1balo
36 subscribers
3 photos
2 videos
Download Telegram
Channel created
Болаларнинг телефон қаршисида кўп ўтиришидан нолиб, уларнинг қўлидан смартфонни олиб қўйиш хусусида ваъз ўқишга – ёлғиз ҳожатхона хилватгоҳига телефонсиз қадам қўймоққа иродаси етган кимсаларгина ҳақлидурлар!
Иситма туширувчи дори ичмай, «қани, ҳароратим яна қанчагача кўтариларкан» деб қизиқиб кузатиб ётиш – алоҳида бир эрмак-да ўзи.
​& – нечун бу белги полда кўтини судраб кетаётган одамга ўхшайдур?
– Дедлайнгача улгурасизларми?
– Улгурамиз, фақат дедлайнни суришга тўғри келади.
Одам дегани доим ё чет элга кўчиб кетиш, ё қишлоққа чиқиб кетиш хаёли оралиғида аросатда юради.
Квартира эълонига «болалиларга берилмайди» деб ёзиб қўйиб, орқасидан «атрофида зўр мактаб ва боғчалар бор» деб кўрсатадиган маклерларга бир саволим бор:

Уйни кимга ижарага бермоқчисизлар ўзи? Педофилгами?
Ҳар қадамда қад ростлаётган шунча новостройкаларни кўриб, дунёда мендан бошқа ҳаммада пул бордай туюлаверади...
Эсингиздами, илгари янги телефон олганда коробкасига бир дунё қувонч ва туни билан созламаларини ковлаб чиқиш иштиёқини ҳам қўшиб солишарди?

Кейинчалик шу нарсани камроқ соладиган бўлишди, ҳозирлари умуман солишмаяптиям.
«Машинада 9 соатлик йўлдан кейин, кимсасиз хилватдаги жойда ҳаётингдаги энг мазали шашликни ейиш» стол-стули:
Пол ювиш: 15 минут.

Пол ювишга руҳий тайёргарлик: 6 кун, 5 соату 23 минут.
«Пулим йўқ» дейишни йиғиштиринг. Яхшиси, «бунга бюджет ажратмаганман» денг. Қарабсизки, бирпасда қандайдир пули йўқ ялангоёқ эмас, ўз харажатларини режа қиладиғон молиявий саводхон одамга айланасиз-қоласиз!
Автобусда кетаётиб бирор жойга кечикаётган бўлсангиз, энг асосийси – кечикаётганингизни умуман билдирманг. Чунки автобус қўрқувни сезади-да, атайлаб янаям секинлаб олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ! Ажойиб ҳикоят экан
Кўчадан олинган тайёр овқатнинг одамни умуман тўйдирмаслик кароматини олимлар бир ўрганиб чиқиши керак.