Forwarded from Buxoro viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi | Rasmiy kanal
ОЧИҚ МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИ - ЯНГИЧА БИЛИМЛАР СИНОВИ
Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан Италиянинг ПИЗА университети билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 октябрь куни Бухоро давлат университетида Республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида очиқ математика олимпиадаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли болаларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарори ижроси бўйича вазирликда Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилиб, олимпиадаларни ўтказиш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш бўйича янгича тартиб жорий этилмоқда. Ўтказилган очиқ математика олимпиадасида 1200 дан ортиқ 7-11-синф ўқувчилари ҳамда академик лицейларнинг 1, 2-курс, коллежларнинг 3-курс талабалари иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Танлов шартига кўра икки ёш тоифасидаги, яъни 7-8-синфлар ва 9-11-синфлар, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари учун тайёрланган топшириқлар мураккаблигига кўра халқаро олимпиада топшириқлари доирасида тузилган бўлиб, 5 та математик масала берилди, уни ечиш учун 4 соат вақт белгиланди. Иштирокчилар ишларини нуфузли ҳайъат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти етакчи мутахассиси Сардор Базарбаев, Италиянинг ПИЗА университети профессори Карим Раҳимов, қатор халқаро олимпиадаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган малакали мутахассислар кузатиб, баҳолаб бордилар.
Шунингдек, ўқувчиларнинг математик билимларини ривожлантириш, мураккаб масалаларни ечиш бўйича малакаларини шакллантириш мақсадида ҳакамлар иштирокчилар ишини баҳолагунига қадар, бир неча марта халқаро олимпиадалар ғолиби, фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти етакчи мутахассиси Сардор Базарбаев иштирокчиларга маҳорат дарсларини ўтди. Мураккаб масалаларни осон усуллар билан ечиш йўллари тавсия этилди.
Олимпиада якунларига кўра, ҳар икки тоифада битта биринчи, иккита иккинчи ва учта учинчи ўринлар ғолиблари диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
7-8-синфлар бўйича:
1-ўрин: Комилов Самандар, Тошкент шаҳри
2-ўрин: Ражабов Лазизбек, Бухоро вилояти
2-ўрин: Туробова Гулнисо, Бухоро вилояти
3-ўрин: Рахматов Анварбек, Бухоро вилояти
3-ўрин: Каримов Амир, Бухоро вилояти
3-ўрин: Давлатбоев Бекзодбек, Хоразм вилояти
9-11-синфлар бўйича:
1-ўрин: Исматов Абдулло, Сурхондарё вилояти
2-ўрин: Махмудов Фаррух, Тошкент шаҳри
2-ўрин: Толибов Диёрбек, Бухоро вилояти
2-ўрин: Остонова Севара, Бухоро вилояти
3-ўрин: Пўлатов Исмоил, Букхоро вилояти
3-ўрин: Норбоев Жаҳонгир, Бухоро вилояти
Сурхондарё вилояти Денов тумани 8-синф ўқувчиси Холматов Жалолиддин танлов натижалари бўйича “Энг яхши ечим” номинациясига сазовор бўлди. Шунингдек, ғолиблар Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш курсида бепул таълим олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Ajoyib ayniyat va uning tadbiqlari(S.Bazarbaev).pdf
543.4 KB
Bu maqolada koʻpchilikka tanish boʻlmagan ayniyat va uning tadbiqlari keltirilgan. Maqola soʻnggida mustaqil yechish uchun masalalar keltirilgan. Agar ushbu mavzuni oʻzlashtirib, mustaqil yechish uchun keltirilgan masalalarni yechishga muvaffaq boʻlsangiz, yechimlaringizni @xtvbsu ga yuboring. Biz kanalda e’lon qilamiz.
Kanalga ulanish:
@bazarbaevs
Kanalga ulanish:
@bazarbaevs
Forwarded from Ta’lim24.uz
Бухоро вилоятида ўтказилган “Очиқ математика олимпиадаси” ғолиблари аниқланди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=13107
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu

Sardor Bazarbaev pinned «http://uza.uz/oz/society/italiyaning-piza-universiteti-bilan-amkorlikda-ochi-matemati-16-10-2019 Kanalga ulanish: 👇👇👇 @bazarbaevs»
Bugun meni olimpiadalarga qiziqtirgan ilk ustozim, “Mehnat Shuhrati” ordeni sohibi Yusufboy Boltayevning 60 yillik yubileylari. Hech qachon shogirdlar tayyorlashdan charchamang, to’xtamang va baxtimizga doimo sog’ salomat bo’ling ustoz!
Kanalga ulanish: 👇👇👇
@bazarbaevs
Kanalga ulanish: 👇👇👇
@bazarbaevs