o-zsanoatqurilishbank-va-turkiyaning-maltepe-universiteti-o-rtasida-o-zaro-anglashuv-memor

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#табриклаймиз

Президент фармони билан ҳамкасбимиз, Ўзсаноатқурилишбанк кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти директори Шоназар Жуманизарович Машарипов "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

@b_bozorov
Tashkent City халқаро бизнес марказида Ўзсаноатқурилишбанк Бош офисини барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда Банк томонидан пойтахтимизда бунёд этилаётган йирик бизнес марказ ҳудудида муассаса бош офисини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа режасига кўра, баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 метрга тенг 33 қаватли бино барпо этилмоқда.

Банкнинг ўз фаолиятига «Green banking» тамойилларини жорий этиш мақсадида ана шу мазмундаги стратегия доирасида янги бинони BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method) сертификатлаштиришдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

BREEAM сертификатлашнинг асосий афзаллиги электр энергия, сув каби табиий ресурслар ҳамда экологик материалларни самарали тақсимлашдан иборат бўлиб, у бино ходимлари учун экологик барқарор ва хавфсиз атроф-муҳит ҳамда офис маконини шакллантиради.

@b_bozorov
Forwarded from davletovuz
Бугундан янги дизайндаги 5 минг ва 10 мингталик купюралар муомалага чиқарилди.

Расм ижтимоий тармоқлардан олинди.
Саноатқурилишбанкдан ажойиб янгилик!

Энди автокредит расмийлаштириш учун банкка келиш шарт эмас.

Шунчаки sqb.uz сайтига кирасиз ва ариза топширасиз. Ижобий жавобни олгач автосалондан шартнома обкеласиз ва мошинали бўласиз!

Ҳаммаси осон ва содда! Синаб кўринг!

@b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк Ўқув марказида кадрлар хизмати ходимлари учун “HR стандартларини жорий қилиш” мавзуида тренинг бўлиб ўтди. Уни олий тоифали HR консультант, бизнес тренер Насиба Розметова олиб борди.

Банк тизимида халқаро тажрибага асосланган HR менежментини жорий қилиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда ходимлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.

Тренинг инсон ресурсларини ривожлантириш, номзодларни жалб қилиш ва саралаш тизимини яратиш, улар билан суҳбат ўтказиш, баҳолаш ва саралаш, эълонлар тузиш ва жойлаштириш, мотивацион дастурларни яратиш ҳамда ходимларни ўқитишнинг янгича усуллари каби мавуларда интерфаол методлар асосида олиб борилди.

Тренинг давомида кадрлар заҳирасига олинган номзодларнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг раҳбарлик лавозимларига кўтарилишига мотивация беришга қаратилган махсус ривожланиш дастури ишлаб чиқиш бўйича ҳам услубий тавсиялар берилди.

@b_bozorov
Forwarded from Xushnudbek.uz
🇺🇿💪Бугун — Ўзбекистон куни!

Паралимпия ўйинларида бугун том маънода Ўзбекистон куни бўлмоқда. Матонатли ҳамюртларимиз медаллар шодасини қаторлаштириб ташламоқда!

🥇Нозимахон Қаюмова — пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида олтин медаль олди.

🥇Моҳигул Ҳамдамова — пара-енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медаль олди.

🥈Рўза Қўзиева — пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медаль олди.

🥉Элбек Султонов — пара-енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича бронза медали олди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.

Бундан ташқари бугун 3 нафар пара-дзюдочимиз финалга чиқишга ва улар ҳам олтин учун курашади. Яна бир нафари бронза медали учун ўз кучини синайди. Бу дегани ҳали бугун яна албатта бир нечта медаллар оламиз ва илоҳим, улар олтин медаллар бўлсин, деб дуо қиламиз.

🇺🇿 Ҳа, дўстлар, бугун ҳақиқатдан Ўзбекистон куни!


👉 @xushnudbek 👈
Тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10750 сўмгача кўтарилди.
Forwarded from bakiroo
Янги медиана

26 августдан бошлаб 7 сентябргача ҳисоблаганда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 54,49 сўмга ошган ва 10695,23 сўмга етган. Лекин инобатга олиш лозимки, узоқ давом этган байрам ҳисобига ўтган 12 кун давомида 5тагина савдо сессияси амалга ошган холос. Яъни импортерларнинг йиғилиб қолган талаби ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Маълумот учун бундан аввалги сергаклантирган кичик тўлқин 5 июлдан 14 июлгача бўлган даврда юз берган ва шу даврда биржа савдоларида АҚШ доллари ўртача курси 66,4 сўмга ошган эди. Ўшандан буён чакана сотиш курслари медианаси 10600-10700 сўм оралиғида қолаётган эди.

Сентябрь кичик тўлқинидан кейин биз балки 10700-10800 сўм оралиғидаги медианага кўникиб боришимиз мумкин. Ундан ортиқ эмас.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари саноати салоҳиятини оширишга ҳисса қўшмоқда

Биргина Тошкент шаҳрида банкнинг молиявий кўмагида ишга тушиб, бизнес соҳасида ўз ўрнини топган корхоналар талайгина.

Олмазор туманида фаолият юритувчи “Glass expo” ҳамда “ALTA Plast” масъулияти чекланган жамиятлари шулар сирасига киради.

Улардан бири кўп тармоқли корхона сифатида қурилиш материаллари бозорига турли хилдаги ойналар (жумладан, кўзгулар, тош ойналар) ҳамда лок-бўёқ маҳсулотлари етказиб бераётган бўлса, иккинчиси, инновацион хусусиятларга эга шовқин ўтказмайдиган эшик ва ромлари билан нозиктаъб харидорлар талабини қондириб келмоқда.

Қуйидаги видеолавҳамиз ана шу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига бағишланган.

@b_bozorov
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Шавкат Мирзиёев журналистларни ўзининг энг яқин дўстлари деб айтди

"Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Мен буни биринчи марта айтаётганим йўқ: мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади."

@qurbonova_a
Бугун, 2021 йил 9 сентябрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси, Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгаш раиси Сахи Аннакличев бошчилигида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Кенгашнинг соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда жорий йил сентябрь ойида амалга оширадиган вазифалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2021-2023 йиллар давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида барча тижорат банклари билан биргаликда қиймати 5,7 млрд.долларлик 1348 та лойиҳалар шакллантирилган. Ҳозирги кунга қадар лойиҳалардан 551 тасига кредит маблағлари ажратилган.

65 та маҳсулот тури бўйича амалий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида меморандум имзоланди.

Батафсил

@b_bozorov